Психология ва спорт психологияси


Реакция жараёнининг тузилиши


Download 5.36 Mb.
bet78/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Реакция жараёнининг тузилиши. реакция жараёни олдиндан маълум бўлган шартли қўзғалишни идрок этиб, унга мувофиқ жавоб хатти—ҳаракатларни бажаришдан иборатдир. Реакция жараёни тузилишида 3 та даврни ажратиб кўрсатиш мумкин (26-расм). Бу даврлар қуйидагилардир: дастлабки, марказий ва якуний давр.

26-расм. Оддий реакция чизмаси:


А- реакция жараёнининг дастлабки даври; Б- марказий даври (латент, яширин); В- якуний (эффектор) даври;
1- сенсор, 2- ассоциатив, 3- латент даврининг мотор лаҳзалари;
! – дастлабки сигнал (“Диққат!”)
а – ижро этиш сигнали(“Марш”)
б – ҳаракатнинг бошланиши
Реакциянинг дастлабки даври
Стартдан чиқиш билан юқорида келтирилган мисолдан кўриниб турибдики, ушбу давр дастлабки сигнал(“Диққат!”)дан то ижро этиш сигнали (“Марш”)гача бўлган вақт оралиғини ташкил қилади. Реакциянинг дастлабки даври сигнални кутиш ва унга жавобан ҳаракатланишга тайёргарликни қамраб олади.
Реакциянинг марказий ёки яширин (латент) даври
Ушбу давр ижро этиш сигналидан то жавоб ҳаркатини бошлашгача бўлган вақт оралиғини ташкил этади. Гарчи бу вақт оралиғи жуда қисқа бўлсада, у реакция жараёни тузилишида жуда катта рол ўйнайди. Бу даврда спортчи ҳаракатсиз турсада, унинг бош мияси қобиғида унинг жавоб ҳаракатларини тайёрловчи, интенсив асаб жараёнлари ривожланиб боради яъни:
1) Сигнал қўзғатувчисини идрок этиш- реакциянинг яширин даврининг сенсор лаҳзаси;
2) Идрок этилган қўзғалишни англаш, (айнан шу нарса ҳаракатланиш учун сигнал эканлигини тушуниш) – реакциянинг ассоциатив лаҳзаси;
3) Бош мия қобиғининг ҳаракатланиш участкасида мотор импульсларининг пайдо бўлиши ва мазкур импульсларнинг эфферент нейронлар орқали тегишли мушакларга жўнатилиш реакцияси жараёнидаги яширин даврнинг мотор лаҳзаси.
Реакциянинг якуний ёки эффектор даври
Ушбу давр жавоб ҳаракатининг бошланиши пайтидан то унинг батамом тугалланишигача бўлган вақт оралиғини қамраб олади. Бу даврда жавоб ҳаракати амалга оширилади, шунинг учун ҳам у одатда реакция жараёнидаги энг етакчи давр деб ҳисобланади. Бироқ, ушбу даврда амалга ошириладиган ва барча гувоҳ бўладиган ҳатти-харакатлар реакциянинг бундан олдинги даврларида тайёрланган бўлади: шу боисдан ҳам ушбу якуний давр ўзининг барча ҳусусиятлари билан реакциянинг дастлабки ва яширин даврларида бош миянинг катта ярим шарларида юз берган асаб жараёнларининг ҳарактери ва изчиллигига боғлиқ бўлади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling