Психология ва спорт психологияси


III ҚИСМ ПСХИКАНИНГ БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ


Download 5.36 Mb.
bet25/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

III ҚИСМ
ПСХИКАНИНГ БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ
I БОБ. СЕЗГИ ВА ИДРОК
Сезгилар ҳақида умумий тушунча
Теварак-атрофимизда бўлган ва бизга таъсир етиб турадиган нарса ва ҳодисаларнинг хилма-хил хоссалари бор. Бу хоссалар кўрув, ешитув, туйғу органлари ва шунга ўхшаш сезги органлари ёрдами билан онгимизда бевосита акс етади. Сезги органларимизга таъсир этадиган нарсалардаги айрим хоссаларнинг миямизда шу тариқа бевосита акс етиши сезги деб аталади.
Биз қизил, яшил рангларни, ширин, аччиқ таъмларни, оғир-енгилни, иссиқ-совуқни ва шу кабиларни сезамиз. Сезги органига таъсир етиб, сезгини вужудга келтирадиган ҳар бир нарса (ёки ҳодиса) қўзғовчидеб аталади, унинг таъсири эса қўзғалиш деб юритилади.
Сезиш жараёни қуйидагича рўй беради: 1) нарса ёки ҳодисалар сезги органларига (рецепторга) таъсир етиб, тегишли сезувчи нервнинг чекка (перифери) учларини қўзғайди; 2) шу ерда келиб чиққан қўзғалиш ўша нервнинг ўтказувчи йўли орқали бош мия пўстининг тегишли марказий ҳужайралар системасига ўтади; 3) бу ерда нерв қўзғалиши психик ҳодисага, яъни сезгига айланади.
Сезиш жараёнинингана шу 3 босқичи И.П. Павлов томонидан анализатор деб аталган сезувчи нерв аппаратининг тузилишига мувофиқ равишда ўтади. Юқорида айтганимиздек, ҳар бир анализатор сезувчи нервнинг чекка тармоқларидан, ўтказувчи йўлдан ва бош мия пўстининг марказий ҳужайраларидан иборат. Анализаторнинг юқорида кўрсатилган қисмларидан бирортаси зарарланса, сезги ҳосил бўлолмайди. Номидан ҳам кўриниб турибдики, анализаторлар теварак-атрофдаги олам таъсирларини анализ қилиб беради. Анализаторлар инсоннинг кўп асрлардан бери давом етиб келган тарихида ҳаёт учун ниҳоятда муҳим бўлиб келган қўзғовчиларни бошқа қўзғовчилардан ажратади, уларни бир-биридан айириб беради.
Ҳар бир сезги одатда хуш ёки нохуш туйғулар билан боғланган бўлади. Бу сезгининг ҳиссий ёки емоционал тонидеб аталади. Масалан, ширин нарса кишига ҳузур беради, тахир-бемаза нарса кўнгилни беҳузур қилади. Баъзи сезгиларда ҳиссий тон жуда кучли бўлади. Масалан, ортиқча тўйиш, очиқиш, оғриқ сезгилари шундайдир.
Сезиш жараёнида туғиладиган хуш ёки нохуш туйғу айни вақтда организмнинг қўзғовчи таъсирига жавобан реаксиясига сабаб бўлади (бу реаксия баъзан аранг билинади). Бу реаксиялар болалик даврида, айниқса, яққол кўринади. Ана шу реаксияларга қараб, болаларнинг бирон сезгини бошдан кечираётганини биламиз. Ана шу реаксияларнинг борлиги сезгининг нерв-физиологик механизми рефлексдан иборат еканлигини кўрсатади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling