Психология ва спорт психологияси


Тасаввурнинг нерв физиологик асослари


Download 5.36 Mb.
bet46/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Тасаввурнинг нерв физиологик асослари
И. М. Сеченовнинг айтишича, тасаввур ўзининг нерв механизмлари жихатидан идрокдан фақат қўзғовчилари билан фарқ қилади. Тасаввурнинг асоси шартли рефлексларнинг ҳосил бўлишида бош мия пўстида пайдо бўлган "изларнинг" қайта жойланишидан иборатдир.
Одатда тасаввур бирорта туртки асосида пайдо бўлади. Бирорта одам хақидаги тасаввурнинг хосил бўлишида илгари шу одамни учратганда хосил бўлган жуда кўп тассурот хизмат килади. Бу турт­ки ана шу одамни кўришидан хосил бўлиб, излар шаклида сакланиб колган хамма сезгиларни уйғотади. (И. М. Сеченов).
Тасаввур учун характерли кузговчи сўздир. Сўз воситаси билан идрок илгари килинган нарсаларнинг образлари аста секин жонланиб инсон кўз олдида тикланади. Сўз билан тасвирлаш орқали турли тасаввурлар пайдо қилинади.
Идрок сингари тасаввурлар хам сезги аъзоларига мувофик бир неча турларга бўлинади. Қайси сезги тури кучли бўлишига караб кўриш, эшитиш, хид билиш, таъм туйиш, тери сезгиси кабилар. Шунга кура спортчиларда тасаввур килишнинг хусусий холлари хам учраб туриши кузатилади. Бир спортчи эшитганини яхши тасаввур қилса, иккинчи спортчи кўрганини яхши тасаввур қилиши мумкин.
Кўриш, эшитиш, харакат ва бошқа тасаввурларни ҳар қайсисини ривожланиши турли спорт ўйинлари учун энг зарур шарт саналади. Масалан, енгил атлетика спортида ҳаракатлар тасаввурини аниқлиги талаб этилса, футболда тўпни аниқ ҳаракатлантириш, тўғри мўлжал ола билиш, яъни хам ҳаракат, ҳам кўриш тасаввурларини аниқ, равшан бўлишлиги зарурий шартдир.
Харакат тасаввури. Буни 1) танамиз органларининг айрим харакатларини тасаввур этиш ва 2) эшитиш харакати ёки нутқ тасаввури деб иккига ажратамиз. Танамизнинг айрим органлари харакатни тасаввур этиш хар қандай жисмоний ишни бажариш учун мухимдир. Бундай тасаввур организмизни фаолиятининг у ёки бу турига тайёрлайди.
Тасаввур шакллари
Одатда мазмун жихатидан икки хил тасаввур фарқ қилинади:
1. Хотира тасаввури
2. Хаёлий тасаввур.
Хотира тасаввури – илгари идрок қилинган ўз тажрибамизда хосил бўлган, хозир кўз ўнгимизда бўлмаган нарсаларнинг образларини онгимизда гавдалантиришдан иборатдир.
Хотира тасаввур образларига асосланар экан, шуни эсдан чиқармаслик керакки, спортчиларда тасаввур образларининг сифати, яъни тасаввур образларининг тўла ва равшан бўлиши биринчи навбатда спортчи идрокнинг чуқур ва тўлалигига боғлиқдир. Унчалик эътибор бермай, пала - партиш идрок қилинган нарсалардан хосил бўлган образлар жуда хира бўлади. Бундай образларни тасаввурда қайта тикланганда ундан хам хира ва ноаниқ, бўлади. Бундан ташкари тасаввур образларининг сифати одамнинг айни чоғдаги ахволига, хис туйғуларига ва диққатига хам борлиқ бўлади.
Одамнинг кайфияти бузилиб (кунгли бирор нарсага ғаш бўлиб) диққати чалғиб турган пайтида хам худди шундай бўлади.
Хаёлий тасаввур – хотира тасаввурига караганда жуда мураккаб бўлиб, онгимиздаги билимларимиз, тажрибамиз асосида илгари идрок килмаган, шу пайтгача тажрибамизда учратмаган нарсаларнинг образларининг яратишдан иборатдир.
Булардан ташдари тасаввурларнинг якка ва умумий хиллари хам мавжуд.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling