Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
Кайфиятлар - анча вақт давомида кишининг бутун хатти-ҳаракатига тус бериб турадиган умумий ҳиссий ҳолатини ифода этади. Кайфият шоду хуррамлик ёки қайғули, тетиклик ёки ланжлик, ҳаяжонли ёки маъюслик, жиддий ёки енгилтаклик, жиззакилик ёки мулойимлик ва ҳоказо тарзда бўлади.
Кайфият жуда хилма-хил, яқин ва анча узоқ турувчи манбаларга эга бўлиши мумкин. Турмушнинг бутун боришидан, жумладан, ишда , оилада, мактабда муносабатларнинг қандай йўлга қўйилганлигидан, кишининг ҳаёт кечириши йўлида пайдо бўлаётган ҳар қанақа зиддиятлар қай тарзда бартараф этилишидан қаноат ҳосил қилиши ёки қаноатланмаслик кайфиятларнинг асосий манбалари ҳисобланади. Кишининг узоқ вақт ёмон ёки Ланж кайфият билан юриши унинг ҳаётида бирор нарсанинг кўнгилдагидек эмаслигини кўрсатади. Кайфиятларнинг манбалари уни бошдан кечираётган кишига ҳамиша аниқ бўлавермайди. Лекин кайфиятга доимо бирон-бир нарса сабаб бўлади ва буни аниқлаб ола билиш керак. Кучли ҳаяжонланиш (стресс) ҳолатлари. Психологик таърифга кўра аффектив ҳолатга яқин турадиган, лекин бошдан кечирилишининг давомлилигига кўра кайфиятларга яқин бўлган хис-туйғулар бошдан кечирилишининг алоҳида шакли кучли ҳаяжонланиш (стресс) ҳолати (инглизчада stress – тазйиқ кўрсатиш, зўриқиш дэган сўздан олинган)дан, ёҳуд ҳиссий зўриқишдан иборатдир. Ҳиссий зўриқиш хавф-хатар туғилган, киши хафа бўлган, уялган тахлика остида қолиб кэтган ваш у каби вазиятларда рўй беради. Асосий ҳиссий ҳолатлар ва уларнинг ташқи ифодаси. Хис-туйғуларнинг ҳиссиётлар, кайфиятлар, кучли ҳаяжонланиш тарзида бошдан кечирилиши чоғида маълум даражада сезиладиган ташқи белгиларга ҳам эга. Юзларнинг ифодали ҳаракатлари (мимика), қўл ва гавданинг маъноли ҳаракатлари, оҳанг, кўз қорачиғларининг кенгайиши ва торайиши кабилар шулар жумласига киради. Ҳар бири ўзининг психологик таърифлари ва ташқи кўринишларига эга бўлган қуйидагича асосий ҳиссий ҳолатларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Қизиқиш, қувонч, ҳайратланиш, изтироб чекиш, ғазабланиш, нафратланиш, жирканиш, қўрқув, уялиш ва ҳоказо. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling