Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet50/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Тaфaккур – фaкт вa ҳoдисaлaрни мaвҳумлaштиргaн, умумлaштиргaн ҳoлдa вa вoситaли рaвишдa aкс эттиришдaн, улaр ўртaсигa aлoқa ҳaмдa мунoсaбaтлaрни aниқлaшдaн ибoрaт бўлгaн билиш жaрaёнидир.


Қачон тафаккур фаолияти бошланади? Биз доимо фикрлаймиз. Агар


22- расм Тафаккур турлари
Вазият бизга тушунарли бўлса, етарли хамма маълумот ва воситаларга эга бўлсак, биз «ўйламаймиз». Тафаккур жараёни муаммо пайдо бўлса, муаммоли вазиятда пайдо бўлади. Муаммоли вазият – бирор масалани ечиш учун зарур билимлар, восита ёки маълумот, малакаларнинг етишмаслиги билан боғлиқ бўлади. Муаммоли вазиятда бизнинг аввалги восита ва усулларимиз етишмай қолади. Шу сабабли оддий, тушунарли, ўзида янгиликни акс эттирмайдиган маълумотни эшитаётган талаба ва ўқувчи фикрламайди. Уларни фикрлашга ундаш учун муаммоли вазият яратиш керак.
Келиб чиқиш ва ривожланиш бўйича тафаккур ижтимоий табиатга эга. Чунки билишнинг барча воситалари, усуллари ва манбалари инсон томонидан яратилган моддий ва маънавий бойликлар билан боғлиқдир. Одамнинг ақлий тараққиёти инсониятнинг ижтимоий-тарихий тараққиёти давомида тўпланган билимларни ўзлаштриш жараёнида амалга ошади. Бу ерда шахснинг фаоллигини инкор қилмаймиз. Мавжуд, тайёр билимларни ўзлаштириш боладан фикрий зўр бериш, ижодий ишлаш, янгилик очишни тақозо қилади. Акс ҳолда ўзлаштирилган билим юзаки, механистик бўлиб қолади.
Тафаккурнинг мантиқий шакллари. Психология фани мантиқ фани билан биргаликда тафаккурнинг мантиқий шаклларини ўрганди. Тафаккурнинг мантиқий шакллари–тушунча, ҳукм ва хулоса чиқаришлардир.

Тушунча шундай фикрки, бу фикрда воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим, фарқ қиладиган белгилари акс эттрилади. Масалан, одам тушунчаси унинг меҳнат фаолияти, меҳнат қуролларини ишлаб чиқариш, нутқ, инсон онги ва шулар кабилар нихоятда муҳим белгиларни ўзида мужассамлаштирган. Мана шу белгилар билан одам ҳайвонлардан фарқ қилади.
Тушунчаларнинг мазмуни ҳукмларда акс эттирилади. Хукм нарса ва ҳодисалар ўртасидаги мавжуд боғланишларнинг ёки шу нарса-ҳодисаларга хос бўлган хусусият ва белгилари ўртасидаги боғланишларни ўзида акс эттирувчи тафаккур шакли.
Ҳукмлар объектив воқеликни қандай акс эттиришларига қараб чин ва ёлғон бўлиши мумкин. Чин-«Тошкент Узбекистоннинг пойтахти». Ёлғон – «Ҳеч қандай учбурчак ўткир бурчакка эга бўла олмайди».
Ҳукмлар умумий, жузъий ва якка бўладилар. Умумий ҳукмда акс эттирилган хусусият ва боғланишлар бирор синфдаги барча нарсаларга таалукли бўлади. «барча металлар электр токини ўтказадилар». Жузъий ҳукмларда тасдиқлаш ёки инкор қилиш фақат айрим нарсаларгагина таалуқли бўлади. «Баъзи ўқувчилар аълочидирлар». Якка ҳукмларда тасдиқлаш ёки инкор қилиш фақат битта нарсага тегишли бўлади. «Салимов А. аълочи ўқувчи».
Ҳукмлар иккита йўл билан ҳосил қилинади:
1) бевосита усул билан, бунда идрок қилаётган нарсалар ифодаланади;
2) бавосита усул билан, яъни хулоса чиқариш, мулоҳаза юритиш йўли билан.
Бир ёки бир неча ҳукмлар асосида янги ҳукм келтириб чиқариш – хулоса чиқаришдир. Маслан, «Барча металлар электр токини ўтказадилар, «Мис металл». Ана шу иккита асосдан янги ҳукм – хулоса чиқарилади. «Мис электр токини ўтказади».
Хулоса чиқариш икки усул билан амалга оширилади:
1) индуктив хулоса чиқариш
2) дедуктив хулоса чиқариш.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling