24 расм. Xoтирaнинг сaккиз қoнуни
Куйида хотира қонунлари билан танишиб чиқамиз:
Англанганлик қонуни. Оддий, лекин мураккаб қонун, яъни берилган материални қанчалик чуқур англасак, шунчалик уни мустаҳкам хотирада муҳрлаган бўламиз.
Қизиқиш қонуни. Анатол Франс: «Билимларни яхши ҳазм қилиш учун уни иштаҳа билан ютиш керак» дэганда, албатта, материалга жонли қизиқиш билан муносабатда бўлишимиз, ва уни яхши кўришимиз кераклигини назарда тутган.
Илгариги билимлар қонуни. Маълум мавзу юзасидан билимлар қанчалик кўп бўлса, янгисини эсда сақлаб қолиш шунчалик осон бўлади. Масалан, илгари ўқиган бирор китобни қайтадан ўқиб, уни янгидан ўқиётгандай ҳис қилсангиз, демак, сиз илгариги тажрибангиз етишмаганлигидан уни яхши ўзлаштира олмаганлигингизни ҳис қилишингиз мумкин. Демак, эски билимлар ҳам тажрибага айлангандагина, янгиларига замин бўла олади.
Эслаб қолишга тайёрлик қонуни. Бирор материални эслаб қолишдан аввал, бўлғуси ақлий ишга қандай ҳозирлик кўрган бўлсангиз, шунга мос тарзда эслаб қоласиз.
Масала:, физика ўқитувчисининг барча дарслари сизга доимо маъқул бўлган бўлса Сиз: «Бугун ҳам янги нарса ўрганиб чиқаман», деб ўзингизни ишонтирасиз ва оқибатда натижа ҳам яхши бўлади ёки вақтга нисбатан тайёрлик ҳам шундай. «Бир амаллаб имтиҳон топширсам, кейин қутуламан», деб дарсга тайёрланган бўлсангиз, имтиҳон тугагач, гўёки мнянгизни биров «ювиб қўйгандай» тасаввур ҳосил бўлади. Агар материални мутахассис бўлишим учун жуда керак, деб умрингиз охиригача муҳимлигини англасангиз, у нарса хотирада муқим сақланади.
5.Ассоциациялар қонуни. Бу қонун хақида эрамиздан аввал
Арасту ҳам ёзган эди. Қонуннинг моҳияти шундаки, бир вақтда шаклланган тасаввурлар хотирада ҳам ёнма-ён бўлади. Масалан, айни аниқ бир хона ўша ерда рўй берган ҳодисаларни ҳам эслатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |