Психология ва спорт психологияси


Қатъият ва матонат қуйидагиларни талаб этади


Download 5.36 Mb.
bet121/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Қатъият ва матонат қуйидагиларни талаб этади:
1.Узоқ муддат давомида − доимий равишда ўз олдига қўйилган мақсадга эришиш кўникмасини эгаллаш. Бунда ҳаёт режими ва спорт машғулотларини, ҳар бир машғулот учун режалаштирилган юкламаларни: ҳар қандай об-ҳаво шароитида, ҳеч қандай баҳона ва сабабга, кайфият ва имкониятларга қарамасдан доимий равишда бажариб бориш ниҳоятда муҳим ахамият касб этади;
2. Жуда катта ва имконият чэгарасида бўлган жисмоний зўриқишларга бардош бериш кўникмасини шакллантириш. Бунинг учун тайёргарлик машқларидаги юкламаларни аста-секин ошириб бориб, уларни спортчининг максимал имконияти даражасига етказиш;
3. Чарчоқ, оғриқ ва бошқа оғир ҳолатларга чидаш кўникмасини эгаллаш. Бунда бир томондан машғулотларда ўйин ва мусобақа услубларидан фойдаланиш ёрдам берса, иккинчи томондан спортчининг ўз-ўзини ишонтириши ва шунингдек, “Мен буни қила олмайман” дэган тушунчаларни енгиб ўтиб, ўз-ўзини мажбурлаши борасидаги шахсий-иродавий зўр бериши ёрдам беради.
Саботлилик ва ўзини тута билиш қобилиятини ривожлантириш учун тайёргарлик машқларини мусобақа шарт-шароитига яқинлаштириш зарур бўлади. Бундай йўл тутиш машғулотда иштирок этувчини ўз диққатини тўла-тўкис ўзи амалга ошираётган фаолиятга қаратишга, фаолиятида ҳалақит берувчи номаъқул фикрларга йўл қўймасликка (“Мен бундан қўрқаман, чидай олмайман”), мураккаб вазиятларда ижобий фикрлашга ўргатади. Бунда ҳаддан ташқари ҳис-ҳаяжонни, қизиққонликни, оғриқни пасайтириш, ҳамда апатия (барча нарсадан кўнгил совуши) ҳолатидаги эмоционал тетикликни ошириш, ўзини йўқотиб қўйиш, чарчоқ пайтидаги ортиқча ҳаяжонларни пасайтириш, шунингдек ноқулай ички ҳолат юз бераётган бир пайтда спорт хатти-ҳаракатларини бажариш техникасини сақлаб қолиш учун иродавий зўр беришни сафарбар қилиш ва ташкил этиш услубларини қўллаш мақсадга мувофиқ. Мусобақалашув вазиятлари спортчида ташқи таъсирларнинг ишонтирувчи, баъзан эса чалғитувчи ва ҳалақит берувчи жиҳатларига асир бўлиб қолмасликни шакллантиради. Бошқача қилиб айтганда, унда турли стрессларга нисбатан бардош ва чидам шаклланади.
Спортчининг иродавий сифатларини самарали тарбиялаш учун унинг фаолиятига объектив ва субъектив қийинчиликларнинг умумий таъсирини фарқлаган ҳолда ҳисобга олиш зарур. Бу борада болгариялик психолог Ф. Генов томонидан тавсия этилган спортчининг иродавий сифатлари тўғрисидаги қуйидаги таснифлаш алоҳида эътиборга моликдир. Мазкур таснифлашга кўра, 3 та иродавий хусусият, яъни: мақсадга интилувчанлик, интизомлилик ва ўзига ишонч барча спорт турлари учун умумий ҳисобланади. Ўзига ва ўз хатти-ҳаракатига ҳамда имкониятига ишонч ҳисси спортчи иродасининг доимий бир қисми бўлиши керак, ушбу қисмсиз спорт фаолияти самарали бўлиши мумкин эмас. Қолган иродавий хусусиятлар қуйидагиларга бўлинади:
1) Мазкур спорт тури учун етакчи бўлган сифатлар;
2) Етакчига яқин сифатлар;
3) улардан кейингилари (6- жадвал)
6-жадвал
Айрим спорт турларидаги иродавий хусусиятлар
аҳамиятининг қиёсий жадвали (Ф. Генов1 бўйича)




Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling