Психология ва спорт психологияси


Индукция - жузъий ҳодисалардан умумий ҳодисаларга қарата хулоса чиқариш. Дедукция


Download 5.36 Mb.
bet51/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Индукция - жузъий ҳодисалардан умумий ҳодисаларга қарата хулоса чиқариш. Дедукция – умумий коидалардан жузъий ҳодисага, фактга, мисолга қарата хулоса чиқариш.
Тафаккур жараёнлари. Тафаккур жараёнлари (фикрлаш) ўзига хос хусусиятларга, қоидаларга бўйсунади. Тафаккур жараёнининг моҳиятини тушуниш учун унинг қандай кечишини ўрганиш лозим. Тафаккур аввало анализ, синтез ва умумлаштиришдир.

Анализ – объектнинг муайян бир томонларини, элементларини, хоссаларини муносабатларини ва бошқа шунинг кабиларни ажратиб олиб, ўрганилаётган объектни фикран бўлакларга, қисмларга, элементларга бўлиш демакдир. Бирон нарсани анализ қилиш давомида бу нарсанинг ғоят муҳим, керакли ва қизиқарли ва шу каби муайян хусусиятлари ажратиб олинади.
Синтез Бир бутун нарсани анализ қилиш натижасида ажратилган компонетларни бирлаштириш синтездир. Анализ ва синтез жараёнлари ҳамма вақт ўзаро боғлиқдир.
Таққослаш - нарса ва ҳодисаларни бир-бири билан солиштириб кўриш ва улар орасидаги ўхшашликлар, тафовутларни топиш. Таққослаш албатта анализ ва синтезни тақоза қилади. Нарса ва ҳодисаларни олдин анализ кейин эса синтаз қилмасдан туриб улар орасидаги ўхшашлик ва тафовутларни топиб бўлмайди.
Таққослаш давосида нарсаларни умумлаштириш амалга оширилади. Умумлаштириш ўхшаш тарзидаги умумийлик ва муҳим белги тарзидаги умумийлик сифатида амалга оширилади. Биринчи умумийлик буйича кит балиқ ҳисоблаанади (юзаки белги) иккинчи умумийлик асосида эса кит сутэмизувчилар синфига киради (муҳим белги асосида).
Тафаккур турлари. Писхологияда тафаккур турларининг қуйидаги содда ва бирмунча шартли классификацияси тарқалгандир:

  1. кўргазмали ҳаракат; 2) кўргазмали образли; 3) мавхум (назарий) тафаккур.
Кўгазмали - ҳаракат тафаккури. Тарихий тараққиёт давомида одамлар ўз олдиларида турган масалаларни дастлаб амалий фаолият нуқтаи назаридан ечганлар; кейинчалик ундан назарий фаолият ажралиб чиққан. Дастлаб ерни қадамлаб ўлчаганлар, кейинчалик унинг асосида геометрия фани шаклланган. Бу шуни англатадики, соф назарий фаолият бирламчи эмас, балки амалий фаолиятнинг ўзи бирламчидир. Боғчагача ёш даврида болада асосан кўргазмали ҳаракат тафаккури устун бўлади. Ҳамма иш, «ўйлаш», билиш жараёни ҳаракатлар воситасида амалга оширилади.
Кўргазмали – образли тафаккур. Кўргазмали-образли тафаккур содда шаклда асосан боғча ёшидаги болаларда намоён бўлади. Уларда тафаккурнинг ҳаракатли шакллари сақланиб қолса ҳам, улар тўғридан-тўғри юзага чиқмайди. Энди бола нарса ва ҳодисаларнинг бевосита идрок қилинмаётганлигидаги образига суяниб фикр юритади. Агар шу ёшдаги болага иккита бир хил ҳажмдаги хамирдан қилинган соққа кўрсатилса, у уларнинг тенглигини айтади. Кейин уларнинг кўз ўнгида сокқалардан бирон шаклига келтирилади. Болалар яссилантириб, нон шаклига келтирилган соққани кўп, катта деб кўрсатадилар (Ж.Пиаже тажрибаларидан).
Мавҳум (назарий) тафаккур. Болаларнинг амалий ва кўргазмали-образли тафаккури асосида уларда мавҳум тафаккур шаклланади. Бу мавҳум тушунчаларга асосланган тафаккур. Болаларнинг жуда кўплаб фанлардан ўқув предметларидан оладиган билимлари мавҳум тушунчалар ёрдамида ифодаланган. Предмет ва ҳодисалар ўрнига уларнинг номлари (сўз-белги) қўлланилади. Мавҳум тафаккур энди болага энди ўзи йўқ предметлар билан ҳам сўзлар ёрдамида (номлари) ишлаш, улар устида фикр юритиш, тафаккур операцияларини амалга ошириш имконини беради. Шу сабабли мавҳум тафаккур ўқувчининг ўқув ва фаолиятида энг муҳим ўринга эга. Мактабнинг, педагогларнинг асосий вазифаларидан бири ўқувчиларнинг мавҳум тафаккурини ривожлантириш, уларда тўғри шалланган тушунчалар тизимини ҳосил қилишдан иборатдир.
Тафаккурнинг индивидуал хусусиятлари. Турли кишиларда тафаккур хусусиятлар турлича таркиб топган ва турлича намоён бўлади. Бири кишининг ўзида ҳам тафаккурнинг турли хусусиятлари турлича намоён бўлади. Буларнинг ҳаммаси тафаккурнинг индивидуал хусусиятларининг асосини ташқил қилади. Тафаккурнинг индивидуал хусусиятларига билиш фаолиятининг мустақиллик даражаси, эпчиллик, фикрлашнинг тезлиги кабилар киради.

Тафаккурнинг мустақиллиги даставвал янги масала, янги муаммони кўра билиш ва қўя билишда, ундан сўнг эса уни ўз кучи билан еча билишда намоён бўлади. Тафаккурнинг мустақиллигида унинг ижодий характери ўз ифодасини топган.
Тафаккурнинг ихчамлиги шундан иборатки, маслани ечишнинг бошда белгилданган йўли (режаси) аста-секин юзага чиқадиган, аввалдан ҳисобга олиб бўлмайдиган муаммо шартларини қаноатлантирмаса, ана шу йўлни ўзгартира олишдан иборатдир.
Фикрнинг тезлиги бирор қарорни қисқа муддат ичида қабул қилинган ҳолларда талаб қилинади.
Тафаккурнинг юқорида кўрсатилган барча ва бошқа жуда кўп сифатлари унинг асосий сифати ёки белгиси билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳар қандай тафаккурнинг энг муҳим белгиси, унинг айрим индивидуал хусусиятларидан катъий назар, муҳим томонларини ажратиб, мустақил равишда тобора умумлаштиришга кела билишдан иборат.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling