Психология ва спорт психологияси


Download 5.36 Mb.
bet26/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

2. СЕЗГИ ТУРЛАРИ
Сезгилар хилма-хил бўлади. Турли-туман сезгини қайси сезги органлари ёрдами билан ҳосил қилсак, уларни ўша органларга қараб одатда, қуйидаги турларга, яъни кўриш сезгилари, эшитиш сезгилари, ҳид билиш сезгилари, таъм (маза) билиш сезгилари, тери сезгилари, мускул-ҳаракат сезгилари ва органик сезгиларга ажратилади. Сезги органлари қаерда еканлигига ва қаердан қўзғалишига қараб, уларни уч гуруҳга ажратиш мумкин:
экстерорецепторлар, проприорецепторлар ва интерорецепторлар. Экстерорецепторлар организмнинг сиртида бўлади – кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм (маза) билиш, тери сезгиси, мускул ҳаракат сезгиси ва органик сезги органлари шу жумладандир.
Бу аъзолар ташқи сезги аъзолари деб аталади. Организмимиздан ташқаридаги нарса ва ҳодисаларнинг хоссалари ана шу аъзолар ёрдами билан акс еттирилади. Шу аъзолар орқали келиб чиқадиган сезгилар (кўриш, эшитиш сезгилари ва ҳоказо) экстериорецептив сезгилар деб аталади.
Проприорецепторлар мускул, пай ва бойламларда бўлади. Организ-мимиз ва ундаги айрим аъзоларнинг турли ҳаракатларини ва вазиятини ана шу аъзолар ёрдами билан сезамиз. Бу аъзолар проприорецептив сезгилар деб аталади. Мускул ҳаракат сезгилари (кнестетик сезгилар) ва мувозанат сезгилари (статик сезгилар) шулар жумласидандир.
Интерорецепторлар гавдамиз ичидаги органлар – тери, меъда, ичак, жигар, ўпкада бўлади. Овқат ҳазм қилиш, нафас олиш, қон айланиш органлари ва шунга ўхшаш ички органлардаги жараёнлар (қўзғалишлар) вужудга келтирадиган сезгилар шу рецепторлар ёрдами билан белгиланади. Бу сезгилар интерорецептив сезгилар деб аталади. Орган сезгилар дэган сезгилар шу жумладандир.
КЎРИШ СЕЗГИЛАРИ
Ранг ва ёруғликни сезиш кўриш сезгиларига киради. Биз сезадиган ранглар хроматик ва ахроматик рангларга бўлинади.
Ёруғлик нурлари учбурчак шиша призма орқали ўтиб, синганда ҳосил бўладиган ранглар хроматик ранглар деб аталади. Хроматик ранглар камалак ранглари бўлиб, бунга қизил, зарғалдоқ, сариқ, яшил, ҳаво ранг, кўк ва бинафша ранглар киради. Бу рангларнинг турлари ниҳоятда хилма-хил бўлиб, жуда кўпдир.
Оқ ранг билан қора ранг, шунингдек, хилма-хил ҳамма кулранглар ахроматик ранглардеб аталади. Кўриш сезгиларининг органи –кўздир. Бу орган кўз соққаси билан ундан чиқадиган кўрув нервидан иборат. Кўз соққасида учта парда, яъни: ташқи, томирли ва тўр парда бор. Ташқи парданинг тиниқмас (оқ) қисми склера (қотган ёки қаттиқ парда) деб аталади. Ташқи парданинг олдинги бирмунча қавариқ қисми тиниқ (мугуз) парда деб аталади.
Ташқи парданинг орқасида томирли парда бор. Томирли парданинг олдинги қисми рангдор пардадеб аталади. Рангдор парданинг рангига қараб, кишиларнинг кўк кўз, қўй кўз, қора кўз деб атаймиз ва ҳоказо. Рангдор парданинг ўртасида юмалоқ тешик бор, қорачиқ деб аталади-ган ана шу тешикдан кўзнинг ичига ёруғлик нурлари ўтади. Ёруғликнинг оз-кўплигига қараб, қорачиқ кенгайиши ва торайиши мумкин. Кўзнинг учинчи пардаси – тўр парда бўлиб, у кўз соққа-сининг деярли бутун ички юзасини қоплайди. Қорачиқ билан рангдор парданинг орқасида икки томони қавариқ, тиниқ, жисм – кўз гавҳаритура-ди, ёруғлик нурлари кўз гавҳарида туриб синади ва натижада тўр пардага нарсанинг акси (сурати) тушади. Ҳалқа шаклидаги кўприксимон мускулнинг узайиши ва қисқариши туфайли гавҳар гоҳ яссиланади, гоҳ қаваради: нарса кўздан узоқлаштирилганда гавҳар деярли ясси бўлиб қолади, нарса кўзга яқинлаштирилганда эса гавҳар деярли шар шаклига киради. Кўз гавҳарида шундай хосса борлигидан, яқиндаги нарсаларнинг акси ҳам, узоқдаги нарсаларнинг акси ҳам гавҳардан ўтиб, худди тўр пардага тушади. Тўр парда рангни ва ёруғликни сезиш учун асосий аҳамиятга эга. Кўрув нервининг тармоқлари тўр пардада жойлашгандир. Бу тармоқларнинг чека учларида махсус нерв ҳужайралари – шаклан таёқча ва колбачага ўхшагани учун таёқчалар ва колбачалар деб аталадиган ҳужайралар бўлади. Одам кўзининг тўр пардасида 130 миллионга яқин таёқча ва 7 миллионга яқин колбача бор.
Колбачаларнинг ёруғликка сезгирлиги кучли емас. Колбачалар ёрдами билан биз фақат равшан (кундузги) ёруғликда кўрамиз. Хроматик ранглар колбачалар ёрдами билан кўрилади. Шу сабабли, колбачалар кундузги ёруғликда кўриш ёки рангни айириш аппаратидеб аталади. Таёқчалар эса, аксинча, ёруғликни яхши сезадиган бўлиб, енг хира ёруғликни ҳам сеза олади.
Тунда, қош қорайганда ва умуман хира ёруғликда таёқчалар ёрдами билан кўрамиз. Таёқчалар – ғира-ширада кўриш аппаратларидир. Таёқчалар ёрдами билан фақат ахроматик ранглар кўрилади. Шу сабабли, ғира-ширада хроматик ранглар яхши билинмайди ёки бутунлай билинмайди, натижада ҳамма нарсалар бизга кулранг бўлиб кўринади
Тўр парданинг энг сезгир жойи– сариқ доғнинг асосан колбачалар билан тўлган марказий чуқурчасидир. Ниманинг акси (сурати) сариқ доғга тушса, ўша нарсани ҳамма нарсадан кўра равшанроқ кўрамиз. Бирон нарсага тикилганимизда кўз мускулларининг ёрдами билан кўзимиз шун-дай буриладики, натижада ўша нарсанинг акси, албатта, ҳар бир кўзимиздаги тўр парданинг сариқ доғига тушади. Бундай кўришни тўғридан кўриш дейилади. Нарсалар суратининг сариқ доғдан ташқарида – тўр парданинг ён қисмларида акс этиши ёндан кўриш деб аталади.
Тўр парданинг бир жойида рангни ва ёруғликни сезадиган таёқча-лар билан колбачалар мутлақо йўқ. Бу – кўрув нервининг кўз соқ-қасидан чиқиш жойидир. Тўр парданинг ана шу жойи ёруғликдан таъсирланмайди ва кўр доғ деб аталади.
Одатда, кўр доғнинг борлигини пайқамаймиз, чунки нарсанинг бир кўздаги кўр доғга тушадиган тасвири иккинчи кўз тўр пардасининг сезгир жойига тўғри келади.
Кўр доғни топиш учун расм кўздан 25 – 30 см узоқликка қўйилади, ўнг кўзни юмиб, чап кўз билан расмнинг ўнг томонида турган доирагача қаралади. Суратни олдинга ва орқага дам-бадам суриб, шундай масофага келтириладики, бундай масофада расмдаги крестча шакли кўринмай қолади. Бунинг сабаби шуки, крестчадан келаётган нур кўзнинг кўр доғига тушиб қолади.
Агар чап кўзни беркитиб, ўнг кўз билан крестчага қаралса, доирача кўринмай қолади. Тажриба вақтида кўзни чалғитмаслик керак, чунки кўзнинг салгина чалғиши ҳам кўр доғ ҳаракатини ўзгартиради, кўз соққасидан чиқадиган кўрув нервининг толалари ярим шарлардан ўтиб, бош миянинг енса бўлагига боради – бош мия пўстининг кўрув марказлари ҳам шу ердадир.
Кўриш сезгисини ҳосил қиладиган физик сабаб – ёруғликдир, яъни электромагнит тўлқинларидир.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling