Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet120/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Мақсадга интилувчанлик ўз олдига аниқ мақсадни ва спортда такомиллашув вазифаларини қўйиш, ўз спорт фаолиятини режалаштириш ҳаракатларини, ўй – фикрлари ҳамда туйғуларини белгиланган мақсадга эришишга йўналтириш хусусиятларини шакллантириш йўли билан ривожлантирилади. Шунингдек, бунда спортчининг ўзи белгилаган мақсадга эришиш йўлидаги амалий хатти-ҳаракатларида фаолликни ошириб бориш ҳам ўта муҳимдир. Шунга ҳам алоҳида эътибор бериш керакки, спортчининг шахсий интилишлари, истак ва хоҳишлари унинг ижтимоий вазифалари билан мос келиши керак, яъни унинг юқори спорт маҳоратини эгаллашга бўлган интилиши унинг ватанпарварлиги, маънавий фазилатлари, ўз жамоаси, спорт клуби, шаҳри, республикаси ва ҳоказоларнинг шаъни учун қилинадиган хатти-ҳаракат сифатида намоён бўлишига эришиши лозим.
Мустақиллик ва ташаббускорликни ривожлантириш спортчида мустақил равишда ўз спорт маҳоратини ошириш, мустақил равишда зарур қарорларни қабул қилиш қобилиятини шакллантиришга асосланади. Шунингдек, спортчида бегона кишиларнинг маслаҳати ва тавсияларига танқидий муносабатда бўлиш; рақибларининг хатти-ҳаракатидан нусха олишдан сақланиш, ўз одатларини шакллантириш; ўз-ўзига нисбатан танқидий муносабатда бўла олиш, айниқса манманлик ва ўзининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларининг доимо бехато эканлигига юқори даражада ишонишдан эҳтиёт бўлишни шакллантириш ҳам жуда муҳимдир.
Спортчининг шахсий пешқадамлиги ва янгиликка мойиллиги, шунингдек ундан ҳар бир машқни бажаришда индивидуал стилни қидириб топишни тақозо этади. Бундай спортчи тактик режаларни, эркин комбинацияларни, психологик тайёргарлик воситаларини ва ҳоказоларни тузиш ва амалга ошириш қобилиятига эга бўлиши лозим. Янгилик ҳиссини шакллантириш спортчида айниқса ўз ишидан қониқиш ва бунда юзага келадиган кўтаринкилик кайфияти билан бирга кечади. Зеро бундай кайфият спортчида куч-ғайратнинг ошишига хизмат қилиб, уни ўз фаолиятида янада оригинал ва бетакрор бўлишга даъват этади.
Спортчиларда журъат ва жасоратни шакллантириш учун қуйидагиларни ривожлантириш зарур:
1. Ўз вақтида, ўйланган қарорларни қабул қилиш қобилиятини, айниқса бу кечиктириб бўлмайдиган вазиятларда ўта муҳимдир, бундай вазиятлар назарий машғулотлар чоғида ҳам яратилиши мумкин (масалан, футбол майдони макетида), ёки табиий шароитда − бирор бир гимнастик комбинацияни битта уриниш билан амалга ошириш, чапақай боксчи билан машқ жангини ўтказиш ва ҳоказолар тарзида. Бундай муаммоли вазиятларни яратиш чоғидаги тайёргарлик машғулотида иштирок этаётган спортчи ўзига асосланган қарорини қабул қилишни ўрганади;
2. Таваккалчилик талаб қилинадиган ва ўта хавфли вазиятларда қарор қабул қилиш кўникмасини, нафақат спортчи олдида турган вазиятнинг шаклу шамойили ҳақида тўла тасаввур ва тушунча мавжуд бўлганида, балки уни муваффақиятли бажара олишига ишончи юқори бўлганида ҳам ривожланади.
3. Спортчида ўзидаги иккиланишни, тортинчоқликни, қўрқувни енгиш, пасайтириш, бартараф этиш, шунингдек уларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик кўникмасини ривожлантириш. Ушбу кўникмани ривожлантириш учун маънавий ва бошқа стимуллардан, ҳатто “ё шундай қиласан, ёки ....” қабилидаги мажбурлаш усулларидан ҳам фойдаланиш мумкин;
4. Таваккалчилик туйғусини ривожлантириш одатда хавфли шароитларни яратиб, машғулотда иштирок этаётган спортчилар томонидан машқларни муваффақиятли бажаришга эришиш орқали амалга оширилади. Бу машғулотлар ҳам спортчининг ўзидаги қатъиятсизлик, тортинчоқлик ва ҳатто қўрқув ҳисларини бартараф этишида муҳим ўрин тутади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling