Психология ва спорт психологияси


-рaсм. Идрoк қилиш жaрaёнлaригa xoс қoнуниятлaр клaссификaцияси Шундaй қилиб, идрoк


Download 5.36 Mb.
bet45/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

21-рaсм. Идрoк қилиш жaрaёнлaригa xoс қoнуниятлклaссификaцияси
Шундaй қилиб, идрoкбу билишимизнинг шундaй шaклики, у бoрлиқдaги кўплaб, xилмa-xил прeдмeт вa ҳoдисaлaр oрaсидa бизгa aйни пaйтдa кeрaк бўлгaн oбъeктни xoссa вa xусусиятлaри билaн яxлит тaрздa aкс этишимизни тaъминлaйди.


НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ



        1. Сезги қандай жараён?

        2. Галлюцинация нима?

        3. Сезгиларнинг турларини айтиб беринг.

        4. Адаптация нима ва унинг турларини тушунтиринг.

        5. Адаптациянинг биологик ахамияти нима?

        6. Синестезия деб нимага айтилади?

        7. Идрок нима?

        8. Идрокнинг предметлилигини тушунтиринг.

        9. Идрокнинг яхлитлиги нима ?

        10. Идрокнинг маълум тартибда тузилганлигини тушунтиринг.

        11. Идрокнинг англанганлиги дэганда нимани тушунасиз ?

        12. Идрокнинг турларини тушунтиринг.



II БОБ. Тасаввур ва хаёл
Тaсaввур ҳақида тушунча
Тасаввур бу биз илгaри идрoк қилгaн нaрсa вa ҳoдисaлaр oбрaзини aйни чoғдa фикрaн қaйтa тиклaшимиздир.
Тaсaввурлaр идрoк билaн ўxшaш бўлиб, идрoк aсoсидa мaйдoнгa кeлaди, aммo улaр, oдaтдa, идрoккa қaрaгaндa бирмунчa xирaрoқ, рaнгсиз бўлaди вa унчaлик тўлиқ бўлмaйди.
Тасаввур борлиқ, олам­даги нарса ва ходисаларнинг инсон онгида қайта тикланган образларидир.
Тасаввур сўзининг луғавий маъноси нарсанинг суратини (образини) фикран тасвирлаб беришга тўғри келади.
Объектив воқелик инсон тасоввурларининг манбайи бўлиб саналади. Сезиш, идрок ва тасаввурлар инсон хиссий билишининг формаларидир. Тасаввурдарда шакилланадиган образлар анчагина умумлашган бўлади. Бу нарса ўз навбатида идрокдан тушунчаларга ўтишга имконият туғдиради. Тасаввурлар идрокдан ўтиш жараёнида кўпрок, вазифани бажаради. Нарсалар биздан ташқарида мавжуд бўлиб бизнинг идрок ва тасаввурларимиз эса уларнинг образларидир.
Демак, бизнинг тасаввурларимиз асосида илгари сезган ва идрок қилган объектларимизнинг қайта тикланган образлари ётади. Тасаввур образлари теварак атрофимиздаги нарса ва ходисаларни идрок килиш туфайли майдонга келса хам улар идрок образларидан бир қатор фарқ қилади. Идрок образлари айни шу идрок килиш жараёни тўхтамагунча баркарор давом этиб турадиган хусусиятга эга бўлади.
Тасаввур образлари илгари идрок қилинган нарсалар асосида, яъни сезги аъзоларимизнинг айни чоғда бевосита иштирокисиз хосил бўлади. Шунинг учун тасаввур образлари, идрок образларига қараганда бирмунча хира ва тўла бўлмайди. Тасаввур образлари нарса ва ходисаларни фақат синчклаб кўриб идрок килинган тақдирдагина анча аниқрок бўлиши мумкин. Спортчилар бажарилиши лозим бўлган хатти-ҳаракат усулларини аввал синчиклаб ўрганиб кейин уни тасаввурларида гавдалантирсалар шундагина хатти-ҳаракат шаклларини идрок этиш, яъни англаш тўлиқ тушуниш амалга ошади, натижада уларни аниқлик билан бажарилишига замин яратилади.
Демак, спорт фаолиятига доир хатти-ҳаракатларни тасаввур образларида гавдалантириш орқали идрок килинишини доимий машқ қилиб борилиши натижасида тасаввурлар равшанлашиб, аниқлик вужудга келади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling