Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet49/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Агглютинация. Агглютинация кундалик ҳаётимизда бирлаштириб бўлмайдиган турли сифатлар, хусусиятлар ва қисмларни «ёпиштириб» бирлаштиришдан иборат хаёл жараёни. Агглютинация йўли билан кўпроқ эртак образлари яратилади (сув париси, товуқ оёғида турган уй, пэгас, кентавр ва шу кабилар), агглютинациядан техник ижодда ҳам фойдаланилади (танк амфибия, гидросамолёт).
Гиперболизация. Гипреболизация нарсаларни катталаштириш, кичрайтириш, уларнинг маълум қисмларининг сонини кўпайтириш, уларнинг ўрнини алмаштириш орқали янги образлар яратиш. Бунга мисол, кўп қўлли худоларнинг образи (хинд афсоналарида), катта одам, нўхатдек кичик полвон, етти бошли аждарлар ва шу кабилар гиперболизация йўли билан яратилган образлардир.
Урғу бериш. Фантазия образларини яратишнинг яна бир йўли нарсаларнинг канайдир сифатларини, белгиларига урғу бериш, уларга диққатни турли йўллар билан жалб қилишдир. Бу усуллардан турли спорт ҳаракатларини яратишда қўлланилади. Бу йўл билан ўртоқлик ҳазиллари ва турли карикатуралар яратилади.
Схематизация. (схемалаштириш)-бирор мавжуд нарсадан андаза олиб, шу андаза асосида образлар яратиш. Сув спортидаги оқ қушлар рақси.
Янги хаёл образларини яратишнинг яна бир усули, типиклаштириш. Типиклаштиришдан бадиий адабиётда кенг қўлланилади. Бу усул ёрдамида бирор ҳодисага, кишилар тоифаларига, даврга хос ёки уларда кўп такрорланувчи белгилар маълум образларда гавдалантирилади.
НАЗОРАТ САВЛОЛЛАРИ

1. Тасаввур ҳақида тушунча беринг.


2. Қайта тикловчи тасаввур деб нимага айтилади?
3. Тасаввур образлари қандай яратилади?
4. Хаёл ҳақида тушунча беринг.
5. Пассиф хаёл деб нимага айтилади?
6. Ширин хаёл деб нимага айтилади?
7. Актив хаёл дэганда нимани тушунасиз?

III БОБ. Тафаккур ВА нутқ
Тафаккур ҳақида тушунча
Тафаккурижтимоий сабабий, нутқ билан чамбарчас боғлиқ, муҳим бир янгилик қидириш ва очишдан иборат психик жараёндир. Тафаккур воқеликни анализ ва синтез қилиш уни бевосита ва умумлаштириб акс эттиришдан иборат жараёндир. Тафаккур амалий фаолият асосида ҳиссий билишдан пайдо бўлади ва ҳиссий билиш чэгарасидан анча ташқарига чиқиб кетади.
Билиш фаолияти сезиш ва идрок қилишдан боғланади ва кейин тафаккурга ўтиб кетиши мумкин. Бироқ тафаккур, ҳатто энг ривожланган тафаккур ҳам ҳамиша ҳиссий билиш билан, яъни сезгилар, идрок ва тасаввурлар билан боғланган бўлади. Тафаккур фаолияти ўзининг бутун «материалани» фақат битта манбадан, яъни ҳиссий билишдан олади. Тафаккур фақат сезгилар ва идрок орқалигина ташқи муҳит билан боғланади ва шу тариқа ташқи оламни акс эттиради. Аммо сезгилар ва идрок каби ҳиссий билиш жараёнлари оламнинг турли хилдаги алоқаларини, улар орасидаги боғланишларни, пайдо бўладиган турли муаммоларни ҳал қилиш имконини бермайди.
Тафаккур қилиш давомида ташқи оламни билиш чуқурроқ амалга оширилади. Бунинг натижасида нарсалар, ҳодисалар ва бошқа шунинг кабилар ўртасидаги мураккаб ўзаро боғланишларни ажратиш, ечиш мумкин бўлади. Зарур ҳолларда турли воситалар қўлланилади. Қуйидаги уч хил ҳодисаларни ўрганиш давомида воситалар қўлланилади:
1. Ҳозирги пайтда бевосита идрок қилишнинг имкони бўлмаган ҳодисаларни ўрганиш учун. Бунга тарихий воқеалар, келажак режалар, гипотезалар, умуман ёки ўтмишда рўй берган ёки келажакда рўй бериши мумкин бўлган ҳодисаларни ўрганиш давомида;
2. Сезги органларимизнинг мослашмаганлиги сабабли бевосита идрок қилишнинг имкони бўлмаган ҳодисаларни ўрганишади. Бунга мисол тариқасида жуда кичик заррачалар, элементлар, инсон сезги органлари «сезмайдиган» турли тўлқин узунликлари ёки жуда узоқ масофада жойлашган объектлар (планеталар, юлдузлар ва ҳ.к);
3. Бевосита идрок қилишнинг имкони мавжуд, аммо восита қўллаш самарали бўлган ҳоллар. Масалан, ўсиб турган дарахтнинг баландлигини тригонометрик функциялар ёрдамида ўлчаш, ҳаво ҳароратини термометр ёрдамида ўлчаш кабилар.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ҳиссий билиш самарали бўлмай қолган ҳолларда тафаккур бош тафаккур бошланади. Тафаккур ҳиссий билиш идрок қилиш имконини бермайдиган воқеа, ҳодисаларни ҳам ўрганиш имконини беради. Масалан, ёруғлик тезлигини ўлчаш, ўрганиш, унинг хоссаларидан фойдаланиш фақат тафаккур орқалигина амалга оширилиши мумкин.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling