Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet35/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

ИДРОК ҲАҚИДА ТУШУНЧА.
Атроф муҳитдаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятларини онгимизда тўлиқ ва яхлит, бир бутин ҳолда акс этишига идрок деб айтилади.
Идрок нарсаларни умуман, унинг ҳамма хусусиятлари билан биргаликда акс эттиради, бунда идрок хиссий билишнинг ўзига хос хусусиятлари билан сифат жихатдан юқори босқичи сифатида тасаввур қилинади.
Идрокнинг фаоллиги ва кузатиш
Идрок жараёнлари фақат теварак-атрофдаги нарсаларнинг сезги органла-римизга таъсир қилиб туришлари натижасидагина емас, балки шу билан бирга идрок қилаётган одам ўзининг оламни билиш ва амалий фаолиятида ён атрофидаги нарсаларга таъсир кўрсатиши натижасида ҳам вужудга келади.
Идрокнинг фаоллигига, аввало унга боғлиқ бўлган ҳиссий кечинмалар сабаб бўлади. Бу ҳис-туйғулар, аввало шу пайтдаги идрок таркибига кира диган сезгиларнинг емоционал (ҳиссий) томонидан иборат бўлади. Идрок қилинаётган нарса ва ҳодисалар тўғрисида ўтмишда туғилган таассурот ва фикрлар билан боғлиқ ҳиссиёт ҳам шу жумладандир. Кўпинча одамнинг идрокига шу пайтда кечираётган биронта ҳиссиёти – шодлиги, хушчақчақлиги, ғамгинлиги, тажанглиги ва бошқа шу каби туйғулари таъсир қилиб, идрок қилинаётган нарса ёки ҳодисага маълум бир тус беради.
Шу сабабли, кишининг таъби хиралик вақтида табиат манзаралари унга аллақандай ғамгин, маъюсдек кўринадиган бўлса, таъби чоғ вақтида гуллар «кулиб» тургандай, ҳамма ёқ «қувноқ» дек кўринади ва ҳоказо. Ҳис-туйғулар идрок мазмунини жонли, ёрқин қилади, идрокни маълум бир томонга йўналтиради. Ҳис-туйғулар идрокнинг фаоллик даражасини кучайтиради, идрок шароити бўлган бошқа психик жараёнларнинг илдамлик даражасига таъсир қилади: бу жараёнларни тезлатади ёки сусайтиради. Идрок билан боғлиқ ҳислар, жумладан, хаёл жараёнларини қўзғатиб фаоллаштиради.
Масалан, киши қаттиқ ваҳимага тушганда ҳар бир арзимаган нарсадан ҳам хавфсирайверади, оддий, арзимаган нарса ҳам назарида аллақандай – даҳшатли туюлади ёки киши қаттиқ, хурсандликда ўзини ҳар нарсадан мамнун сезади, оддий, арзимаган нарсалардан ҳам завқланаверади, шунинг учун ҳам: «қўрққан кўзга қўш кўринар» ёки «гули-гун хаёл» дейдилар.
Идрок жараёнларидаги диққат ғоят катта аҳамиятга эгадир. Диққат идрокнинг фаоллигини оширади ва идрокнинг мукаммал, расо ва равшан бўлишига хизмат қилади. Диққат, фаоллик даражасига қараб, ихтиёрсиз ва ихтиёрий бўлмоғи мумкин, шу сабабли идрок ҳам ихтиёрсиз ва ихтиёрий бўлмоғи мумкин.
Муайян бир обектни олдиндан мақсад қилиб олмасдан ва махсус танланмасдан, куч сарф этмасдан идрок қилиш жараёни ихтиёрсиз идрок деб аталади. Бундай идрок жараёнлари диққатимизни беихтиёр ўзига жалб қилаётган обектларнинг таъсири билан қўзғалади; масалан, биз узоқдан келаётган поезд овозини беихтиёр эшитамиз, тунда қирда ёнаётган алангани узоқдан беихтиёр кўрамиз. Ўзининг ёруғлиги, ранг-баранглиги, ҳаракати, хушоҳанглиги, контрастлиги билан ажралиб турадиган нарса ёки ҳодисалар, одатда, беихтиёр идрок қилинади, шунингдек, айни вақтда би-ронта еҳтиёж ва манфаатимизга жавоб берадиган, шахсий тажриба ва билим-ларимизга енг кўп даражада мувофиқ келадиган ва биз учун ғоят катта аҳамияти бўлган обектлар ҳам беихтиёр идрок қилинади. Ихтиёрсиз идрок тетик, бардам вақтимизда бизда тўхтовсиз бўлиб турадиган жараёндир.
Олдин белгиланган мақсадга қараб муайян бир обектни идрок қилишни ихтиёрий идрок деб аталади. Бадиий бир расмни кўриш, маърузани еътибор билан эшитиш, ёзма ишлардаги имло хатоларини чизиб ўтиш, операдаги арияни тинглаш, кўпчилик орасида ўзимиз қидирган бир шахсни топиб ажратиш ихтиёрий идрокка мисол бўла олади.
Ихтиёрий идрок ихтиёрсиз идрокдан айрилган ҳолда бўладиган жараён емас. Ихтиёрсиз идрок ихтиёрий идрок учун гўё «фон» бўлиб хизмат қилади.
Кишининг системали, давомли ва режали идрок қилиш қобилияти кузатув-чанлик деб аталади. Кузатиш қобилияти теварак-атрофдаги нарса ва ҳоди-саларни маълум бир мақсад билан системали ва режали идрок қила билишдир.
Ҳар бир киши маълум даражада кузата билиш қобилиятига эга, бу қобилият ҳар кимнинг ўз ҳаётий тажрибаси ва билиш фаолиятида тараққий қилиб боради. Аммо ҳар бир кишини ҳам разми ўткир, кузатиш маҳорати зўр деб бўлавермайди. Разми ўткир, кузата билиш қобилияти зўр киши деб, одатда, ўз олдига жамият учун фойдали, илмий ва бошқа муҳим вазифаларни қўя биладиган, теварак-атрофдаги хилма-хил нарса ва ҳодисалардан керакли ва енг муҳим обектларни ажрата биладиган кишини айтилади. Разми ўткир, кузата биладиган киши идрок қилинаётган нарса ва ҳодисалардаги ўхшашликни ва фарқни дарров пайқаб олади, бу нарса ва ҳодисаларнинг енг муҳими, зарур хусусиятларини ажрата билади.
Разм сола билиш, кузатувчанлик қобилияти шахснинг ниҳоятда қимматли сифатларидандир. У мавжуд шароитни турли тушунишга, ўраб олган оламни самарали ўрганишга ва хусусан, ўқув материалини чуқур ўзлаштиришга имкон беради.
И.П. Павлов кузатувчанлик илмий билишнинг асосий шарти деб ҳисоб-ларди. Павлов шаҳрида у ташкил қилган биология стансияси биносининг олд томонига «кузатувчанлик ва яна кузатувчанлик» деб бежиз ёзилмаган еди.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling