Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV ҚИСМ ШАХСНИНГ ҲИССИЙ – ИРОДОВИЙ ҲОЛАТЛАРИ I БОБ.ҲИССИЁТ ВА Ҳис-туйғу Ҳиссиёт
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Хотира нима? Хотиранинг қандай асосий жараёнлари фарқланади? Хотира механизмлари нима? Хотира ассоциатив назариясини тушунтиринг. Гештальтизм тушунчаси нимани англатади? Хотиранинг қандай турларини биласиз? Ҳаракат хотирасини тушунтиринг. Образли хотира андай хотира турларидан ташкил топган? Ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира фарқларини тушунтиринг. Хотира жараёни нима? Диққат дэганда нимани тушунасиз? Диққатнинг йўналганлиги ва тўпланиши нима? Ихтиёрий ва ихтиёрсиз диққат турларини тушунтиринг. Мувофиқлашган ихтиёрий диққатга мисол келтиринг. Диққатнинг хусусиятларини тушунтиринг. Диққатнинг тебраниши ва баркарорлигини изоҳлаб беринг. IV ҚИСМ ШАХСНИНГ ҲИССИЙ – ИРОДОВИЙ ҲОЛАТЛАРИ I БОБ.ҲИССИЁТ ВА Ҳис-туйғу Ҳиссиёт - борлиққа, турмушга, шахслараро муносабатга нисбатан шахсни субъектив кечинмаларининг акс эттирилишидир, яъни ички ёки ташқи қузғатувчилар натижасида пайдо бўладиган кечинмаларга хиссиёт дейилади. Эмоциялар – “ҳиссиёт” (“эмоция”) ва “хис-туйғу” сўзлари кўпинча синонимлар сифатида қўлланилади. “Эмоция” сўзини ўзбек тилига аниқ таржима қилинганда у руҳий ҳаяжонланиш, руҳий ҳаракатланишни ташқи ифодасидир, яъни ички кечинмаларимизни ташқи мимика пантомимикада намоён бўлишидир. Шахс теварак-атрофдаги нарсалар ва ҳодисаларга нисбатан ўз муносабатини акс эттиради, инъикос қилади. Акс эттириш жараёни ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади: а) шахснинг эҳтиёжини қондириш имкониятига эгаликни; б) қондиришга ёрдам берадиган ёки қаршилик кўрсатадиган объектларга субъект сифатида қатнашишни; в) уни ҳаракат қилдирувчи, билишга интилтирувчи муносабатларини ва ҳоказо. Субъектив муносабатларнинг инсон миясида ҳис-туйғулар, эмоционал ҳолатлар, юксак ички кечинмалар тарзида акс этиши ҳиссиёт ва эмоцияни юзага келтиради. Ҳиссиёт -яққол воқеликнинг эҳтиёжлар субъекти бўлмиш шахс миясида объектларга нисбатан унинг учун қадрли, аҳамиятли бўлган муносабатларининг акс эттирилишидир. Психология фанида муносабат тушунчаси икки хил маънода қўлланилиб келинади: 1) субъект (шахс) билан объект (нарса) ўртасида табиий ҳолда (тарзда) юзага келадиган ўзаро алоқа ўрнатиш (объектив муносабатлар); 2) ўрнатилган алоқаларнинг акс эттирилиши (уларнинг кечинмаси), хусусий субъектнинг эҳтиёжлари ва уларнинг объектлараро муносабати (субъектив муносабатлар), намоён бўлган эҳтиёжларни қондиришга шай турган нарсалар билан одам ўртасидаги муносабат маъносида ишлатилади1. Ҳиссиёт тушунчаси кундалик турмушда ва илмий психологик манбаларда ҳар хил маънода қўлланилади. Жумладан, ҳиссиёт ўрнида сезгилар, англанилмаган майллар, англанилмаган хоҳишлар, тилаклар, мақсадлар, талаблар тушунчалардан фойдаланилади. Илмий нуқтаи назардан келиб чиқиб таҳлил қилинганда «Ҳиссиёт» одатда тирик мавжудодлар миясида, яъни шахсларнинг эҳтиёжларини қондирувчи ва унга монелик қилувчи объектларга нисбатан унинг (одамнинг) муносабатларини акс эттириш маъносида қўлланилади. Жаҳон психологиясида «ҳиссиёт» билан «эмоция» терминлари (айниқса чет мамлакатларда) бир хил маънода ишлатилади, лекин уларни айнан бир хил ҳолат деб тушуниш мумкин эмас. Бундай нуқсон оммабоп адабиётларда, чет элларда чоп эттилган дарсликларда аксарият ҳолларда учрайди. Одатда ташқи аломатлари яққол намоён бўладиган ҳис-туйғуларни ички кечинмаларда ифодаланишдан иборат психик жараён юзага келишининг аниқ шаклини эмоция деб аташ мақсадга мувофиқ. Уларнинг ўзаро энг муҳим фарқи шундаки, бириси ижтимоий (ҳиссиёт), иккинчиси эса (эмоция) индивидуал, хусусий аҳамият касб этади. Таъкидлаб ўтилган мулоҳазаларга қарамасдан, ҳиссиёт билан эмоциянинг ўзаро бир-биридан қатъий чеклаб қўйиш ҳам баъзи англашилмовчиликни келтириб чиқариши мумкин. Фаолият, хулқ-атвор, муомала субъекти ўзининг шахси ҳамда жамияти учун аҳамияти ҳисобланган нарсалар ва ҳодисаларни акс эттирувчи муносабати ҳиссиётда мужассамлашади. Шахснинг индивидуал ҳаёти ва фаолиятига алоқадор (хоҳ фойдали, хоҳ зарарли бўлишдан қатъи назар) омиллар, қўзғовчилар, турткиларни ифодаловчи ҳамда келиб чиқиши инстинктлар, шартсиз рефлекслар, ирсий белгилар (овқатланиш, жинсий, ҳимояланиш, қўрқиш ва бошқалар) билан боғлиқ содда ҳиссий ҳолатлар «эмоция» дейилади. Эмоциялар нафақат инсонларга, балки жонли ривожланган мавжудодларга ҳам тааллуқли руҳий (психик) ҳолатлардир. Ҳайвонлардаги эмоциялар ўзгариши мураккаб бўлган табийлик (ирсий) аломатларга асосланувчи содда тузилишга эгадир. Одам билан ҳайвон эмоциялари ўзларининг моҳияти, тузилиши, таъсирчанлиги, жадаллиги, сифати, шакли билан кескин тафовутланади. Эмоциялар ташқи кўринишга хослиги билан, муваққат хусусиятга эга эканлиги билан ҳиссиётдан фарқланади. Шуни айтиб ўтиш жоизки, ҳиссиёт ҳайвонот оламига хос кечинма эмас, у ақл-заковат субъекти саналмиш ҳазрати инсонгагина хос, холос, чунки эмпатик (ҳамдардлик) ҳис-туйғулар шахснинг мукаммаллик босқичига кўтарилишига кафолат негизидир. Киши идрок этиш, хаёл суриш ва фикрлаш жараёнларида фақат воқеликни билиб қолмай, балки шу билан бирга ҳаётдаги у ёки бу нарсаларга қандай бўлмасин муносабат билдиради. Унда уларга нисбатан у ёки бу тарзда хис-туйғу пайдо бўлади. Бундай ички шахсий муносабатнинг манбаи фаолият ва муносабат жараёнлари бўлиб, у ана шундай жараёнларда рўй беради, ўзгаради, барқарор тус олади ёки йўқолади (ватанпарварлик, нафратланиш, бар лаҳзалик мамнунлик). Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling