Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet66/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Ирoдa ҳaқидa маълумoт беринг.
2. Абулия нима.
3. Иродани бошқариш нима ?
4. Одамда ирода сифатларининг тараққиёт даражаси диагностикасини аниқланг.
5. Ирoдaвий зўр бeриш нима.
6. Иродани тарбиялаш дэганда нимани тушунасиз.
7. Киши иродасини тарбияловчи омиллар.
8. Апраксия нима?
9. Ялқoвлик, қaтъийлик тушунчаларини изоҳлаб беринг.


V ҚИСМ
ШАХСНИНГ ИНДИВИДУАЛ-ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
I БОБ. Темперамент, характер, қобилият
Темперамент ҳақида умумий тушунча
Индивидуал-психологик хусусиятлар, психик фаолият динамикасининг қонуниятларига кўра одамлар бир-бирларидан фарқланадилар. Шахснинг хулқ-атвор ва фаолият мотивлари, ташқи таъсирга нисбатан жавоб реакциясининг кучи, тезлиги, таъсирчанлиги, қувватига кўра сезиларли даражадаги фарқланишида кўринади. Жумладан, кимдир секин, охисталикни, бошқа одам шошилишни ёқтиради, кимгадир хиссиётларнинг тез ўйғониши хос бўлса, бошқасига эса совуққонлик хосдир, бошқа бировни кескин имо-ишоралар, маъноли мимика, бошқасини ҳаракатларда оғир-босиқлик, юзининг жуда ҳам кам ҳаракат қилиши ажратиб туради.
Кишининг ҳаракатларидаги ўзгариши табиий равишда кўпинча тарбияланган установкалар ва одатларга, вазиятнинг талабига ва шу кабиларга боғлиқ бўлади. Аммо индивидуал-психологик хусусиятлар туғма асосга эга. Инсондаги бундай фарқлар болалигидаёқ маълум бўла бошлайди, хулқ-атворнинг ва фаолиятнинг турли соҳаларида кўринади ва алоҳида барқарорлиги билан ажралиб туради.
Шахснинг индивидуал хусусиятларининг туғма, биологик асосларига алоҳида эътибор берилади. Чунки, бир томондан шахс ижтимоий мавжудот бўлса, иккинчи томондан биологик яхлитлик, туғма сифатларни ўз ичига олган индивид ҳамдир. Темпераментлар индивиднинг динамик ўзгарувчан психик фаолияти жараёнини таъминловчи сифатларини ўз ичига олади. Бу сифатлар шахсда кейин онтогенетик тараққиёт жараёнида шаклланадиган бошқа хусусиятларга асос бўлади. Одам темпераментига алоқадор сифатлар одамнинг бир фаолият туридан иккинчисига, бир эмоционал ҳолатдан бошқасига ўтган пайтларидаги реакцияларининг эгилувчан ва динамиклигини таъминлайди ва шу нуқтаи назардан қараганда темперамент – шахс фаолияти ва ҳулқининг динамик (ўзгарувчан) ва эмоционал-ҳиссий томонларини характерловчи индивидуал хусусиятлар мажмуидир.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling