Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet124/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  1. Спортчини иродавий тайёрлаш дэганда нимани тушунасиз?

  2. Иродавий сифатларнинг тавсифлаб беринг.

  3. Иродавий зўр бериш ва унинг иродавий сифатларни шакллантиришдаги аҳамиятини айтинг.

  4. Спорт фаолиятидаги қийинчиликларнинг тавсифланг.

  5. Спортчи иродасининг ривожланиши дэганда ниани тушунасиз?

  6. Ўз-ўзида иродани тарбиялаш дэганда нимани тушунасиз?

V-БОБ. СПОРТЧИНИ БУЛАЖАК МУСОБАҚАГА
ПСИХОЛОГИК ТАЙЁРЛАШ
Спорчиларни мусобақага психик тайёргарлиги ҳақида
умумий тушунча
Психологик тайёргарлик натижасида спортчида мусобақада иштирок этиш учун психик тайёргарлик ҳолати вужудга келади. У мусобақали кураш учун психик процесларни активлаштиришда зарурлиги билан характерланади.
Спорт фаолиятида спортчининг психик тайёргарлигининг аҳамияти катта бўлиб, у ютуқларнинг асосий шартларидан бири бўлиб қолди.
Мусобақага психик тайёргарлик ҳолати қуйидаги хислатлар билан характерланади.
Спортчининг ўз кучига ишончи спорт курашга интилиши, бутун кучини сафарбар қилиши ва ғалабага эришиши, эмоционал қузғалишнинг оптимал даражада чидам бериш, спорт курашида ўзининг хатти — харкатлари билан кураша олиш.
Психик тайёрлик — мураккаб ҳолат бўлиб, бунга юқори даражада таррақий этган билиш, эмоционал ва иродавий функциялар киради. Бу ерда билиш жараёнлари бажарилаётган фаолиятнинг энг муҳим мазмуни ва формасини акс эттириш деб қаралади;тайёргарликнинг эмоционал компонентлари — спортчи активлигини кучайтириш ёки сусайтириш сифатида , иродавий компонентлар эса спорт фаолиятининг самарали бажарилиши билан боғланганлиги сифатида қаралади.
Спортчининг жамоали турида мусобақага психик тайёргарлик ҳолати шундай хусусиятга эгаки, бу ҳолат жамоадаги психик тайёргарликнинг умумий ҳолатига боғлиқ. Шундай қилиб , бир томондан хар бир жамоа аъзосида психик тайёргарликнинг ҳолати маълум даражада айни жамоада бу ҳолат тайёргарликнинг умумий ҳолатига боғлиқ бўлса , иккинчи томондан юқоридаги ҳолат хар бир спортчининг шартлайди.
Спортчининг мусобақага психик тайёргарлик ҳолати юқори даражадаги машқланган ҳолати ёки спорт формаси билан чамбарчас боғлангандир.
Г.М. Гагаева (1969) футболчилар билан олиб борган тадкиқотига асосан спортчиларда мусобақага тайёргарлик ҳолати мавжуд бўлмаганда спортчиларда қуйидаги салбий кечинмаларни кузатган:
1) руҳи эзилганликни хис қилиш, кучли ҳовлиқиш, мусобақа олдидан нервларни ортиқча қўзғалиши, бунга боғлиқ ҳолда: жавобгарлик мусобақадан олдин руҳи эзилиш, рақибнинг кучини ортиқча баҳолаш, енгилишидан қўрқиш каби ҳолатларни таъсири туфайли пайдо бўлади;
2) Кучли ҳаяжонга келиш ҳолати - бўлажак ўйин ва унинг натижасига диққатини ортиқча қаратиш, ёки марказлаштириш. Кучли ҳаяжонланиш спортчига келажак ўйин ва унинг аҳамияти ҳақида кетма-кет эслатавериш туфайли ҳам вужудга келади.
3) Ўзини сафарбар қилаолмаслик ва хотиржамлик ҳолати — спортчи ғалабага ортиқча ишониб кетиши туфайли вужудга келади ва натижада унинг жавобгарлиги пасайиб кетади:
4) Спорт курашига актив интилишнинг йўқлиги, бундай ҳолат мусобақага ёмон тайёрланган ёки мусобақада иштирок этишига таъсир кўрсатувчи мотивларнинг йўкдиги туфайли вужудга келади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling