Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet60/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Хис-туйғулар – кишининг ўз ҳаётида нималар юз бераётганига, нималарни билиб олаётганига ёки нима билан машғул бўлаётганига нисбатан ўзича турли хил шаклда билдирадиган ички муносабатидир.
Хис-туйғуни бошдан кечиришнинг турли шакллари – эмоция, аффект, кайфият, турли ҳаяжонланиш (стресс ҳолати) мавжуд. Эҳтирос, ва ниҳоят, тор маънодаги сўз билан айтганда, хис-туйғулар – шахснинг эмоционал соҳасини ташкил этадики, улар киши хулқ-атворини тартибга солиб туради, билишнинг жонли манба, одамлар ўртасидаги мураккаб ва кўпқиррали муносабатларнинг ифодаси бўлиб ҳисобланади.
Хис-туйғулар баъзан ҳар қандай психик жараённинг фақат ёқимли, ёқимсиз ёки аралаш асорати тарзида бошдан кечирилади. Бу ўринда улар ўз холича англанилавермайди, аксинча, нарса ва ҳаракатларнинг хусусияти тарзида англанилади ва биз ёқимли киши, ёқимсиз таъм, кулгили ифода, нафис мато, қувноқ сайр ва ҳоказолар деб гапирамиз. Кўпинча бундай ҳиссий тус олдинги кучли кечинмаларнинг оқибати, ўтмиш тажрибанинг акс-садоси бўлиб чиқади.
Баъзан у нарсанинг кишини қаноатлантириши ёки қаноатлантирмаслиги, унинг фаолияти муваффақиятли ёки муваффақиятсиз ўтаётганлиги белгиси сифатида хизмат қилади.
Хис-туйғулар шахс эҳтиёжларига жавоб берадиган нарсаларни аниқлаб олишга ёрдам беради ва уларнинг қондирилишига қаратилган фаолиятга омил бахш этади. Эҳтиёжларнинг қондирилиши ёки қондирилмаслиги кишида турли хил шаклни касб этадиган ўзига хос кечинмаларни ҳосил қилади.
Ҳиссиёт деб, масалан, кишининг мусиқавий асарга нисбатан ўрнашиб қолган хусусияти сифатидаги муҳаббат туйғусининг ўзини эмас, балки концерт пайтида яхши мусиқий асарни эшитаётиб, бошидан кечирган лаззатланиш, завқланиш ҳолатига айтилади. Мусиқий асарнинг ёмон ижро этилганини эшитганда ҳосил бўладиган худди шундай хис-туйғу нафратланиш каби салбий хиссиёт сифатида бошдан кечирилади.
Ҳар қандай вазиятда ҳам эмоционал хатти-ҳаракат, фаолият мотивлари бўлишидан ташқари, улар баъзида фаолиятни ташкиллаштирувчи, гоҳо уни издан чиқарувчи омилга ҳам айланиши мумкин. Эмоционал ҳолатлар ё ҳаддан ташқари кучайса ёки сусайса, хуллас меъёри, мароми издан чиқса, у ҳолда шахс фаолияти мақсадга йўналишини йўқотади, бунинг натижасида объектлар нотўғри акс эттирилади, улар холисона талқин қилинмайди, баҳолашда мантиқий нуқсонларга йўл қўйилади.
Бу хил ҳолатларда эмоциялар таъсирчанлиги билан ажралиб туради. Улар хатти-ҳаракатларга, фикр-мулоҳазалар билдиришга туртки берадиган куч бўлиб чиқади, куч-ғайратларни ошириб юборади ва стеник деб аталади. Бошқа бир ҳолларда эмоциялар сустлиги, лоқайдлиги билан ажралиб туради, хис-туйғуларнинг бошдан кечирилиши кишини бўшаштириб юборади ва бу ҳол астеник деб аталади. (Қўққанидан оёқлари қалтираши, кучли хис-туйғуга берилиб, хаёлга чўмиб, ўзи билан ўзи овора бўлиб қолиш ҳоллари).

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling