Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet48/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Хаёл турлари. Хаёл ўзининг фаоллиги ва активлиги билан ҳаракатерланади. Шу билан бирга хаёл кишини фаолликка ундовчи куч, туртки сифатида ҳам ишлайди. Лекин айрим холларда хаёл фаолиятнинг ўрнида, яъни сохта фаолият сифатида ҳаракат қилиши мумкин. Одам оғир аҳволга тушганда, бирор масалани еча олмаганда, ўз хатоларидан қочишга ҳаракат қилгани каби ҳолларда у фойдасиз орзуларга, реал ҳаётдан узоқ фантастика оламига кириб кетиши мумкин. Бундай холларда киши амалга ошириб бўлмайдиган иш-ҳаракат режаларини тузади. Хаёлнинг бундай тури пассив хаёл деб аталади. Пассив хаёл ихтиёрий ёки ихтиёрсиз юзага келиши мумкин. Ихтиёрий равишда юзага келтирилган, лекин ҳаёт билан, реал ҳаётдаги фаолликка олиб келмайдиган пассив хаёл тури ширин хаёл деб аталади. қандайдир қувончли, ёқимли нарсалар ҳақида ширин хаёлларга берилиш ҳаммага хос. Аммо инсон ҳаётида ширин хаёл кечириш ҳоллари кўпроқ бўлса, бу шахснинг пассивлигидан далолат беради. Пассив хаёл ихтиёрсиз равишда ҳам юзага келиши мумкин. Хаёлнинг бу тури асосан онг фаолиятининг, иккинчи сигналлар тизимининг сусайишида, одамнинг вақтинчалик ҳаракатсизлик ҳолатида, уйқусираш ҳолатида, аффект ҳолатида, уйқуда (туш кўриш), онгнинг касалликка учраб бузилишида (галлюцинация) ва шу кабиларда содир бўлади.
Пассив хаёлнинг акси бўлган актив хаёл ижодий ва қайта тикловчи хаёл турларига бўлинади.
Маълум бир асосга ёзувларга, чизмаларга асосланиб, уларга мувофиқ келадиган образлар тизимини яратувчи хаёл қайта тикловчи хаёл дейилади.
Ижодий хаёл қайта тикловчи хаёлдан фарқ қилган ҳолда, оригинал ва қимматли моддий маҳсулотларда амалга ошириладиган янги янги образларни яратиш. Ижодий хаёл барча турдаги техник, бадиий ва бошқа ижодиётнинг ажралмас қисмини ташқил қилади.
Хаёл жараёнлари. Хаёл (фантазия) образлари қандай яратилади? Хаёл жараёнлари ҳам идрок, хотира, тафакур каби аналитик ва синтетик ҳаракатерга эга. Анализ идрок ва хотирадаёқ объектнинг айрим умумий белгиларини ажратиш ва сақлаш ҳамда муҳим бўлмаган белгилардан четлашиш имкониятини беради. Анализ ва ундан кейинги синтез натижасида андаза, эталон ҳосил қилинади. Шу эталонга суянган ҳолда ташқи олам, борлиқ, предметлар ва ҳодисалар ўрганилади.

Анализ ва синтез хаёл жараёнида бошқача ўринга ва йўналишга эга. Чунки хаёл жараёнида янги, аввал бўлмаган образлар, тасаввурлар яратилади. Албатта бунда янгилик ва эскилик ўртасидаги изчиллик сақланиб қолади. Хаёл жараёнларида тасаввурлар синтези турлича амалга оширилади. Айнан мана шу қонуниятлар асосида сув спорти билан шуғулланувчи қизларнинг кишини ўзига мафтун қилувчи нозик ва нафис ҳаракатлари вужудга келган дейиш мумкин.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling