Психология ва спорт психологияси


Характер ҳақида умумий тушунча


Download 5.36 Mb.
bet68/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Характер ҳақида умумий тушунча
Характер грекчадан таржима қилганда бу “зарб қилиш”, “белги” демакдир. Ҳақиқатдан ҳам характер – кишининг жамиятда яшаб эгаллайдиган алоҳида белгиларидир. Шахснинг индивидуаллиги психик жараёнларнинг ўтиш хусусиятларида (яхши хотира, хаёл, зеҳни ўткирлик ва бошқалар) ва темперамент хусусиятларида намоён бўлишига ўхшаб, характернинг хислатларида ҳам кўринади.
Характер – шахснинг фаолият ва муомалада таркиб топадиган ва намоён бўладиган барқарор индивидуал хусусиятлари бўлиб, индивид учун типик хулқ-атвор усулларини юзага келтиради.
Характер – шахсдаги шундай психологик, субъектив муносабатлар мажмуики, улар унинг борлиққа, одамларга, фаолиятга ҳамда ўз-ўзига муносабатини ифодалайди. Демак, “муносабат” категорияси характерни тушунтиришда асосий ҳисобланади. Б.Ф.Ломовнинг таъбирича, характер шахс ички дунёсининг асосини ташкил этади ва уни ўрганиш катта аҳамиятга эга. Муносабатларнинг характердаги ўрни хусусида фикрлар экан, В.С.Мерлин уларнинг мазмунида икки соҳани ажратади:
а) эмоционал когнитив – борлиқ муҳитнинг турли томонларини шахс қандай эмоционал ҳис қилиши ва ўзида шу оламнинг эмоционал манзарасини яратиши;
б) мотивацион-иродавий – маълум ҳаракатлар ва хулқни амалга оширишга ундовчи кучлар. Демак, бизнинг муносабатларимиз маълум мазмун ва маъно касб этган муносабатлар бўлиб, уларнинг ҳар бирида бизнинг ҳиссий кечинмаларимиз акс этади ва характеримиз намоён бўлади.
Машҳур рус олими, психология фанининг методологиясини яратган С.Л.Рубинштейн шахснинг ўзига хослигини ва характерологик тизимда учта асосий тузилмаларни ажратган эди:
1.Муносабатлар ва йўналиш шахсдаги асосий кўринишлар сифатида – бу шахснинг ҳаётдан нимани кутиши ва нимани хоҳлаши.
2.Қобилиятлар ана шу тилак-истакларни амалга ошириш имконияти сифатида – бу одамнинг нималарга қодир эканлиги.
3.Характер имкониятлардан фойдаланиш, уларни кенгайтиришга қаратилган турғун, барқарор тенденциялар, яъни бу ким эканлиги.
Шу нуқтаи-назардан қараганда ҳам, характер шахснинг “танаси”, борлиғидир. Характернинг бошқа индивидуал-психологик хусусиятлардан фарқи шуки, бу хусусиятлар анча ўзгарувчан ва динамик, орттирилгандир. Шунинг учун ҳам мактабдаги таълимдан олий ўқув юртидаги таълимга ўтиш фактининг ўзи ҳам ўспиринда маълум ва муҳим ўзгаришларни келтириб чиқаради.
Умуман, аниқ бир шахс мисолида олиб қарайдиган бўлсак, ҳар бир алоҳида объектлар, нарсалар, ҳодисаларга мос тарзда характернинг турли қирралари намоён бўлишининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Масалан, уйда катта ёшли ота-оналар олдида ўта босиқ, кўнувчан, ҳар қандай буюрилган ишни эътирозсиз бажарадиган киши, ўз касбдошлари орасида доимо ўз нуқтаи назарига эга бўлган, гапга чечан, керак бўлса қайсар, дадил бўлиши, кўчада, жамоатчилик жойларида беғам, лоқайд, биров билан иши йўқ кишидай туюлиши, ўзига нисбатан эса ўта талабчан, лекин эгоист, ўз-ўзига баҳоси юқори бўлиши мумкин. Демак, характернинг психологик тизимини таҳлил қиладиган бўлсак, унинг борлиқдаги объектлар ва предметли фаолиятга нисбатан амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Шунинг учун ҳам психологияда характернинг қуйидаги тизими эътироф этилади:
1.Меҳнат фаолиятида намоён бўладиган характерологик хусусиятлар – меҳнатсеварлик, меҳнаткашлик, ташаббускорлик, ишга лаёқат, ишга қобиллик, маъсулият, дангасалик, қўнимсизлик ва бошқалар.
2.Инсонларга нисбатан бўлган муносабатларда намоён бўладиган характерологик сифатлар – одоблилик, меҳрибонлик, такт, жонсараклик, дилгирлик, мулоқатга киришувчанлик, алтруизм, ғамҳўрлик, раҳм-шафқат ва бошқалар.
3.Ўз-ўзининг муносабатига алоқадор тавсифий сифатлар – камтарлик, камсуқумлилик, мағрурлик, ўзига бино қўйиш, ўз-ўзини танқид, ибо, шарму-ҳаё, манмансираш, ва бошқалар.
4. Ташқи олам нарсалар ва ҳодисаларга муносабатларда намоён бўладиган хусусиятлар – тартиблилик, оқиллик, саранжом-саришталик, зиқналик, тежамкорлик, покизалик ва бошқалар.
Юқорида санаб ўтилган сифатлар аслида шахснинг ҳаётдаги йўналишларидан келиб чиқади. Чунки йўналиш – борлиққа нисбатан танловчан муносабатининг акс этишидир. Бундай йўналиш турли шаклларда намоён бўлади: диққатлилик, қизиқувчанлик, идеаллар, маслаклар ва ҳиссиётларда.
Характер хусусиятларининг нималарда намоён бўлиши, уларнинг белгилари масаласи ҳам амалий жиҳатдан муҳимдир.
Аввало характер инсоннинг хатти–ҳаракатлари ва амалларида намоён бўлади – одамнинг онгли ва мақсадга қаратилган ҳаракатлари унинг ким эканлигидан дарак беради.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling