Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet56/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Бирин - кетинлик қонуни. Ҳарфларни алфавитдаги тартибида
ёддан айтиш осон, уни тескарисига айтиш қийин бўлганидек,
хотирада ҳам маълумотларни маълум тартибда жойлаштиришга ва
керак бўлганда, тартиб билан бирин-кетин тиклаш мақсадга мувофиқдир.

  1. Кучли таассуротлар қонуни. Эслаб қолинадиган нарса тўғрисидаги биринчи таассурот қанчалик кучли бўлса, унга алоқадор образ ҳам шунчалик ёрқин бўлади. Бундан ташқари, сиз учун аҳамиятли ва жозибали маълумотлар оқимида эсланаётган материал ҳам яхши эсга туширилади.

  1. Тормозланиш қонуни. Ҳар қандай муайян маълумот ўзидан
    олдинги маълумотни тормозлайди. Шунинг учун унинг ўчиб кетмаслиги учун янгини эсда саклашдан аввал мустаҳкамлаш чораларини кўришингиз керак.

Хотирани ривожлантириш масаласи психологиядаги, нафақат психологиядаги, балки инсониятнинг олдида турган долзарб муаммодир. Айниқса, у ёки бу таълим масканларида ўқийдиган ҳар бир ўқувчи ёки талаба учун ҳам бу жуда муҳим нарса: ким эшитган ёки кўрган нарсасининг мазмунини тўла эслаб қолиб, кейин шериклари ёки ўқитувчисини лол қилишни хоҳламайди дейсиз? Шунинг учун ҳам ушбу мавзуда амалий жиҳатдан маъқул ва мумкин бўлган айрим тавсияларга эътиборни қаратамиз.
Кўпчилик психологлар ва амалиётчилар инсон хотирасини китоблар жавонига ўхшатишади. Агар шу жавонда китоблар тартиб билан жой-жойига қўйилган ва сиз вақти-вақти билан уларнинг орасига «ташриф» буюриб турсангиз, қайси китоб қаерда турганини яхши биласиз. Хотира ҳам шундай. Агар сиз мунтазам ўз қобилиятларингизни ўстириш устида ишласангиз, у ёки бу қизиқтирган мавзу бўйича турли китобларни ўқиб, уларни маълум тартибда қайтариб турсангиз, эсда сақлаш ва эсга тушириш қобилиятингиз ўсиб бораверади.
Иккинчи муҳим амалий қоида — бу ўқиган, эшитган ёки кўрган нарсангизнинг моҳиятини англашга ҳаракат қилишингиз лозим. Чунки тушунмаган нарсангизни қайта-қайта ўқисангиз ҳам эсда яхши қолмайди. Масалан, инглиз тилидан «топиклар»ни ўқитувчи сўраганда ёддан айтиб берган бўлсангиз, у тезда хотирангиздан ўчиб кетади. Агар уни амалий бирор иш-фаолиятингиз билан боғлаб, қийналиб бўлса ҳам овоз чиқариб машқ қилсангиз, у анчагача ёддан чиқмайди.
Учинчи кенг тарқалган усул — бу эслаб қолиниши керак бўлган нарсаларни маъно жиҳатдан гуруҳларга бўлиб туриб эслаб қолиш. Бу усулни биз ёшликдан бошлаб ишлатиб келганмиз. Масалан, сизга сўзлар қатори берилган: синф, бола, парта, ручка, боғ, узум, чарос, қалам, ариқ. Шу сўзларни яхшилаб эсда сақлаш учун уларни маълум гуруҳларга олдин бўлиб олсак, масалан, мактабга алоқадор нарсалар гуруҳи ва боғ билан 6оғлиқ нарсалар гуруҳлари. Шу ақлий ишни амалга оширсак, албатта, хотирамиз иши самарали бўлади ёки ёшликдаги бир эртак ҳаммага таниш: чол турп эккан ва у шу қадар катта бўлиб кэтганки, ўзи якка ҳеч уни тортиб чиқара олмайди. Шунда у кампирни, кампир — набирасини, набира — кучукни, кучук — мушукни, мушук эса сичқончани чақириб, биргаликда жўр бўлишиб, тортиб олишади. Нэга бу эртакнинг маъно-мазмуни ёддан чиқмайди, чунки ундаги воқеалар замирида бирин-кетин амалга ошадиган воқеалар занжири мавжуд. Шу бирин-кетинлик қонуни энг каттадан энг кичкина бўлган жонзотнинг биргалиқдаги, дўстона узвийлиги ётади. Бу эртакда нафақат тарбиявий маъно бор, бу ҳам муҳим, балки унда юқорида таъкидлаганимиз — гуруҳий ўзаро боғлиқлик тамойили бор.
Амалий нуқтаи назардан хотиранинг самарадорлиги ва уни ўқув ва меҳнат фаолияти жараёнида ошириш катта аҳамиятга эга. Чунки кўпинча одамлар орасида ишчанроғи, ўқувчи ёки талабалар орасида билимлироғи ҳам бир қарашда хотирасининг кучи билан бошқалардан ажралиб туради. Буюк бобокалонимиз Амир Темурнинг хотираси ҳақида афсоналар юради. Масалан, у ўз қўл остидаги бекларнинг нафақат исмини , балки отасининг исмларини ҳам ёддан биларкан, учрашувларда бевосита номини айтиб мурожаат қиларкан. Бу фазилат ҳам унинг ўз қўл остидагилар орасида обрўининг баландлигига таъсир кўрсатган. Американинг машҳур Президентларидан Авраам Линкольн ҳам ана шундай феноменал хотирани ўз яқинлари ва иш юзасидан у билан боғлиқ бўлган ходимларга нисбатан намоён этиб, лол қолдирган экан. Демак, хотира тарбияси, уни керакли йўсинда ривожлантириш - керак бўлса, шахсий обрў ҳамда ишдаги самара масаласи билан бевосита боғлиқ экан.
Умуман, хотиранинг самарадорлиги эслаб қолишнинг кўлами ва тезлиги, эсда сақлашнинг давомийлиги, эсга туширишнинг аниқлиги билан боғланади. Демак, одамлар ҳам айнан шу сифатларга кўра ҳам фарқланадилар:

  • материални тезда эслаб қоладиганлар;

  • материални узоқ вақт эсда сақлайдиганлар;

  • истаган пайтда осонлик билан эсга туширадиганлар.

Эсда сақлаш вақти билан эсга тушириш вақти ўртасидаги фарқ. Одамда берилган маълумотни идрок қилиш ва шу орқали эсда сақлаш вақти қанчалик кўп бўлса, эсга тушириш ҳам осонроқ бўлади. Шунинг учун ҳам узоқ муддатли хотирада сақаланадиган информация узоқ вақт мобайнида, кўпинча бир неча марта қайтариб берилади, қисқа муддатлида эса бир марта, қисқа фурсатда берилади ва шу нарса эсга тушириш керак бўлганда, тикланмайди. Масалан, бирор текстни компьютерга киритиш учун ўртоғингизга бериб, кейин нималарни киритганини сўранг. Жавоб аниқ: “Эсимда йўқ”. Яъни маълумотнинг умумий мазмуни ёдда қолса ҳам, асосий тушунчалар ва моҳият эсда қолмайди.
Шундай қилиб, хотира фаол жараён бўлиб, у шахснинг у ёки бу турли маълумотлар билан ишлаш малакасига, унга муносабатига, материалнинг қимматини тасаввур қилишига бевосита боғлиқ бўлади. Энг характерли нарса шуки, инсон фақат эшитган маълумотининг 10 фоизини, эшитган ва кўрган нарсасининг 50 фоизгачасини, ўзи фаол бажарган ишларининг деярли 90 фоизини ёдда сақлайди. Бу кўплаб психологик экспериментларда исбот қилинган. Шахснинг ўзи ўйлаб топиб, ўзи бевосита бажарган ишлари жуда осон эсга тушади. Бу ҳодиса психологияда генерация эффекти деб аталади. Катталарни қисқа фурсатда ўқитиш ва малакаларини оширишда ҳам турли хил амалий ўйинлардан, ижтимоий психологик тренинглардан фойдаланишнинг маъноси ҳам шунда - яхши ва тез эслаб қолиш ҳамда самарали эсга тушириш. Иқтисодий ўқувларда турли хил “кейс стади”ларни тахлил қилиш ва ўз нуқтаи назарича мақбул ҳаракат шакллари қарорлар қабул қилиш ҳам мутахассислар малакасини оширишга самарали таъсир кўрсатади.
Демак, яхши кучли билимларга эга бўлиш учун ҳар бир предмет ёки фаннинг мавзуларини ўзига хос тарзда ёқтира олиш ва хотирада сақлаш услубларини ишлаб чиқишингиз керак экан.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling