Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
Идрокнинг турлари.
Фазони идрок қилиш Фазони идрок қилиш тўғрисида гапирар эканмиз, биз нарсаларнинг фазодаги шаклларини, уларнинг фазодаги катта-кичиклигини ва фазодаги ўзаро муносабатларини кўзда тутамиз. Маълумки, фазодаги шаклларига қараб, уч бурчакли, тўрт бурчакли, куб, силиндр ва шу каби шаклдаги нарсалар ажратилади; нарсалар катта-кичиклигига қараб, нисбатан катта, кичикроқ,ўртача ва ҳоказо нарсаларга ажратилади; фазодаги муносабатларига қа-раб, бу нарсалар бизга ва бир-бирига нисбатан яқин, узоқ, чап томон-да, ўнг томонда, юқори ёки паст бўлишлари мумкин. Фазони биз унинг ҳамма уч ўлчовида кўриш, тери сезгилари ва мускул ҳаракат органлари ёрдами билан идрок қиламиз. Фазо муносабатларини, нарсаларнинг шаклини, нарсаларнинг ҳажми ва катта-кичиклигини биз асосан кўз билан кўриб идрок қиламиз. Фазони биз бир кўзимиз билан ҳам кўриб, яъни монокуляр, икки кўзимиз билан ҳам кўриб, яъни бинокуляр идрок қиламиз. Монокуляр идрок қуйидагича воқе бўлади. Биз кўз билан қараганимизда, биз шу нарсадан акс этган нурлар кўз гавҳарида синиб, кўзнинг тўр пардаси (сетчатка)да шу нарсанинг акс этган сурати фотоаппаратдагига ўхшаб, тўнкарилиб, тескари тушади. Аммо бунга қарамасдан, биз нарсани ҳақиқий ҳолатида, ҳақиқий шакли ва катта-кичиклигида кўрамиз, идрок қиламиз Нарсанинг четларидаги нуқталаридан акс этган нурлар кўз гавҳарида бир-бирини кесиб ўтади ва уларнинг кесилиш жойида кўриш бурчаги ҳосил бўлади. Бу бурчакнинг катта-кичиклиги идрок қилинаётган нарсанинг катта-кичиклигига ҳамда унинг кўздан қанчалик узоқ-яқин турганига боғлиқ бўлади. Нарса қанчалик катта бўлса, кўриш бурчаги ҳам шунчалик катта бўлади ва аксинча. Катталиги бир хилдаги айни бир нарсани яқин масофадан кўраётганимизда кўриш бурчаги каттароқ, узоқдан туриб қарасак кичикроқ бўлади. Демак, кўриш бурчагининг катта-кичиклиги идрок қилинаётган нарсанинг катта-кичиклигини, шунингдек, унинг қанчалик узоқлашганини билдиради. Кўзимиз билан тик (тўппа-тўғри) қараганимизда, агар ёруғлик кучли бўлиб, кўриниб турган нарсалар ўртасидаги кўриш бурчагидан кам бўлмаса, кўзимиз айни бир вақтда икки нарсани (икки нуқтани) кўра олади. Лекин, кўриш бурчаги кичикроқ бўлса, икки нарса ёки икки нуқта биттадек бўлиб кўринади. Ён томондан қараганда икки нуқта биттадек кўринади ва кўриш бурчаги ҳийла катта бўлади. Шунинг учун ҳам узоқ масофадаги икки ёки бир қанча нарса «бирлашиб кетиб», бир нарсадек идрок қилинади. Икки нарсани айни бир вақтда кўраётганда кўриш бурчаги қанчалик кичик бўлса, кўз шунчалик ўткир ҳисобланади. Яқин ёки узоқроқ масофадаги нарсаларнинг акс этган сурати тўппа-тўғри кўз тўр пардасига тушмоғи учун кўз гавҳари бўртиқ ёки ясси ҳолда бўлмоғи керак. Яқин турган нарсаларга қараган пайтда кўз гавҳари қорайиб шарга ўхшаш бўртиқ шаклга, узоқдаги нарсаларга қараганда эса чўзилиб, қарийб ясси шаклга киради. Кўз гавҳарининг ва умуман, кўзнинг равшан кўриш учун уйғунлашувини аккомо-дациядеб аталади. Кўзнинг аккомодацияси 20-25 метр доирасида фазонинг учинчи ўлчовини, яъни олисликни, чуқурликни, релефни кўз билан идрок қилишда, айниқса, катта аҳамиятга эга. Кўз хиралик – узоқдан яхши кўра олмаслик ва яқиндан яхши кўра олмаслик. Кўз гавҳари қанчалик шар шаклига яқинлашса, ёруғлик нурининг синиши шунчалик кучлироқ бўлади ва қаралаётган нарсанинг сурати ҳам кўз гавҳаридан шунчалик яқин ерда акс етади. Кўз гавҳари қанчалик кўп чўзилиб ясси шакл олса, нурнинг синиши ҳам шунчалик кучсиз бўлади ва қаралаётган нарсанинг сурати ҳам кўз гавҳаридан шунчалик йироқ ерда акс етади. Кўз гавҳарининг ясси шаклга ёки бўртиб шар шаклига кира олиш қобилияти ҳамиша зўр бериб тикилишдан ёки одамнинг ёшига қараб сусайиб бормоғи мумкин. Бундай ҳолларда нормал кўриш қобилияти бузилиб, узоқдан яхши кўра олмаслик (яссиланиш қобилиятининг заифлиги) ёки яқиндан яхши кўра олмаслик (бўртиш қобилиятининг заифлиги) пайдо бўлади. Узоқдан яхши кўра олмайдиган одамларнинг кўз гавҳарида нурларнинг синиши кучли бўлади; бинобарин, бу синаётган нурлар кўз тўр пардасига бориб етмасданоқ бир нуқтага йиғилади. Бунинг натижасида нарсанинг сурати кўз тўр пардасида хира, мужмал акс етади. Шунинг учун ҳам узоқдан яхши кўра олмайдиган одамлар ботиқ кўзойнак тақиб юрадилар, чунки ботиқ кўзойнак нурларни тарқатади ва бу нурларнинг синиш нуқ-таларини кўз тўр пардасигача етказади. Яқиндан яхши кўрмайдиган одамларнинг кўз гавҳарида нурларнинг синиши заиф бўлади, натижада нурлар кўз тўр пардасининг орқа ерида туради. Кўз тўр пардасининг ўзига эса ҳали бир нуқтада турмаган нурлар тушади. Шу сабабли, кўз бу ҳолда ҳам равшан кўра олмайди. Яқиндан яхши кўра олмайдиган одамлар бўртиқ кўзойнак тақадилар, чунки бўртиқ ойна нурларнинг синишини кучайтиради ва нурларни худди кўз тўр пардасига тўплайди. Узоқдан яхши кўрмаслик ва яқиндан яхши кўрмасликнинг яна бир сабаби шуки, баъзи одамларнинг кўз соққаси чўзинчоқроқ (узоқдан яхши кўра олмайдиганларда) ёки калта (яқиндан яхши кўра олмай-диганларда) бўлади. Шунинг учун кўзнинг бу каби хиралиги болалик чоғиданоқ кўринмоғи мумкин. Узоқдан яхши кўра олмайдиган одамлар билан яқиндан яхши кўра олмайдиган одамларнинг кўзида нурларнинг қандай синиши кўрсатилган. Фазони (монокуляр кўриш йўли билан) бир кўз билан етарли даражада аниқ ва мукаммал кўриб бўлмайди. Айниқса, фазонинг учинчи ўлчовини бир кўз билан (монокуляр) идрок қилиш йўли билан кўришда тўла аниқликка еришиб бўлмайди. Одатда биз нарсаларни фазо муносабатлари шакллари ва катта-кичиклиги билан бирликда идрок қилганимизда иккала кўзимиз билан, яъни бинокуляр идрок қиламиз. Узоқдалик, чуқурликни бинокуляр идрок қилишда кўзнинг конвергенсияси, айниқса, катта аҳамиятга эга. Конвергенсия маълум бир нарсага қараганда, иккала кўз соққасининг қаншар томон баравар бурилишидир. Иккала кўз соққаси ана шундай бурилганида кўриш ўқлари биз қараб турган нарсанинг ўзида бир-бирини кесиб ўтади. Идрок қилинаётган нарса қанчалик яқин турса, кўз соққалари бир-бирига, яъни қаншар томонга шунчалик яқин бурилади, кўриш ўқлари ҳам бир-бирини шунчалик яқин кесиб ўтади. Сеченов таъбирича, кўриш ўқлари «қамраб олувчилар» бўлиб, биз қараб турган нарса бизга яқин-лашган сари, «кўриш ўқлари ҳам кўзимизга яқинлашади, нарса узоқ-лашган сари, кўриш ўқлари ҳам кўзимиздан узоқлашади». Кўзларимизнинг конвергенсияси, айниқса, масофани, йироқни, чуқурликни енг аниқ, расо идрок қилишга имкон беради, чунки конвергенсия вақтида асосий ўринда турган кўриш анализаторига ҳаракат анализатори, яъни кўз мускулларининг иши қўшилади. Биз қараб турган нарсалар юзига тушган кўланкалар масофани, чуқурликни, релефни идрок қилишда катта рол ўйнайди. Бундан ташқари, учинчи ўлчовни икки кўз билан (бинокуляр) идрок этишда енг кўп даража аниқликка еришувнинг сабаби ўтмишдаги тажрибамиз самараси ҳамдир. Чунки биз кундалик ҳаётимизда нарсаларни доимо икки кўз билан қараб кўрамиз, нарсаларга фақат бир кўзимиз билан қараш ҳоллари камдан кам учрайди. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling