Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
Вақтни идрок қилиш
Биз идрок қилиб турган нарса ва ҳодисалар маълум бир (замон) давоми-да пайдо бўлади, тараққий қилади ва ўзгариб боради. Шунингдек, обектив дунё ҳодисаларини акс еттирадиган идрок, тасаввур, фикр ва ҳоказолардан иборат бўлган биздаги субектив, психик ҳодисалар ҳам вақт давомида пайдо бўлади, ўзгариб ва алмашиб туради. Маълумки, фазо сингари вақт ҳам материянинг мавжудлиги шаклидир. Ҳар қандай боғлиқнинг асосий шаклидир. У обектив реалликдир, яъни онгимиздан ташқари ўзи мавжуддир. Биз фазони идрок қилганимиздек, вақтни ҳам идрок қиламиз. Бироқ, вақтни идрок қилиш тўғрисида гапирар еканмиз, биз қуйидагиларни назарда тутамиз. Вақтни идрок қилишни вақт «бўлакларини» соат ва бошқа хронометрик асбоблар ёрдамида ўлчаш деб тушуниш ярамайди. Киши худди бир хилда бўлган вақт бўлаги (дақиқа, соат ёки кўп ва ҳоказо)нинг обектив давомини ҳамиша бир хилда сезавермас екан. Баъзан бир соат, бир дақиқада, ўтиб кетади ёки «бир соат бир йилдек туюлади» деб гапирадилар. Биз вақтни ҳозирги замон (ҳозирги пайт) ва ундан келгусига бораётган реал нарсадек идрок қиламиз, уни тасаввур қиламиз ва фикрлаймиз. Шунинг учун ҳам ўтмиш, ҳозирги замон ва келгуси маъносида олинган тушунчалар мавжуддир. Вақтни идрок қилиш ҳақида гапирар еканмиз, биз ҳозирги пайтни назарда тутамиз. Ўтмиш вақт хотира фаолияти есга тушириш фаолияти билан боғлиқ бўлади. Келгуси вақтни эса биз фақат хаёлга келтиришимиз ёки бу ҳақда ўйлашимиз мумкин, холос. Обектив (математик) нуқтайи назардан, ҳозирги пайт бу ўтмишни келгусидан ажратадиган бир нуқта (чегара)дир. Аммо психологик, субектив нуқтайи назардан, биз бораётган вақтнинг «бўлакларини» ҳозирги пайт (ендимик) деб идрок қиламиз. Дарс, маъруза ёки биронта мусиқий асарни ешитиб ўтириш давомидаги вақт ҳам мана шундай идрок қилинади. Демак, вақтнинг тўхтовсиз бориши, давоми ҳозирги пайт деб туюлади. Биз вақтни (унинг тўхтовсиз бориши, чўзилишини ва давомини) идрок қиладиган махсус бир органга эга емасмиз. Ўтаётган вақт аввало атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг ўзгариб ва алмашиниб туришидан билинади. Шу сабабли бизнинг идрок қилишимиз ҳамма сезги аъзоларимиз фаолияти билан боғланган деб айтиш мумкин. Вақтни идрок қилиш организмимизда бораётган физиологик жараёнлар билан ҳам белгиланади. Юрак тепиш, нафас олиш ритмикаси ва органик сезгилар вақтни идрок қилишда катта рол ўйнайди, бу ҳол махсус текширишлар билан аниқланган. Вақт бизга «секин ўтаётгандек» ёки «тез ўтаётгандек» туюлади. Бунинг сабаби шунда еканки, ҳар бирининг давоми обектив суратда бир хилда бўлган вақт бўлагини, яъни соат, дақиқа, сония ва ҳоказони ҳамиша бир хилда сезавермас еканмиз. Баъзан биз «бир соат бир йилга ўхшаб кетди», баъзан эса «уч соат кўз очиб юмгунча ўтиб кетди», «бир кун бир дақиқадай ўтиб кетди» деб гапирамиз. Вақтни тез ёки секин ўтаётгандек сезишимиз шу пайтда сиз кечираётган психик жараёнларга боғлиқ бўлади. Аксинча, психик туйғулар мазмундор ва хилма-хил бўлиб, одамнинг бутун фикри-зикрини ўзига қаратиб қўйса, вақт жуда тез ўтиб кетаётгандек сезилади. Диққатимизни туйғуларимизнинг мазмунига қарацак, вақтнинг ўтаётгани биз учун билинмай қолади. Айниқса, онгимизнинг мазмуни, яъни идрок, тасаввур ва фикрларимиз хуш емоциялар, ёқимли ҳислар уйғоца, вақт жуда тез ўтаётгандек сезилади. Масалан, айни бир дарс вақти бир ўқувчига жуда тез ўтгандек сезилса, бошқа бир ўқувчига жуда секин бораётгандек туюлади, бунинг сабаби бу ўқувчиларнинг диққати нимага қаратилишидадир. Агар ўқувчи диққат-еътиборини дарснинг мазмунига қараца, дарс билан қизиқиб, завқ билан тингласа, кўнгли тўқ бўлса, вақтнинг ўтиб кэтганини билмай қолади. Дарсга аҳамият бермай, зерикиб ва дарс вақтининг тезроқ ўтишини сабрсизлик билан кутиб, ҳадеб соатига қараб ўтирган ўқувчига вақт «тўхтаб қолгандек» сезилади, «тикилган қозон қайнамас» дэган халқ мақоли ҳам бунга мисол бўла олади. Демак, вақтни бевосита идрок қилиш («вақт ҳисси») аниқ бўлмасдан, субектив бўлар екан. Шунинг учун ҳам биз кўпинча вақт давомини белгилашда хатога йўл қўйиб, ўзимизча «вақт тез ўтди» ёки «секин» ўтмоқда деб ўйлаймиз. Бу эса одамнинг ҳам фаолиятига, ҳам руҳий ҳолатига кўпинча салбий таъсир кўрсатади. Одамда ҳам «вақтга рефлекс» ҳосил бўлмоғи мумкин. Кунда маълум бир вақтда уйқудан уйғониш одати бунга мисол бўла олади. Вақт ҳисси одамда меҳнат фаолияти жараёнида вужудга келади. Ана шу тариқа ҳосил бўлган вақт ҳисси ўз навбатида меҳнат ҳаракатларини тартибли равишда идора қилишга таъсир кўрсатади. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling