Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet30/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Эшитиш сезгиси жараёни
Ешитиб сезишлар чоғида эшитиш органида рўй берадиган специфик жараёнлар сабабини англатишда енг кўп қабул қилинган назария Гелм-голс ишлаб чиққан резонанс назариясидир. Бу назарияга кўра ҳавонинг тўлқинсимон ҳаракатлари ташқи ва ўрта қулоқ орқали ички қулоқдаги ендолимфага ўтади. Бу ерда ендолимфага ботиб турувчи қиллар орқали асосий мембрана толалари ҳаракатга келади, улардан эшитиш нерви ҳам ҳаракатга келади.
Гелмголс ешитув сезгиларининг сифат фарқларини (тонларнинг фарқларини) тушунтирганда умумий резонанс назариясига таянади. Бу назарияга кўра, ҳар бир мусиқа асбоби ташқаридан келувчи бирон товушга жавобан ўша товушга бир тонда мосланган торини тебрантиради, холос. Гелмголс назариясига мувофиқ, одам қулоғида ҳам шунга ўхшаш ҳодиса воқе бўлади. Ендолимфага ўтувчи муайян баландликдаги ҳар қандай товушга жавобан асосий мембрана ўз толаларидан биронтасини тебрантиради, қўзғалиш ўша тола орқали эшитиш нервига ўтади. Эшитиш ҳақидаги резонанс назарияси кўп фактлар билан тасдиқланишини айтиб ўтмоқ керак.
Асосий мембрана толаларининг сони одам қулоғи сезадиган товушларнинг сонига умуман баравар келади, яъни 20000 тача бўлади. Сўнгра, арпа ёки гуслининг узун торлари сингари, асосий мембрананинг узун толалари ҳам паст (йўғон) товушларга резонанс (акс-садо) беради, мусиқа асбобининг калта торлари сингари, асосий мембрананинг калта толалари ҳам баланд (ингичка) товушларга резонанс беради. Бу, масалан, ҳайвонлар устида қилинган қуйидаги тажрибалар билан исбот етилади. Агар ит қулоғининг асосий мембранасидаги узун толалар қирқиб олинса, у паст (йўғон) товушларни сезмайдиган бўлиб қолади, агар асосий мембра-нанинг калта толалари кесиб олинса, баланд (ингичка) товушларни сез-майдиган бўлиб қолади.
ҲИД БИЛИШ СЕЗГИЛАРИ
Ҳид билиш сезгиларига ҳидларни ҳис қилиш киради. Ҳидлар ниҳоятда кўп ва хилма-хил бўлади. Ҳидларни классификация қилиш учун умумий бир мезон йўқ. Ҳидлар одатда ҳидли нарсаларнинг номи билан аталади, масалан, райҳон ҳиди, нон ҳиди, олма ҳиди ва ҳоказо. Ҳидлар одатда, хуш ва нохуш деб иккига бўлинади, лекин бу тақсимот ҳидларнинг моҳиятини кўрсатиб бермайди, балки ўша ҳидларга қандай қарашимизни кўрсатади.
Ҳид билиш сезгиларининг органи бурун ковагининг юқори томони бўлиб, бу ерда ҳид билиш ҳужайраларива сезувчи нервнинг тармоқлари бор, сезувчи нервнинг тармоқлари «ҳид билиш соҳасининг шиллиқ пардасига ботиб туради.
Ҳидли моддалар сезувчи нервни қўзғайди, бу қўзғалиш бош мияга ўтади, натижада биз турли ҳидларни сезамиз. Ҳид билиш маркази бош мия ярим шарлари орқа юзасининг пастки қисмида деб фараз қилинади.
Ҳидли моддалар ҳид билиш ҳужайраларига фақат газ ҳолатидагина таъсир етади ва кимёвий реаксия йўли билан уларни қўзғайди. Маълумки, ҳидли моддаларнинг ҳаммаси буғланади ва ерийди. Газ ҳолатидаги моддалар нафас олинадиган ҳаво билан бурун кавагига киради.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling