Психология ва спорт психологияси


Шахс тараққиётининг психологик қонуниятлари. Шахс тараққиётнинг психологик хусусиятларига асосланиб, соҳа олимлари томонидан унинг қуйидаги турлари ажратилган


Download 5.36 Mb.
bet6/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

II. Шахс тараққиётининг психологик қонуниятлари. Шахс тараққиётнинг психологик хусусиятларига асосланиб, соҳа олимлари томонидан унинг қуйидаги турлари ажратилган. Булар:
1. Болалар психологияси.
2. Ўсмирлар психологияси.
3. Ўспиринлик даври психологияси
4.. Ёшлик даври психологияси.
5. Катта ёшли кишилар психологияси.
6. Геранто психология (қариялар психологияси).
7. Махсус (аномал тараққиёт) психология.
Шунингдек, бунга патопсихология (психик тараққиёти нормадан ортган) олигофрено (миянинг туғма камчиликлари билан боғлиқлигини ўрганади), Сурдопсихология (карлар), тифлопсихология (кўр ёки хира кўрадиган кишилар психологияси) кабилар киради.
8. Қиёсий (психик ҳаётнинг наслий шаклларини текширади) психология. Бунга зоопсихология (тур, жинс, оилага мансуб ҳайвонлар психикасини ўрганадиган фан), этология (ҳайвонлар хатти-ҳаракатининг туғма механизмини ўрганадиган фан) кабилар киради.
III. Инсонни жамиятга бўлган муносабатининг психологик томонига мансуб бўлган психологиялар фаолият ва тараққиётда юз берувчи психик ҳодисаларни ўз ичига олади. Бунга:
1. Жамоада одамларни ўзаро муносабатларини ва унда юзага келадиган психик ҳодисаларни ўрганадиган ижтимоий психология, дин психологияси ҳам (диний тасаввурлар, ҳиссиётларнинг келиб чиқиши, диний жазава (зикр)ларни ўрганиш бу психологиянинг ажралмас қисмидир.
2. Инсон шахсининг индивидуал психологик ёки дифференсиал (фарқ) хусусиятларини ўрганадиган шахс (ёки дифференсиал) психологияси.
3. Шахснинг касбга боғлиқ қобилиятларини, касбга яроқли эканини аниқловчи характерология, индивидуал психологик айирмалар типологияси, профессиография.
4. Умумий психология. Бу психология психик тараққиётнинг умумий қонуниятларини, тадқиқот усулларини, психология фани асослаб берган тамойилларни, психология фанига кириб келган асосий илмий тушунчаларни характерлаб беради. У психик жараёнлар (билиш жараёни, ирода, ҳиссиёт, психологик ҳолатлар) ва хусусиятларни шахс онги фаолиятида ривожланади дэган тамойил асосида ўрганади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling