Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
Адаптация
Сезги органларининг ўзига таъсир этадиган қўзғовчиларга мосланиши, кўникиши адаптациядеб аталади. Қўзғовчининг таъсири ўзгариши билан сезгирлик ҳам ўзгаради. Қўзғовчилар суст таъсир этганда сезгирлик ошади, кучли таъсир этганда сезгирлик камаяди. Шу сабабли, мусбат ва манфий адаптация фарқ қилинади. Адаптация кўриш сезгиларида, айниқса, ёруғ жойдан қоронғи жойга кирганда ва аксинча – қоронғи жойдан ёруғ жойга чиққанда яққол кўринади. Масалан, ёруғ жойдан қоронғироқ бинога кирганимизда аввалига ҳеч нарсани кўрмаймиз. Кўриш органимиз кучсиз ёруғликка мослашгунча бир неча вақт ўтади. Бу – қоронғилик адаптациясидир. Експериментал текширишлардан олинган маълумотларга қараганда, қоронғида ёруғликка сезгирлик ёруғ жойдаги сезгирликка нисбатан 200 минг марта (бир соат мобайнида) ошади. Қоронғидан ёруғга чиққан-да ҳам кўриш органлари ёруғликка яна мослашуви учун бир неча вақт (тахминан 4 дақиқадан 5 дақиқагача фурсат) керак. Бу ёруғлик адаптациясидир. Қоронғилик адаптациясида сезгирликнинг жуда ҳам ортиб кетиш сабаби аввало шундаки, ёруғдан қоронғига кирганда кўз қорачиғининг сатҳи 17 марта кенгаяди, бинобарин, кўз қорачиғи ёруғни 17 марта кўпроқ ўтказади. Аммо сезгирликнинг 200 минг марта ортиш сабабини тушунтириб бериш учун бу камлик қилади, албатта. Бу ерда колбачалар воситаси билан кўришдан таёқчалар воситаси билан кўришга ўтишнинг катта аҳамияти бор. Таёқчалар ёруғликни колбачаларга қараганда яхшироқ сезади. Қоронғида кўриш пурпури кўпроқ туради, натижада ёруғликни кўриш сезгирлиги ошади. Адаптация ҳарорат сезгиларида ҳам бор. Биз чўмилиш учун сувга тушганимизда ёки душ тагида турганимизда дастлабки пайтда сув совуқроқ туюлади, бир неча дақиқадан кейин эса ўша сув унчалик совуқ сезилмайди ва ҳатто илиқроқ сезилади. Ҳид билиш сезгиларида адаптация тезроқ бошланади. Масалан, бирон ҳиди бор уйга кирганимизда аввалига шу ҳидни сезамиз, бир неча вақтдан сўнг ҳидни сезмай қоламиз. Қилинган тажрибалар ҳид сезилмай қоладиган даражада тўлиқ адаптация, чунончи: ёднинг ҳидига 50–60 сониядан кейин, камфаранинг ҳидига 1, 5 дақиқадан кейин ҳиди ўткир сирга (пишлоқ-қа) 8 дақиқадан кейин пайдо бўлишини кўрсатади. Ҳид билиш сезгирлиги адаптациядан кейин тўла тикланиши учун 1 дақиқадан 3 дақиқагача танаффус керак бўлади. Тегиш ёки заиф тазйиқ сезгиларида адаптация кучлироқ кўринади. Кўпинча биз кийим-кечакнинг баданимизга тегиб ва тазйиқ қилиб турганини сезмаймиз, доим тақиб юрадиган кўзойнагимиз чакка-мизга ботаётганини сезмаймиз. Нарса баданимизга теккандан 3 сония кейинроқ сезги кучи қўзғовчининг таъсири билан ҳосил бўладиган сезги кучига нисбатан бешдан бирича камайиши тек-ширишлардан маълум. Адаптация кўриш, ҳарорат, ҳид билиш сезгиларида кучлироқ, эшитиш ва оғриқ сезгиларида камроқ бўлади. Бошқа сезги органлари ишлаб турганда айрим сезги органларининг адаптация жараёни тезлашуви мумкин. Масалан, ҳарорат (совуқ), таъм билиш, мускул рецепторлари ва ички органлардаги рецепторлар таъсирланганда кўриш ва эшитиш сезгирлиги тезроқ кучаяди. Олимлар ўтказган бир қанча тажрибалар шуни кўрсатадики, совуқ сувга латта хўллаб юз ва бўйинни артганда (иссиқ фаслда), жисмоний тарбия машқларига ўхшаш типдаги енгил ишда – нафас олиш тезлаш-ганда ва кучайганда эшитиш ва кўриш сезгирлиги ошади, мусбат адап-тация тезлашади. Шундай воситалардан фойдаланиб, қоронғилик адап-тациясини одатдагидек 40–50 дақиқада емас, балки 5–6 дақиқада тезлатиш мумкин. Синестезия Баъзи кишиларнинг сезгиларида синестезия деган ҳодиса кўрилади. Синестезия – икки сезгининг яхлит бир сезги бўлиб қўшилиши демакдир. Синестезияда сезгилардан биронтаси муайян пайтда бевосита таъсир этувчи қўзғовчига эга бўлмайди, балки қайтарилади. Синестезиянинг кўпроқ учрайдиган шакли «рангдор эшитиш» деб аталадиган ҳодисадир. Бунда товуш сезгиси (шовқин, тон, мусиқали аккорд) кўриш образини, яъни ёруғлик ёки ранг тасаввурини уйғотади. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling