Психология ва спорт психологияси
ТАЪМ БИЛИШ (МАЗА) СЕЗГИЛАРИ
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТЕРИ СЕЗГИЛАРИ
ТАЪМ БИЛИШ (МАЗА) СЕЗГИЛАРИ
Таъм билиш сезгиларига ширин-аччиқ, нордон-ширин ҳис қилиш киради. Шу асосий таъм билиш сезгиларидан ташқари, умумий классификацияси бўлмаган жуда кўп ва хилма-хил таъм билиш сезгилари ҳам бор. Ҳид билиш сезгилари каби таъм билиш сезгилари ҳам, муайян таъмли нарса ёки моддаларнинг номи билан аталади. Масалан, сутнинг мазаси, ёғнинг мазаси, гўштнинг мазаси, ноннинг мазаси ва ҳоказо деб атаймиз. ТЕРИ СЕЗГИЛАРИ Тери сезгиларига туюш ва ҳарорат сезгилари киради, бу сезгиларнинг тери сезгилари деб аталишига сабаб шуки, бу сезгиларнинг чекка нерв аппаратлари (рецепторлар) терида ва организмимизнинг ташқи шиллиқ пардаларида бўлади. Туюш сезгилари – тегиш, тарқалишни туюш сезгилари ёки туюш таначалари. Тактил сезгилар, шунингдек, силлиқ ёки ғадир-будурни туюш сезгиларидир. Бирор нарсанинг тегишини сезиш ташқи таъсир (қўзғалиш) кучайганда сиқиқ сезишга айланади. Қўзғалиш янада кучайганда сиқиқ оғриқ сезгисига айланиши мумкин. Аммо терида сезиладиган ҳар қандай ортиқ терига таъсир этадиган ташқи қўзғалишга боғлиқ бўлавермайди, албатта. Туюш сезгилари органи– теридаги ва ташқи шиллиқ пардалардаги туюш таначалари дэган махсус таначалардир. Ўша таначаларнинг ичида, қисман эса ташқарисида (бевосита епителийда) туюш нервининг чекка тармоқлари бор. Улар терида ва гавдамизнинг шиллиқ пардаларида бир текисда тақсимланган емас. Бу таначалар бармоқларнинг учида, тил учида, лабда зич жойлашгандир. Шунинг учун ҳам гавдамизнинг ана шу қисмлари теккан нарсани, силлиқ ва ғадир-будурни бошқа қолганларидан енг кўп сезгиридир. Туюш таначалари орқа терисида жуда сийракдир. Туюш таначалари ва сезувчи нервнинг чекка тармоқлари нечоғли зич тақсим-ланганлиги естезиометр номли махсус асбоб ёрдами билан аниқланади. Бу асбоб кериладиган иккита оёқли сиркулдан иборат. Сиркул ўзагидаги даражалар оёқчаларнинг учлари ўртасидаги масофани кўрсатиб беради. Бирон масофада керилган икки оёқча бир вақтда текканда, текширилувчи киши икки ёки бир нуқтани сезаётганлигини синаб кўриш мумкин. Бармоқларнинг учларида 1 мм дан 2 мм гача масофада, қўл кафтида 10 мм масофада, орқада эса 60–70 мм масофада бир йўла икки оёқча тэгаётганлигини сезиш мумкин еканлиги шу йўл билан аниқланган. Оёқ-чалар ўртасидаги масофа камайтирилганда терининг ўша қисмларидаги икки таъсир бир-биридан фарқ қилинмай, битта таъсир деб сезилади (Бир йўла икки таъсир фақат битта таъсир деб сезиладиган тери қисмлари «сезги доиралари» деб аталади). Туюш маркази бош мия пўстининг орқадаги марказий пуштасида деб фараз қилинади. Туюш сезгиларининг ташқи, физик сабаби бирон-бир буюмларнинг терига бевосита тегишидир. Бунда биз нарсага тегиш билан бирга уни пайпасласак, унинг билан бирон иш қилсак, туюш сезгиси ҳийла ошади. Бундай ҳолларда туюш органлари мускул-ҳаракат органлари билан биргаликда ишлайди. Ҳаракат билан боғлиқ сезгилар (бу ҳақда қуйидаги бўлимда сўзланади) тактил сезгилар ила бирга қўшилганда, нарсаларнинг асосан, силлиқ ёки ғадир-будур еканлиги билинади. Туюш сезгисида ва пайпаслашда қўл, жумладан, қўл бармоқлари, айниқса, катта рол ўйнайди. Одамнинг фаолиятида, теварак-атрофдаги оламни билишида қўл туюш ва пайпаслашнинг махсус органи бўлиб хизмат қилади. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling