Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- Отолитлар
- ОРГАНИК СЕЗГИЛАР
Статик сезгилар гавдамизнинг фазодаги ҳолатини билиш ва мувозанат сақлаш сезгилари деб аталади. Гавданинг фазодаги ҳолатини билиш ва мувозанат сақлаш сезгиси учун ички қулоқдаги вестибуляр аппарат рецептор вазифасини ўтайди. Қулоқ даҳлизи ва ярим доира каналлар вестибуляр аппарат таркибига киради. Ярим доира каналларни тўлдирган ендолимфада сезувчи нерв тармоқлари бор, бу нерв гавдамизнинг фазодаги ҳаракатини ва ҳолатни идора етади. Гавдамиз турли ҳаракатлар қилганда ендолимфа тебраниб, ана шу нервни қўзғайди. Гавда мувозанатини сақлашда отолитларкатта рол ўйнайди. Отолитлар – эндолимфада отолит пардаси деб аталувчи махсус парданинг устида сузиб юрадиган майда оҳактош кристалларидан иборатдир.
Организм, асосан, автоматик суратда рефлекс йўли билан мувозанат сақлайди, гавдамизнинг бирон ҳолати мувозанат бузилгандагина, айниқса, равшан сезилади (билиб олинади). Мувозанат органи зарарланганда одам бирон органининг (ёки бутун гавдасининг) ҳолатини била олмайди ва юрганда мувозанат сақлай олмайди. Гавдамиз ҳолатининг сезилишида кўриш, ҳаракат (кинестетик) сезгилари билан тери сезгилари ҳам катта аҳамиятга эгадир. ОРГАНИК СЕЗГИЛАР Очиққанда, сувсаганда, ортиқ тўйиб кэтганда, чарчаганда, кўнгил айниганда, ички органларимиз оғриганда ички сезгилар туғилади, буларни органик сезгилар дейилади; кишининг ўзини тетик, саломат, касал ҳис қилишлари ҳам органик сезгилар жумласидандир. Органик сезгиларнинг кўпи дифференсиацияланмаган ва бетайин бўлади. Бу сезгиларнинг рецепторлари ички органларда: қизилўнгач, меъда, ичак, қон томирлари, ўпка ва шу кабиларда бўлади. Юқорида айтганимиздек, ички органларда бўлиб турадиган жараёнлар органик сезгилар рецепторларининг қўзғовчиларидир. Аммо ички органлар саломат бўлиб, соғлом ишлаб турган вақтда биз ички (органик) сезишларни ё пайқамаймиз ёки бу сезгилар ўзимизни умуман «яхши» ҳис қилиш – тетиклик, соғломлик ва бошқа шу каби туйғулар тарзида ифодаланади. Ички органларимизнинг иши издан чиққан тақдирда органик (ички) сезгилар, айниқса, аниқ билинади. Масалан, чанқов, очлик, тўйиб кетиш сезгилари, ички органларда оғриқ ҳис қилиш сезгилари, кўнгил айниш сезгилари шундайдир. Органик сезгилар кўпинча хуш ва нохуш туйғулар қўзғатади, кучли ҳиссий тонда намоён бўлади. Масалан, киши оч қолганда ёки бирон ери оғриганда ўзини ниҳоят даражада «ёмон» сезади, азоб чекади, аммо киши саломат бўлиб, ҳеч ери оғримаса ёки тўйиб яхши овқат эса «ҳузур» қилади – ўзини ниҳоятда «яхши» сезади. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling