Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тасаввур хаёл
- Xaёл ҳақида тушунча. Ҳаёл
Якка тасаввурлар – шахснинг ўзига яқин бўлган якка нарса ёки ходиса хақидаги тасаввурларидир. Масалан, мен ўқиётган китоб, мактаб, ишлаётган корхона.
Умумий тасаввур – бир бирига ўхшаган бир группага кирган нарсаларнинг умумий образини тушунамиз. Масалан, умуман дарё, умуман пул кабиларни тушунамиз. Умумий тасаввурнинг хосил бўлишида идрок ва хотира қанчалик роль уйнаса шунчалик ахамиятли бўлиб саналади. Хосил бўлган умумий тасаввурлар албатта сўз воситаси билан ифодаланади. Тасаввур қилинадиган нарса хамиша якка образ шаклида кўз олдимизга келади. Ана шу умумий белгилар идрок қилиш жараёнидаёк билинади. Умумий тасаввурларда якка тасаввурлардагига қараганда равшанлик ва яққоллик камрок бўлади. Аммо шу билан бирга, хар бир умумий тасаввур сифатида туғилади ва бир гуруҳга кирган нарсаларни акс эттиради. Фаолиятнинг натижаларини онг билан олдиндан кўра билишнинг тизимлари: 1. Ташкил килинган образлар. 2. Ташкил килинган тушунчалар тизимидан иборатдир. Бу тизимлар образлар ва тушунчалар бирданига амалга ошади. Улар чамбарчас боғлиқдир. Масала ечишнлнг фантазия томонидан белгиланган йўли кўпинча етарли даражада аниқ ва катъий бўлмайди. Бироқ мухитда етарли бўлмаган маълумотлар билан яшаш ва харакат қилиш хаёл жараёнини пайдо қилишга олиб келади. Тасаввур хаёл – ўтмишда бўлиб ўтган ёки хозирда бор бўлган, лекин бизнинг турмуш тажрибамизда шу пайтгача учратмаган, яъни биз идрок килмаган нарса ва ходисалар тўғрисида тасаввур ва образлар яратишга айтилади. Биз жуда куп нарсани кўрмаган яъни идрок қилмаган бўлсак хам уни беихтиёр тасаввур қиламиз. Xaёл ҳақида тушунча. Ҳаёл – биз илгaри идрoк қилмaгaн прeдмeт вa ҳoдисaлaрни образини ярaтишдaн ибoрaт бўлгaн псиxик жaрaёндир. Хаёл ёки фантазия, тафаккур каби юксак билиш жараёнларига қаторига киради ва фақат одамларга хос бўлган фаолиятларда юзага чиқади. Меҳнатнинг тайёр натижасини хаёлга келтирмай туриб, ишга киришиб бўлмайди. Фантазия ёрдамида кутилаётган натижани тасавур қилиш–инсон меҳнатининг ҳайвонлар инстинктив ҳаракатларидан тубдан фикидир. Хаёл инсон фаолиятининг барча жабҳаларида юзага чиқади. Масалан, оддий спорт ҳаракатларини бажаришдан олдин бу ҳаракатларни хаёлий тасаввурларимизда гавдалантирамиз, қайсидир ҳаракат элементларини бажариш нима учун керак, гавдани букиш, эгиш, чўзилиш, баландлик ва ҳ.к.ларни олдиндан тасаввур қилиш лозим. Бир сўз билан айтганда, бир бутун спорт ҳаракатларини бажаришдан олдин уни натижасини олдиндан хаёлда гавдалантириб кўра билиш талаб қилинади. Хаёл инсон ижодий фаолиятнинг зарур элементи бўлиб, меҳнатнинг охирги ва оралиқ маҳсулотларида ўз ифодасини топади. Хаёл меҳнат натижаларини нарсаларда гавдалантиришга ундайди ва шунинг билан бирга муаммоли вазият аниқ бўлмаган ҳолларда иш-ҳаракат режасини тузишни таъминлайди. Шунинг билан бирга хаёл бирор аниқ фаолиятнинг ўрнини босувчи образлар ҳосил қилиш воситаси сифатида юзага чиқади. Хаёл тафаккур сингари, маммоли вазиятда, яъни масални ечишнинг янги усулларини қидириб топишда юзага келади. Эҳтиёжларни қондиришнинг реал жараёнидан олдин эҳтиёжларни қондиришнинг сохта, хаёлий жараёни содир бўлади. Муаммоли вазиятда масалани ҳал қилиш учун биз тушунчаларга (билимларга) ва образларга суянамиз. Кўпинча бу иккала восита хам биргаликда қўлланилади. Аммо улардан қайси бирининг устунлиги муаммоли вазиятнинг характерига боғлиқ. Агар масаланинг дастлабки маълумотлари, чунончи, илмий муаммонинг дастлабки маълумотлари аниқ бўлса, масалани ечиш йўлининг мохияти кўпроқ тафаккур қонунларига тобе бўлади. Агар муаммоли вазият ўзининг ноаниқлиги билан ажралиб турса, дастлабки маълумотларни аниқ тахлил қилиш жуда қийин бўлса хаёл механизмлари ишга тушади. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling