Психология ва спорт психологияси
Хотиранинг самарадорлиги эслаб қолишнинг кўлами
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- 23 расм Эслaб қoлиш xусусиятигa кўрa xoтирaнинг турлaри
Хотиранинг самарадорлиги эслаб қолишнинг кўлами ва тезлиги, эсда сақлашнинг давомийлиги, эсга туширишнинг аниқлиги билан боғланади. Демак. одамлар ҳам айнан шу сифатларга кўра ҳам фарқланадилар:
материални тезда эслаб қоладиганлар; материални узоқ вақт эсда сақлайдиганлар; истаган пайтда осонлик билан эсга туширадиганлар. 23 расм Эслaб қoлиш xусусиятигa кўрa xoтирaнинг турлaри Баъзи одамларнинг хотирасига хос жиҳатларни туғма деб аташади. Тўғри, олий нерв тизими, унинг ўзига хос ишлаш хусусиятлари хотиранинг ўзига хос индивидуал услубини белгилаши мумкин. Лекин ҳаётда кўпинча шахснинг билиш жараёнлари ва сезги органларининг ишлаш қобилиятларига боғлиқ тарзда ажралиб турадиган типлари ҳақида гапиришади. Масалан, айрим одамлар кўрган нарсаларини жуда яхши эслаб қолади, демак, уларнинг хотираси кўргазмали — образли бўлиб, кўзи билан кўрмагунча, нарсанинг моҳиятини тушунмайди ҳам. Бошқалар эса ўзича фикрлаб, номини айтиб, мавҳум тарзда тасаввур қилмагунча, эслаб қолиши қийин бўлади. Бундайлар сўз — мантиқий хотира типи вакилларидар. Яна бир типли одамлар бевосита ҳис қилган, «юрагидан» ўтказган, унда бирор ёрқин эмоционал образ қолдиролган нарсаларни яхши эслаб қоладилар, бу — эмоционал хотирадир. Лекин яна бир хотира эгалари борки, уларни феноменал хотира соҳиблари деб аташади. Психологияга оид китобларда ана шундай хотирага эга бўлган кишилар тўғрисида кўп ёзилган. Бу шундай кишиларки, улар бир вақтнинг ўзида нисбатан жуда катта ҳажмдаги маълумотларни эсда сақлай олади ва эсга туширади. Масалан, тарихий шахслар орасида Юлий Цезар, Налолеон, Моцарт, шахмат устаси Алехин каби инсонлар хотираси ана шундай ноёб бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор. Таниқли, рус психологи ва нейропсихологи А.Р. Лурия ҳам ана шундай хотира соҳибларидан бири — асли касби журналист бўлган Шерешевский дэган шахс хотирасини атайлаб узоқ вақт мобайнида ўрганган. Унинг хотираси шундай эдики, Дантенинг «Илоҳийлик комедияси»дан олинган узундан-узоқ парчани бир марта қараб олгандан сўнг, 15 дақиқадан кейин сўзма-сўз айтиб беролган. Шуниси характерли эдики, комедия унга нотаниш бўлган италян тилида ёзилган эди. Кўпчиликни қандай қилиб яхши, мустаҳкам эсда сақлаб қолиш муаммоси қизиқтирса, Шерешевский учун қандай қилиб унутиш масаласи мураккаб эди. Уни хотира образлари доимо қийнар, кўрган нарсалари кўз олдида гавдаланаверар эди. Қандай қилиб эслаб қоласиз? Дэган саволга у шундай жавоб берган: мен «материални» ўзимга таниш ва севимли бўлган Москва кўчаларига жойлаштираман. Бир марта бир материалнинг бир бўлаги ўша «кўчанинг» салқин тушган ерига тушиб қолиб, эсга тушириши анча қийин бўлган экан. Шунга ўхшаш ҳар бир феноменал хотира эгаларининг ўзига хос эслаб қолиш услублари бўлар экан. Тарихда бундай кишилар бор ва улар бизнинг орамизда хам йўқ эмас. Муҳими шунда-ки, ана шу феноменал хотирани шахс ва жамият манфаатига мос тарзда унумли ишлата билишдир. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling