Психология ва спорт психологияси


Қизиқиш – малака ва кўникмаларнинг ривожланишига, таълим олишга мойиллик туғдирадиган билимларни эгаллашга ёрдам берадиган ижобий ҳиссий ҳолатдир. Қувонч


Download 5.36 Mb.
bet63/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Қизиқишмалака ва кўникмаларнинг ривожланишига, таълим олишга мойиллик туғдирадиган билимларни эгаллашга ёрдам берадиган ижобий ҳиссий ҳолатдир.
Қувонч – хали-вери қондирилиши мумкин бўлмаган ёки ҳар ҳолда қондирилиши ноаниқ бўлган долзарб эҳтиёжнинг етарли даражада тўла қондирилган бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ ижобий ҳиссий ҳолатдир.
Психология фанида асосий ҳиссиётлар атамаси кўчма маънода қўлланилиб келмоқда. Тадқиқотлар ичида К. Изартнинг таъснифи муайян қизиқиш уйғотади, лекин ҳис-туйғуларнинг барчасини ўзида қамраб олмайди. К. Изартнинг талқинича: 1) қизиқиш – малака ва кўникмалар шаклланишига, ўқишга мойиллик уйғотадиган билимларни эгаллашга ёрдам берувчи ижобий ҳиссий ҳолатдир; 2) қувонч - қондирилиши даргумон бўлган етакчи (ҳукмрон) эҳтиёжнинг қондирилиши мумкинлиги билан боғлиқ ижобий ҳиссий ҳолатдир; 3) ҳайратланиш – фавқулодда рўй берган ҳолатлардан ҳиссий жиҳатдан таъсирланишнинг ижобий ёки салбий жиҳатдан ифода этилмаган белгисидир; 4) изтироб чекиш – ҳозиргача қондирилиш эҳтимоли озми ёки кўпми мавжуд тасаввур қилинган, муҳим ҳаётий эҳтиёжларнинг қондирилиши мумкин эмаслиги тўғрисида маълумот олиниши боғлиқ салбий ҳиссий ҳолатдир; 5) ғазабланиш – объектив тарзида кечадиган, шахс учун ғоят муҳим эҳтиёжни қондириш йўлида тўсиқларни енгиб чиқадиган салбий ҳиссий ҳолатдир; 6) нафратланиш – объектларга яқинлашув субъектнинг маънавий ёки эстетик идеалларга зид келиб қолиши оқибатида рўй берадиган салбий ҳиссий ҳолатдир; 7) жирканиш – шахслараро муносабатларда рўй берадиган ва шахснинг ҳаётий нуқтаи назарлари, қарашлари ва хулқ-атворига номутаносиблиги оқибатида ҳосил бўладиган салбий ҳиссий ҳолатдир; 8) қўрқув – шахс ўзининг хотиржам ҳаёт кечиришига зиён етиши мумкинлиги унга реал таҳдид солаётган ёки таҳдид солиши мавжуд хавф-хатар тўғрисидаги хабарни олиш билан пайдо бўладиган салбий ҳиссий ҳолатдир; 9) уялиш – ўзининг эзгу мақсадлари, хатти-ҳаракатлари ва ташқи қиёфаси, нафрати катта муҳит кутилмасига мос келмаганлиги билан эмас, балки ўзига лойиқ хулқ-атвор ҳамда ташқи сиймоси шахсий тасаввурларга ҳам мос эмаслигини англашда ифодаланадиган салбий ҳиссий ҳолатдир.

Юксак ҳислар Кишилик жамияти билан ҳайвонот олами ўртасида психологик тафовутлар юксак ҳисларда ўз ифодасини топади. Юксак ҳислар онгли ҳаракатларни бажаришнинг объектив шароитлари, йўналишлари, мазмуни билан уйғунлашган шахс эмоционал ҳолатининг барқарор, мураккаб таркибида пайдо бўлади ва кечади. Кўплаб кечирилаётган эмоцияларда, аффектларда, кайфиятларда яққоллашган умумлашма ҳислар юксак ҳислар деб аталади. Улар ўз таркибига содда тузилган ҳисларни қамраб олади, лекин оддий ҳислар йиғиндисидан иборат эмас, чунки юксак ҳислар мазмуни, сифати, шакли билан алоҳидаликка эга


Шахсда топшириқни бажариш билан боғлиқ жавобгарлик ҳисси ҳар хил маънода кечирилади;
1) ташвишланиш эмоцияси (бир томондан, хурсандлик, иккинчи томондан эса қўрқиш ҳисси) сифатида;
2) ўз кучига, ғайратига, ифтихорига ишонч эмоцияси тариқасида;
3) вазифага жиддий қарайдиган тенгдошлардан ғазабланиш эмоцияси сифатида;
4) шарт-шароитларни ҳисобга олишга нисбатан шубҳаланиш сифатида ва ҳоказо. Таҳлилдан кўриниб турибдики, жавобгарлик ҳиссининг моҳияти уларнинг оддий йиғиндисидан иборат эмас, балки жамоа аъзоларининг эҳтиёжига айланган воқеликни англашдир. Масалан, китоб ўқиб лаззатланиш билан китобни ўқиб тугатиш шодлик ҳиссини фарқламоқ лозим.
Психология фанида юксак ҳислар қуйидаги турларга ажратилади:
1) меҳнат фаолиятини давомида кечириладиган ҳислар-праксик ҳислар (юнонча-praxis сўзидан олинган бўлиб, иш, фаолият, юмуш дэган маънони англатади);
2) интеллектуал ҳислар (латинча intellectusган сўздан олинган бўлиб, тушуниш, ақл дэган маънони билдиради);
3) ахлоқий ҳислар (латинча moratis сўзидан олинган бўлиб, ахлоқийлик дэган маънони англатади);
4) эстетик ҳислар (юнонча aistesis дэган сўздан олинган бўлиб, ҳиссий идрок, ҳиссий дэган маънони, акс эттиради яна нафосат, гўзаллик маъносида хам).

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling