Психология ва спорт психологияси


Мусобақада иштирок этишнинг мақсад ва вазифалари


Download 5.36 Mb.
bet127/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Мусобақада иштирок этишнинг мақсад ва вазифалари
Мусобақада иштирок этувчи спортчи ёки жамоа маълум даражадаги аниқ ва тушунарли вазифага эга бўлиши керак. Мусобақа вазифасининг характери ва унга спортчининг муносабати унинг ўзига хос маълум кучга эга эмоционал кечинмаларини намоён этилишига олиб келади. Шунинг учун ҳам спортчи олдига қўйган вазифаларнинг муҳимлиги ва моҳиятини англаши, хис этиши керак. Мусобақанинг мақсади спортчи учун унинг эътиқодига айланиб кетиши керак.
Мусобақанинг мақсади спортчининг эмоционал кечинмаларигина эмас, балки иродавий кечинмалар билан ҳам боғлангандир.
Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, спортчининг мусобақада иштирок этишига муносабати мусобақада қандай йўл тутиши установкалар билан тўғридан-тўғри боғланган бўлиб, бу икки типдан иборат:

  1. Белгиланган вазифани қатъий бажаришга тайёгарлик. Қийинчиликларни енгиш масаласида олдига қўйилган ижтимоий бурч ва маъсулият, эл-улус, ватан, халқи олдидаги маъсулиятини хис қилшнинг аҳамияти каттадир.

  2. Белгиланган вазифани вазиятга қараб амалга ошириш, имкониятларини ички захирани тўғри тақсимлай олиш малакаларини шаклланганлиги.

Мусобақада иштирок этишнинг мақсад ва вазифаларини спортчиларга тренер тушунтиради. Бу масалада тренер спортчиларнинг мусобақада иштирок этишининг мақсад ва вазифаларига қандай қарайди ва унга қандай муносабатда бўлади дэган масалаларга алоҳида эътибор бериши керак.
Бўлажак мусобақанинг вазифалари аниқ бўлиши керак. Агар спортчи олдига бажара олмайдиган вазифалар қўйилса, спортчида ишончсизлик пайдо бўлади, қароридаги қатъийликлик характери йўқолади, натижада иродани мустаҳкамлашнинг битта бўлаги сусаяди. Бу эса спортчиларни мусобақаларга психологик тайёрлаш тизимига салбий таъсирини кўрсатади.
Мусобақада иштирок этишнинг мотивларини фаоллаштириш
Ю.Ю. Палайманинг тадқиқотларига кўра, мусобақада иштирок этишнинг мотивлари қуйидагилардан иборат:
1. маънавий ҳис, бурч, ватанпарварлик жамоага мансублик мотивлари — 87% ни ташкил қилади;

  1. Шахс ўзини ва спортдаги обрўсини исботлаши - 48%ни;

  2. Тренернинг умидини оқлаш - 23%ни;

  3. Спортни севиш билан боғлиқ мотивлар - 19 %;

  4. Спорт курашига ижобий муносабати - 17%;

  5. Ўч олиш мотивлари (спортда) - 18%;

  6. Машқнинг якунларини текшириш - 17%;

  7. Спортчилар билан бирга юриш мотивлари (масалан, мамлакатларни кўриш) - 16%;

  8. Ўзида маълум жисмоний ва психик хислатларни, тараққий эттириш мотивлари (масалан, куч, тезкорлик, чидамлик) -15%;

  1. Шахсий - мусобақали мотивлар куч ва қобилиятини синаб кўриш, ғалабадан сўнг хурсандликни ҳис қилиш - 13%;

  2. Ишқибозлар оддида ўзини яхши кўрсатишга интилиш мотивлари — 9%;

  3. Эстетик ҳислар ва юксак спортчиларнинг маҳоратидан завқланиш мотивлари - 7% ни ташкил этади.

Шундай қилиб спортчиларнинг мусобақада иштирок этишларининг мотивлари хилма-хилдир. Бундан ташқари битта спортчида мусобақада иштирок этишнинг бир нечта мотивлари мавжуд бўлиши ҳам мумкин.
Спортчиларнинг психологик тайёрлашда социал аҳамитяга эга мотивлар шаклланишнинг аҳамияти, айниқса жавобгарлик мусобақаларидаги аҳамияти каттадир.
Мусобақага психологик тайёрлаш жараёнида тренер ўз спортчиларининг мусобақада иштирок этишдан мақсади нималиги хақида, фаолиятининг сабаблари хақида билиши, мусобақада ютиш мотивлари ҳақида хабардор бўлиши керак. Бу уларнинг мусобақада муваффақиятли қатнашишларига интилтирувчи мотивларнинг кучайтишига ёрдам беради.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling