Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
ЭШИТИШ СЕЗГИЛАРИ
Эшитиш сезгилари товушларни сезишдан иборатдир. Товушлар мусиқий товушларга (ашула товуши, чолғу асбобларининг товуши) ва шовқинли товушларга (тарақ-туруқ, тарс-турс, шарақ-шуруқ, тақир-туқур ва бошқа шу каби товушларга) бўлинади. Товушлар оддий ва мураккаб товушларга ҳам бўлинади. Оддий товушлар тонлар (ёки микротовушлар) деб аталади, масалан, камертонни жаранглатганимизда тонни сезамиз. Оҳангли товушлар мураккаб товуш бўлиб, улар бир неча тондан таркиб топади. Шу тонлардан бири асосий тон бўлиб, товушнинг баландлигини ва кучини белгилаб беради, бошқалари бирга қўшилувчи товушлар бўлиб, обертонлардеб аталади. Обертонлар турли асбоблардан, масалан, роял, скрипка, гитарадан чиқадиган бир хил баландликдаги товушларнинг ўзига хослигини белгилайди. Товушларнинг ана шу тариқа ўзига хослиги тембрдеб аталади. Нутқ товушлари оҳангли товушлар (асосан, унли товушлар) билан шов қинлардан иборат (шовқинларда ундош товушлар кўпроқ бўлади). Эшитиш сезгилариоргани қулоқ бўлиб, у уч қисмдан: ташқи қулоқ, ўрта қулоқ ва ички қулоқдан иборатдир. Ташқи қулоқ – қулоқ супраси билан эшитув йўлидан иборат. Ташқи қулоқ ҳаво тўлқинларини йиғувчи карнай дэса бўлади. Ташқи қулоқ билан ўрта қулоқ ўртасида бир парда бор, у ноғора пардаёки ўрта қулоқ пардаси деб аталади. Ўрта қулоқ – ноғора парда ва унга ёпиш-ган учта суякча: болғача сандон ва узангидан иборат. Ноғора парда, шунингдек, унга ёпишувчи суякчалар (болғача, сандон ва узанги) ҳаво тебранишларини ички қулоққа ўтказади. Ўрта қулоқ махсус канал (Евстахий найи) ёрдами билан оғиз бўшлиғига ва бурун бўшлиғига туташган. Ички қулоқёки қулоқ лабиранти ўзаро бирлашган учта бўлакдан иборат. Ички қулоқнинг юқори қисми учта ярим жойга каналдан, ўрта қисми камерадан (у ички қулоқ даҳлизидеб аталади) ва пастки қисми чиғаноқдан иборат, ички қулоқнинг учала бўлими ендолимфа номли махсус суюқлик билан тўла. Ички қулоқнинг асосий қисми чиғаноғидир. Чиғаноқнинг ичида Кортий органи деб аталадиган бўлакча бор. Бу орган гумбаз шаклида бўлиб, унинг негизида асосий мембранабор. Мембрана – узунлиги секин-аста қисқариб борувчи еластик толалардан иборат. Бу толалар арфа ёки фортепианонинг таранг тортилган торларига ўхшайди. Асосий мембранани юқори томондан махсус таёқчасимон ҳужайралар беркитиб туради, бу ҳужайралар Кортий дуралари деб аталади. Асосий мембрананинг толалари ендолимфага енг ингичка қиллари ботиб турадиган махсус ҳужайралар ёрдами билан Кортий дуралари орқали эшитиш нервига боғланади. Эшитиш марказлари бош мия пўстининг чакка бўлагидадир. Эшитиш сезгиларининг физик сабаби – ҳаво тўлқинларининг ҳаракати бўлиб, бу ҳаво тўлқинлари товуш чиқарувчи жисмлар тебранганда ҳосил бўлади. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling