Психология ва спорт психологияси
Нутқ ҳақида тушунча. Нутқ
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- Монологик нутқ.
Нутқ ҳақида тушунча. Нутқ фаолияти – одам томонидан ижтимоий-тарихий тажрибани ўзлаштириш ва авлодларга узатиш ёки коммуникация ўрнатиш, ўз ҳаракатларини режалаштиришда тилдан фойдаланиш жараёнидир.
Нутқ фаолиятининг йўналиши ҳар хил бўлиши мумкин: -янги информация бериш; -ақлий масалани ечиш. Тил алоқа воситаси ёки қуроли, нутқ фаолияти эса алоқа жараёнининг ўзидир. Психология нутқни ўрганар экан, ҳар турли шароитларда, ҳар хил муаммоли вазиятларда тилдан фойдаланиш хусусиятларини аниқлайди, инсон ҳатти-ҳаракатини ривожалантиришда тилнинг ролини ўрганади, болаларда алоқа (коммуникация) жараёнининг таркиб топиш йўлларини ва шу кабиларни таҳлил қилади. Нутқ – кишилaрнинг тил вoситaсидa ўзaрo мунoсaбaтдa бўлиш жaрaёнидир. 23 расм Нутқнинг бўлиниши Oвoз чиқaриб тaлaффуз этилaдигaн нутқни тaшқи нутқ, ўйлaётгaн пaйтимиздa oвoз чиқaрмaсдaн нутқдaн фoйдaлaнишимиз ички нутқ дeб aтaлaди. Нутқ фаолиятининг турлари. Нутқ фаолиятини турли белгилар асосида классификация қилиш мумкин.: Нутқнинг психофизиологик механизми билан боғлиқ бўлган мураккаблик даражасига кўра: - хоровий нутқ; - эхологик (оддий такрорлаш) нутқи - аташ нутқи; - коммуникатив нутқ. Нутқ фаолиятида режалаштиришнинг (программалаштиришнинг) роли бўйича: - фаол нутқ; - реактив нутқ. Нутқнинг ихтиёрийлиги бўйича: -ихтиёрий; - беихтиёр (импульсив) нутқ. Нутқнинг этрериоризациялашган ёки интериоризациялашганлигига кўра: - ташқи нутқ - ички нутқ. Юқорида кўрсатилганлардан бир нечтасига тўхталиб ўтамиз. Ихтиёрий ва маълум даражада фаол нутқ кўп холларда монологик реактив нутқ эса диалогик нутқ деб аталади. Монологик нутқ. Монологик нутқ маълум даражада нутқнинг батафсил тури ҳисобланади. Чунки монологик нутқда биз барча маълумотларни иложи борича тўлиқ беришга, нотаниш вазият ва ҳолатларни тингловчи тушуниши учун батафсил тасвирлаб беришга мажбурмиз. Монологик нутқ – нутқнинг фаол, ихтиёрий турларидан биридир. монологик нутқни амалга ошириш учун гапираётган одам қандайдир нутқ мазмунига эга бўлиши, шу мазмун асосда ўз нутқий мулоҳазасини изчил кўра билиши лозим. Бошқача қилиб айтганда нотиқ ўз нутқини (гапларнигина эмас) аввалдан бир бутун ҳолда олдиндан режалаштиради (программалаштиради). Монологик нутқ қийин, мураккаб бўлганлиги сабабли уни махсус равишда тарбиялаш, шакллантириш талаб қилинади. Масалан кичик бола ёки ўрганмаган кишига ўз фикрини батафсил, монолог сифатида баён қилиш қанчалик қийинлигини барчамиз биламиз. Шу сабабли мактабларда, бошқа типдаги ўқув юртларида монологик нутқни ўстиришга алоҳида эътибор бериш лозим. Айниқса ўқитувчи учун «тили тумтоқ» бўлишдан ёмонроқ, педагогикага зидроқ нарса йўқ. Нутқнинг бу турини ривожалантириш учун турли баҳслар, маърузалар билан чиқишлар, тренинглар ўтказиш лозим. Диалогик нутқ. Нутқнинг бу тури вазиятга қараб юзага чиқади ва контекстуал (шу вазиятдан, олдинги айтилган фикрнинг мазмуни ва шаклларидан келиб чиқилади) характерга эгадир. Диалогик нутқнинг характеристикаси монологик нутқнинг характеристикасига қарама-қарши. Биринчидан, диалогик нутқда суҳбатдошларга маълум бўлган айрим сўзлар тушириб қолдирилади. Шу сабабли ёзиб олинган диалогик нутқ ўзгалар учун кўпинча тушунарсиз бўлади. Иккинчидан, диалогик нутқ ихтиёрсиз, реактив нутқдир. Диалогик нутқ кўпинча бирор фикрга, луқмага, ҳатто нутқ билан боғлиқ бўлмаган стимулларга жавоб тариқасида (қўлини эшик қисиб олган киши «Оҳ!» дейди) юзага келади. Учинчидан, диалогик нутқ нихоят даражада оз тартиблидир. диалогик нутқ давомида луқма танлаш одатда программага эга бўлмаса керак. Агар диалогик нутқ жараёнида режалаштиришга тўғри келса ҳам бу оддий режалаштириш бўлади. Чунки, биз юқорида кўрсатиб ўтганимиздек, диалогик нутқ контекстга боғлиқ равишда бошқарилади. Кўп ҳолларда у гўёки ўз-ўзидан «оқиб» келаверади. Диалогик нутқда қўлланивериб одат бўлиб қолган сўзлар ва сўз бирикмалари («раҳмат», «яхши», «марҳамат») жуда кўп қўлланилади. Ички нутқ. Ички нутқ нутқ фаолиятининг алоҳида хили ҳисобланади. Кўпинча ички нутқ амалий ва назарий фаолиятни режалаштириш фазасида восита сифатида намоён бўлади. Агар биз бирон-бир қийин масалани ечаётган бўлсак уни ўз-ўзимиз билан маслаҳат (муҳокама) қилиб оламиз. Табиийки ички нутқ чала-ярим, узуқ-юлуқ- яъни фрагментар характерга эга бўлади. Сабаби биз ўз фикримизни нима ҳақида ўйлаб нима ҳақида «гапираётганимизни» ўзимиз жуда яхши тушунамиз. Иккинчи томондан, бирон вазиятни идрок қилиш пайтида англашилмовчилик бўлмайди. Ҳаддан ташқари шароитга боғлиқдир. Ички нутқни артикуляция аъзоларининг ҳаракатларини (лаблар, тилнинг ҳаракатлари) қайд қилиш йўли билан текшириш мумкин. Аммо бу ҳолда ички нутқнинг мантиқий жиҳатдан охиригача олиб борилмайдиган, реал овоз чиқаришгача етказилмайдиган талаффуз қилиш ҳаракатларигина ўрганиалди. Ёзма нутқ. Ёзма нутқ монологик нутққа жуда яқин туради. Шу сабабли баъзи қўлланмаларда уни монологик нутқнинг тури ҳам деб кўрсатишади. Монологик нутқнинг барча хусусиятлари ёзма нутқка ҳам хосдир. Ёзма нутқ оғзаки монологик нутққа нисбатан бирмунча батафсилроқдир. Чунки ёзма нутқ жараёнида суҳбатдошдан келувчи тескари алоқани бўлмаслиги. Биздан суҳбатдошимиз бирор нарсани сўрай олмайди. Шу сабабли ҳамма нарсани батафси, олдиндан тушунтиришга, изҳор қилишга ҳаракат қиламиз. Бу жиҳатдан ёзма нутқ оғзаки нутққа нисбатан ниҳоятда мураккаб. Ёзма нутқни ўзлаштириш ва уни тушуниш учун махсус тартибда таълим олмоқ даркор. Мулоқотнинг тури ва шакллари турличадир. Масалан, бу фаолият бевосита “юзма - юз” бўлиши ёки у ёки бу техник воситалар (телефон, телеграф ва шунга ўхшаш) орқали амалга ошириладиган; бирор профессионал фаолият жараёнидаги амалий ёки дўстона бўлиши; субъект - субъект типли (диологик, шериклик) ёки субъект - объектли (монологик) бўлиши мумкин. Инсоний муносабатлар шундай ўзаро таъсир жараёнларики, унда шахсларо муносабатлар шаклланади ва намоён бўлади. Бундай жараён дастлаб одамлар ўртасида рўй берадиган фикрлар, хис - кечинмалар, ташвишу - қувончлар алмашинувини назарда тутади. Одамлар мулоқатда бўлишгани сари, улар ўртасидаги муносабатлар тажрибаси ортган сари улар ўртасида умумийлик, ўхшашлик ва уйғунлик каби сифатлар пайдо бўладики, улар бир - бирларини бир қарашда тушунадиган ёки “яримта жумладан” ҳам фикр аён бўладиган бўлиб қолади, айрим холларда эса ана шундай мулоқотнинг тиғизлиги тескари реакцияларни - бир - биридан чарчаш, гапирадиган гапнинг қолмаслиги каби вазиятни келтириб чиқаради. Масалан, оила муҳити ва ундаги муносабатлар ана шундай тиғиз муносабатларга киради. Фақат бундай тиғизлик оиланинг барча аъзолари ўртасида эмас, унинг айрим аъзолари ўртасида бўлиши мумкин (она - бола, қайнона - келин ва х-зо). Ўзаро муносабатларга киришаётган томонлар муносабатдан кўзлайдиган асосий мақсадлари - ўзаро тил топишиш, бир - бирини тушунишдир. Бу жараённинг мураккаблиги, керак бўлса, “жозибаси”, бетакрорлиги шундаки, ўзаро бир хил тил топишиш ёки томонларнинг айнан бир хил ўйлашлари ва гапиришлари мумкин эмас. Агар ана шундай вазиятни тасаввур қиладиган бўлсак, бундай мулоқот энг самарасиз, энг бетаъсир бўлган бўлар эди. Масалан, тасаввур қилинг, узоқ вақт кўришмай қолган дўстингизни кўриб қолдингиз . Сиз ундан хол - аҳвол сўрадингиз, лекин у ташаббусни сизга бериб, нимаики деманг, сизни маъқуллаб, гапингизни қайтариб турибди. Бундай мулоқот жуда бемаза бўлган ва сиз иккинчи марта ўша одам билан иложи борича расман салом - аликни бажо келтириб ўтиб кетаверган бўлардингиз. Яъни, мулоқот фаолияти шундай шарт - шароитки, унда ҳар бир шахснинг индивидуаллиги, бетакрорлиги, билимлар ва тасаввурларнинг хилма - хиллиги намоён бўлади ва шуниси билан у инсониятни асрлар давомида ўзига жалб этади. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling