Ҳарорат сезгиларига иссиқ ва совуқни сезиш киради. Терида ва шиллиқ пардаларда махсус таначалар бор, уларнинг ичида иссиқни ёки совуқни сезадиган махсус нервларнинг чекка тармоқлари бўлади.
Ҳарорат сезгиларининг ташқи сабаби бирон ҳароратга эга бўлган қаттиқ, суюқ ва газсимон жисмларнинг организмимизга тегиб туришидир. Иссиқни ёки совуқни айириш теримизга тегиб турган нарса (қўзғовчи) ҳарорати билан бадан ҳарорати ўртасидаги нисбат билан белгиланади. Агар қўзғовчининг ҳарорати баданимиз юзасининг ҳароратидан пастроқ бўлса, совуқ сезамиз, агар қўзғовчининг ҳарорати бадан ҳароратидан юқо-рироқ бўлса иссиқ сезамиз. Иссиқ ёки совуқнинг фарқига бориш биз ҳароратини сезаётган жисмларнинг иссиқ ўтказувчанлигига ҳам боғлиқ. Шу сабабли, баравар ҳароратда, масалан, 10 градус совуқда яхши ўтказгич (ма-салан, темир) ёмон ўтказгичга (масалан, юнгга) қараганда совуқ-роқ бўлиб туюлади. Ҳарорат сезгилари фақат (одам организмига нисба-тан) ташқаридаги нарсалар таъсири билангина емас, балки организмнинг ичида асосан, қон айланишининг кучайиши ёки сусайиши натижасида ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Шу сабабли, масалан, одам қаттиқ қўрққанда баъзан «Қўрққанимдан дир-дир титраб кетдим» дейди, қаттиқ уялганда эса: «Уялганимдан истмам чиқиб кетди» дейди. Биринчи ҳолда қон томирлари тораяди, иккинчи ҳолда эса кенгаяди.
МУСКУЛ-ҲАРАКАТ СЕЗГИЛАРИ
Мускул-ҳаракат сезгилари мотор сезгилар ёки кинестетик сезгилар деб ҳам аталади. Бу хил сезгиларга тазйиқ (оғирлик)ни билиш сезгилари, қаршиликни (қаттиқлик, юмшоқликни) билиш сезгилари ва айрим органларнинг ҳаракатини билиш сезгилари киради. Бу сезгиларнинг органлари – гавдамиздаги ҳамма мускуллар, пайлар ва бўғим юзаларидир. Ҳамма мускулларда, пайларда ва бўғимларда махсус сезувчи нервларнинг чекка тармоқлари бор, мускул-ҳаракат сезгилари ва статик сезгилар ана шу нерв тармоқлари ёрдами билан ҳосил бўлади.
Мускул-ҳаракат сезгиларининг ташқи, физик сабаби мускулларимизга таъсир этувчи нарсаларнинг механик тазйиқи ёки қаршилиги, шунингдек, гавдамизнинг ҳаракатларидир. Шу сабаблар таъсирида мускуллар, пайлар, бойламлар ва бўғим юзаларида ишқаланиш, таранглашиш, чўзилиш, қисилиш ҳодисалари юз беради. Буларнинг ҳаммасини биз тазйиқ, қаттиқлик, оғирлик, юмшоқлик деб ҳис қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |