Психология ва спорт психологияси
Фазони идрок қилишда тери сезгилари ва
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
Фазони идрок қилишда тери сезгилари ва
мускул-ҳаракат органларининг роли Фазони тери сезгилари ва мускул-ҳаракат воситаси билан идрок этганда кўз билан қараб ҳам, кўз билан қарамасдан ҳам идрок қилавериш мумкин. Майдароқ нарсаларнинг шаклини, уларнинг катта-кичиклигини, ҳолатини биз тери сезгилари воситаси билан, яъни уни кўриб, бевосита идрок қиламиз, масалан, қўлимиздаги танга пулнинг шаклини, катта-кичиклигини, ҳолатини бевосита тери сезгилари воситаси билан биламиз, спортчиларда “сувни ҳис қилиш”, “масофани ҳис қилиш”, “тўпни ҳис қилиш” кабиларни келтириш мумкин. Тери сезгилари воситаси билан биз, хусусан икки ўлчовни узунлик (масофа) ва сирт ўлчовларини идрок қилишимиз мумкин, лекин нарсаларнинг (ҳатто майда нарсаларнинг ҳам) шаклини, катта-кичиклигини ва фазодаги муносабатларини ёлғиз тери сезгилари воситаси билан идрок қилганда тўла аниқликка еришиб бўлмайди. Шу сабабли кўпинча фазони тери сезгилари воситаси билан идрок қилиш мускуллар ҳаракат воситаси билан идрок қилиш ила биргаликда ўтади. Мускул-ҳаракат органларимиз воситаси билан биз йирик ва майда обектларнинг (масалан, теннис столи, спорт майдончаси, футбол майдони ва шу кабиларнинг) шаклини, катта-кичиклигини, фазодаги муносабатларини ҳамма уч ўлчовда идрок қилишимиз мумкин. Кўр одамлар (ёки кўр эмаслар қоронғи тушганда) нарсаларнинг шаклини, масофани ва фазодаги муносабатларни ана шу йўл билан идрок қиладилар. Майда нарсаларнинг шакли бармоқ ҳаракатлари (пайпаслаш) воситаси билан идрок қилинади. Йирик нарсаларнинг шаклини ва масофани кўзимизни юмиб ёки қоронғида идрок қилганимизда биз қўл ҳаракат-ларимиздан ва қадамлаб юришдан фойдаланамиз. Ана шу ҳаракатлардан туғиладиган мускул-ҳаракат сезгиларимизга ўтмишда ҳосил бўлган тажрибамиз қўшилади, натижада биз кўзимиз кўрмаса ҳам, турган жойимизни, фазога оид муносабатларни чама билан билиб оламиз. Фазони кўз билан кўриб идрок қилишнинг ўсишида тери сезгилари ва мускул-ҳаракат органлари катта рол ўйнайди. Кўр бўлиб туғилган, аммо тегишли операциядан кейин кўзи очилган одамларнинг фазони қандай идрок қилишларини текшириш натижалари бунга далил бўла олади. Бир неча мисол келтирайлик. Кўр бўлиб туғилган бир одам муваффақиятли операциядан кейин кўзи очилган бўлса-да, лекин дастлабки кун-ларда у фазони ва нарсаларнинг фазодаги ҳолатини кўзи кўр емас (басир) одамларга қараганда бошқача идрок қилган, масалан, кўрув доирасига кирган ҳамма нарсаларни жуда яқин ва кўзига тегиб тураётгандек ҳис қилган, шунинг учун бу одам еҳтиёт юзасидан кўзини қўли билан ҳадеб қоплайверган. Нарсаларнинг шаклини ҳам фақат кўриш билангина фаҳмлай олмаган, бу нарсаларни қўли билан пайпаслаб кўрганидагина, яъни ўтмишдаги мускул-ҳаракат сезгисига асосланган тажрибасига суян-ганидагина нарсаларнинг шаклларини таний олган. Операциядан сўнг кўзи очилган яна бир одамга ёғочдан ясалган, ҳар иккаласи ҳам бир хил бўялган ва диаметри тенг шар билан куб кўрсатганлар. У одам бу нарсаларнинг турли буюмлар еканини кўриб турса ҳам, лекин уларни бир-биридан аниқ фарқ қила олмаган: қайсиси думалоқ ва қайсиси бурчакли еканини аниқ айтиб бера олмаган. Яна шу одамга шар билан бир хил катталикдаги доиранинг, куб билан бир хил катталикдаги тўртбурчакнинг ясси шаклини ёнма-ён қўйиб кўрсатганларида, уларни бир-биридан фарқ қила олмаган, фақат пайпаслаб кўрганидан кейин шарни доирадан ва кубни тўртбурчакдан ажратган. Бу одам қилинган операция-дан тамомила соғайгандан кейин, кўз билан кўриб идрок қилишни ўрганмоқ учун махсус машқ қилган. Масалан, оёғидан етигини ечиб ирғитиб юборар, сўнгра етиккача бўлган масофани кўзи билан чамалашга уринар екан. Чама билан бир-икки қадам юргандан кейин, қўлини узатиб етикни олишга ҳаракат қилар екан, лекин кўзи билан масо-фани аниқ белгилай олмаганлигидан янглишар ва пайпаслаб, қачон етик қўлига тегса, уни шундагина ушлаб олар екан. Юқорида келтирилган мисоллардан маълум бўлдики, кўрлар кўзлари очилгандан кейин, уларда фазони кўз билан кўриб идрок қилиш қобилияти тери ва мускул ҳаракат органларининг иштироки билан аста-секин ўсиб бо-ради. Демак, фазога оид шакл, катта-кичиклик ва муносабатларни кўриш, тери сезгилари ва мускул-ҳаракат органлари бир-бири билан маҳкам боғланиб ишлаганларидагина енг тўғри ва мукаммал идрок қилиш мумкин. Сезги органларимизнинг – туюш, мускул-ҳаракат ва кўриш органларимизнинг ўзига хос хусусияти, жумладан, обектив мавжуд фазони ҳам идрок қилиш қобилиятига эга бўлишдадир. Идрокнинг ҳамма турлари сингари, фазони идрок қилиш ҳам кишининг тажрибаси ва умумий камолоти жараёнида боради. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling