Психология ва спорт психологияси
Ўз-ўзида иродани тарбиялаш
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
Ўз-ўзида иродани тарбиялаш
Спортчини иродавий тайёрлаш кундалик, изчил давом этадиган жараён бўлиб, йил мобайнида тўхтовсиз амалга оширилади. У мураббий ва спорт жамоаси томонидан кўрсатиладиган таъсирлар тизими билан чэгараланиб қолмайди. У спортчидан ўз иродасини ўзи тарбиялашга йўналтирилган хатти-ҳаракатларни ҳам талаб этади. Ўз-ўзида иродани тарбиялаш спортчининг иродавий тайёргалигининг муҳим томони ҳисобланади. Мураббий спортчиларнинг ўз-ўзини тарбиялашини ташкил этар экан, у ўз ўқувчиларини ўзлари учун кўп нарсалар қилиши мумкинлигига ишонтириши керак. Спортчиларда ўз-ўзларини тарбиялаш хусусиятини шакллантиришда китоблар, ўз иродасини турли воситалар билан ривожлантирган машҳур спортчиларнинг ҳаётидан олинган муайян лавҳалар ижобий омил бўлиб хизмат қилиши мумкин. А.Ц.Пунининг таъкидлашича, мураббий ўз ўқувчилари онгига иродани мустақил тарбиялашнинг асосий қоидаларини сингдириши ўта муҳимдир. Психолог ушбу қоидаларни қуйидагича ифодалайди: 1.Ўз-ўзини қўлга ола билиш, хоҳлаган ишни эмас, керакли ишни қилиш. 2.Ҳамиша ва ҳамма ишда мукаммаллашиб бориш, ҳамма ишни ҳамиша жуда яхши бажариш, ўз хатти-ҳаракатларининг натижаси ва оқибатини олдиндан кўра билиш. 3.Ҳамиша ўз фаолиятидаги номукаммаллик сабабларини “юзага келган вазият”дан эмас, балки энг аввало ўз-ўзидан излаш (хато, мағлубият, фаолиятдаги узилишлар ва ҳоказолар), ўзи учун энг қаттиққўл ҳакам бўла олиш. Спортчига (айниқса ёш спортчига) спорт мураббийси ва унинг учун ҳурмат-этиборга сазовор бўлган ёши каттароқ спортчи томонидан бериладиган аниқ ёрдам ва маънавий қўллаб-қувватлаш шароитида спортчининг мустақил иродасини шакллантириш жараёни янада самаралироқ бўлади. Ўз-ўзини тарбиялаш мақсадида спортчининг ўз-ўзини англаб етиши ниҳоятда муҳим ва мураккаб жараён ҳисобланади: ирода кўринишлари хусусиятини ўрганиш, улардаги кучли ва кучсиз томонларини аниқлаш, спортчининг тавсифномасини шакллантирадиган асосий жиҳатлардир. Иродани ўз-ўзида тарбиялаш дастурини тузишда, белгиланган дастурни бажариш учун воситани, усулни ҳамда йўлларни аниқлашда спортчига ёрдам кўрсатиш зарур. Иродани мустақил тарбиялаш ва ўз натижаларини назорат қилиб бориш: ўз хатти-ҳаракатини мустақил далиллаши, мустақил мотивациялаш, ўз-ўзини мажбур қилиш бўйича мустақил хатти-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Иродани тарбиялаш жараёнини мустақил равишда назорат қилиш мақсадида махсус кундалик юритиш яхши самара беради. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling