Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
- II БОБ. Ирода ва иродавий харакатлар Ирода ҳақида тушунча Ирода
- Ундовчи вазифаси
Праксик ҳислар. Шахснинг амалий ҳаётининг исталган тармоғи, мақсадга мувофиқ онгли фаолияти шахснинг уларга нисбатан муайян муносабатда бўлишининг муҳим соҳасига айланиб қолади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 1. Ҳиссиёт нима? 2. Ҳиссиётнинг aсoсий сифaтлaри нималардан иборат. 3. Ҳиссий кeчинмaлaрнинг турлaрини айтинг. 4. Aффeкт вa стрeсс xaрaктeристикaси изоҳланг. II БОБ. Ирода ва иродавий харакатлар Ирода ҳақида тушунча Ирода – бу шахснинг олдига қўйилган мақсадларга эришишда қийинчиликларни енгиб ўтишга қаратилган фаолияти ва ҳулқ-атворини онгли равишда ташкил қилиши ва ўз-ўзини бошқариши демакдир. Ирода – бу шахс фаоллигининг алоҳида шакли, унинг ҳулқ-атворини ташкил этишнинг у томонидан қўйилган мақсад билан белгиланадиган алоҳида туридир. Ирода табиат қонунларини эгаллаб оладиган ва шу тариқа уни ўз эҳтиёжларига кўра ўзгартириш имкониятига эга бўладиган кишининг меҳнат фаолиятида пайдо бўлди. Иродавий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан ташкил топгандир; 1) иродавий ҳаракатларни шахс ҳамиша уларнинг субъекти сифатида амалга оширади; 2) иродавий акт ҳаракат шахс тўла-тўкис масъулликни зиммасига олган иш, амал сифатида ичдан (ички дунёсида) кечирилади; 3) иродавий фаолият туфайли инсон кўп жиҳатдан ўзини ўзи шахс сифатида англайди; 4) иродавий фаолият сабабли шахс ўз ҳаёт йўли ва тақдирини ўзи белгилашини тушуниб етади ва ҳоказо. Шу билан бирга ироданинг фаоллаштирувчи ва жиловлаб турувчи (тормоз қилувчи) функциялари биргаликда (ҳамкорликда) ҳукм сурсагина, фақат шундагина шахснинг ўз мақсадига эришиш йўлидаги тўсиқларни енгишни кафолатлаши мумкин1. Ирода ўзаро боғлиқ иккита вазифанинг – ундовчи ва тормозлаш (тўхтатиш) вазифаларини бажарилишини таъминлайди ва уларда ўзини намоён қилади. Ундовчи вазифаси кишининг фаоллиги билан таъминланади. Ҳаракат олдинги вазият (чақириққа нисбатан киши айланиб қарайди, ўйинда ташланган тўпни қайтаради, қўпол сўздан ҳафа бўлади ва ҳоказо) билан боғлиқ бўлган пайтдаги фаоллик ҳаракатнинг айни ўзида намоён бўладиган ички ҳолатига нисбатан субъектнинг ўзига хос хусусиятини кучга киритиш ҳаракатини чиқаради (зарур ахборотни олишга эҳтиёж сезаётган киши ўртоғини чақиради, жаҳли чиққан ҳолатда ёнидагиларига қўполлик қилишга йўл қўяди ва ҳоказо). Ироданинг ундовчи вазифаси билан биргаликда ҳаракат қилувчи тўхтатиш вазифаси фаолликнинг ёқимсиз кўринишларини жиловлашда намоён бўлади. Шахс ўзининг дунёқарашида энг юксак мақсадларига жавоб бермайдиган мотивларнинг ўйғонишини ва ҳаракатларнинг бажарилишини тўхтатишга қодирдир. Тўхтатиш бўлмаса, ҳулқ-атворни бошқариб бўлмас эди. Одамлар ўзларининг қилган ишлари учун маъсулиятни кимга юклашга мойил бўлишига қараб сезиларли равишда фарқланадилар. Кишининг ўз фаолияти натижалари учун маъсулиятни ташқи кучларга ва шароитларга қайд қилиб қўйиш, ёки, аксинча уларни шахсий куч-ғайратларига ва қобилиятларига мойиллигини белгилайдиган сифатлар назоратни локаллаштириш дейилади (психологик адабиётда “назорат локуси” дэган термин қўлланилади, лотинчада lotus – ўрнашган жой ва французчада controle – текшириш дейилади). Ўз ҳулқ-атвори ва ўз ишлари сабабларини ташқи омиллар (тақдир, ҳолат, тасодиф ва бошқалар)дан деб билишга мойил бўладиган одамлар бор. Шунақа пайтда назоратнинг ташқи (экстернал) локаллаштирилиши тўғрисида гапирилади. Бу тоифага мансуб ўқувчилар олинган қониқарсиз баҳоларини истаган важ-баҳона билан тушунтиришади. Тадқиқотлар назоратнинг экстернал локалликка мойиллиги масъулиятсизлик, ўз имкониятларига ишонмаслик, хавфсираш, ўз ниятларини рўёбга чиқаришни яна ва яна кечиктиришга интилиш каби шахсий фазилатлар билан боғлиқ эканлигини кўрсатди. Агар инсон, одатда ўз қилмишлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олса ва унинг сабабларини ўз қобилияти, характер ива шу кабиларда деб билса, унда назоратнинг ички (интернал) локаллашуви устун деб ҳисоблаш учун асос бор. Назоратнинг ички локаллаштирилиши хос бўлган одамлар мақсадга эришишда анча маъсулиятли, изчил ўз-ўзини таҳлил қилишга мойил ҳамда мустақил бўлиши аниқланган. Психология фанида назоратни локаллаштириш дэганда шахснинг индивидуал фаолияти натижалари учун масъулиятни ташқи кучларда ва шароитларда қайд қилишни, шунингдек, уларни куч-ғайратига, қобилиятига мойиллигини белгилайдиган сифатлар мажмуаси тушунилади. Назоратни локаллаштириш ташқи (экстернал) ҳамда ички интернал турларига ажратилади. Назоратни ташқи локаллаштиришга баъзи мисолларни келтирамиз: Ходим ишга, талаба дарсга кеч қолса, бу ҳодисани турлича баҳоналар билан изоҳлашга ҳаракат қилади. 1) автобус ўз вақтида келмади, 2) йўловчилар кўп бўлганлиги учун автобусга чиқа олмадим, 3) автобус жуда секин ҳаракат қилади, 4) транспорт бузилиб қолади, 5) кўчада йўл ҳаракати фожиаси юз бергани туфайли ушланиб қолдик ва ҳоказо. Ироданинг асосини, худди умуман субъектнинг фаоллиги каби, унинг хатти-ҳаракатлари ва ишларининг кўп тармоқли ва хилма-хил мотивлаштирилишига сабаб бўлувчи эҳтиёжлари ташкил этади. Психологияда мотивлаштириш дэганда психологик ҳодисаларнинг ўзаро мустаҳкам боғланган, лекин бир-бирига тўла мос келмайдиган нисбатан мустақил учта тури тушунилади. Бу, биринчидан, индивиднинг эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган фаолиятга ундовчи сифатида намоён бўлувчи мотив сифатидаги мотивлаштиришдир. Бу ҳолда мотивлаштириш фаоллик ҳолати умуман нима учун пайдо бўлишини, субъектни фаолият кўрсатилга қандай эҳтиёжлар ундаётганини изоҳлаб беради. Иккинчидан, мотивлаштириш фаоллик нимага қаратилганлигини, нима учун қандайдир бошқа ҳулқ-атвор эмас, балки худи шунақасини танланганлигини изоҳлаб беради. Бу ерда мотивлар ҳулқ-атвор йўналишини танлашни белгилайдиган сабаблардир. Булар биргаликда киши шахсининг йўналишини ташкил этади. Ниҳоят, учинчидан, мотивлаштириш киши ахлоқи ва фаолиятни ўзи бошқарадиган восита ҳисобланади. Бу воситаларга эмоциялар, истаклар, қизиқишлар ва бошқалар киради. Иродавий актда (иродавий ҳаракатда) уни мотивлаштиришнинг барча учта томони – фаоллик манбаи, унинг йўналганлиги ва ўз-ўзини бошқариш воситалари намойиш қилингандир. Шундай қилиб, эҳтиёжлар бир хил ҳаракатларнинг бажарилишини белгилайдиган ва бошқаларининг бажарилишига ҳалақит берадиган ҳар хил мотив (сабаб)ларга айланади. Иродавий ҳаракатларнинг сабаблари ҳамиша озми-кўпми даражада англанилган характерда бўлади. У ёки бу эҳтиёжнинг қанчалик англанилганига боғлиқ ҳолда интилиш ва истакни ҳам фарқ қилса бўлади. Интилиш – ҳали етарли даражада анланилмаган эҳтиёждан иборат фаолият мотивидир. Масалан, киши кимгадир интилишни бошдан кечираётиб, ўз интилишининг объектини кўрганда, у билан гаплашганда мамнун бўлади ва шу сабабли беихтиёр бу учрашувга интилади. Лекин баъзида хузур-ҳаловатга сабаб бўлган нарсани у англамайди. Интилиш ноаниқдир. Истак – фаолиятнинг мотиви сифатида эҳтиёжнинг етарли даражада тушуниб етилганлиги билан характерланади. Масалан, новатор ишчи меҳнат унумдорлигини анча ошириш истагини билдириб, ўз станогини янада такомиллаштириш тўғрисида ўйлайди, ўз иш жадвалини яна қайта кўриб чиқади, ҳар бир ҳаракатини ҳисобга олади ва ҳоказо. Фаолиятнинг бутун сабаблари кишининг яшаш шароитларини акс эттириш ва унинг эҳтиёжларини фаҳмлаш натижаси ҳисобланади. Ана шу сабаблар орасида ҳаётнинг ҳар бир дақиқасида бир хиллари кўпроқ, бошқалари камроқ аҳамиятга эга бўлади. Кишида турли эҳтиёжлар аҳамиятининг ўзгариши муносабати билан бир қатор ҳолларда мотивлар кураши пайдо бўлади: бир истак бошқа истакка қарама-қарши қўйилади, у билан тўқнаштирилади. Муҳокама ва мотивлар кураши натижасида қарор қабул қилинади, яъни муайян мақсад ва унга эришиш усули танланади. Иродавий ҳатти-ҳаракатнинг сўнгги жиҳати ижродир. Унда қарор ҳаракатга айланади. Ижрода, иродавий ҳатти-ҳаракатда ёки ишларда киши иродаси намоён бўлади. Кишининг иродаси ҳақида атиги биргина юксак ғоявий мотивларга ва қаҳрамонона қарор ва ниятларга қараб эмас, балки ишларга қараб ҳукм чиқариш керак. Ўз навбатида ишлар таҳлилига қараб, у таянган мотивлар тўғрисида хулоса қилиш мумкин. Мотивларни билгандан кейин бундай ҳолларда киши ўзини қандай тутиши мумкинлиги ҳақида олдиндан айтиб бериш мумкин. Ирода фаолиятнинг ички қийинчиликларини енгишга қаратилган онгли тузилма ва ўз-ўзини бошқариш сифатида энг аввало ўзига, ўз ҳиссиётларига, хатти-ҳаракатларига ҳукмронлик қилишдир. Бу ҳукмронлик ҳар хил одамларда ҳар хил даражада ифодаланиши ҳаммага маълумдир. Кучли иродага эга бўлган киши қўйилган мақсадларга эришиш йўлида учрайдиган истаган қийинчиликларни бартараф эта олади, айни чоғда қаъийлик, мардлик, жасурлик, чидамлилик каби иродавий фазилатларни намоён қилади. Иродаси суст кишилар қийинчиликлар олдида ожизлик қиладилар. Иродаси сустликнинг намоён бўлиш доираси худди кучли ироданинг характерли сифатлари каби ранг-барангдир. Иродаси сустликнинг энг чекка даражаси психика нормаси чэгарасидан ташқарида бўлади. Абулия ва апраксия ҳоллари шунга киради. Абулия – бу мия патологияси заминида юзага келадиган фаолиятга интилишнинг йўқлиги, ҳаракат ёки уни бажариш учун бажариш учун қарор қабул қилиш зарурлигини тушунган ҳолда шундай қилолмасликдир. Табиий ҳулқ-атвор унинг учун характерлидир. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling