Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
Апраксия – мия тузилишининг шикастланиши натижасида келиб чиқадиган ҳаракатлар мақсадга мувофиқлигининг мураккаб бузилишидир.
Улар психикаси оғир касалланган одамларга хос, нисбатан камёб ҳодисалардир. Педагог кундалик ишда дуч келадиган ироданинг сустлиги, одатда мия патологияси билан эмас, балки нотўғри тарбия билан белгиланади. Ялқовлик - кишининг қийинчиликларни енгишдан бош тортишга интилиши, иродавий куч-ғайрат кўрсатишни қатъий равишда истамаслиги ирода сустлигининг энг типик кўринишидир. Ялқовлик – киши ожизлиги ва сустлигининг, унинг ҳаётга лаёқатсизлигининг, умумий ишга бефарқлигининг далилидир. Ялқовлик – кишининг қиёфасидир, шунинг учун ҳам уни бутун чоралар билан йўқотиш зарур. Ялқовлик, шунингдек, ожизликнинг бошқа кўринишлари – қўрқоқлик, журъатсизлик, ўзини тута билмаслик ва бошқалар шахснинг ривожланишидаги жиддий камчиликлардир, уларни бартараф этиш жиддий тарбиявий ишни ва аввало ўз-ўзини тарбиялашни ташкил этишни талаб қилади. Ироданинг ижобий фазилатлари, унинг кучини намойиш қилиниши фаолиятнинг муваффақиятини таъминлайди, киши шахсини энг яхши томондан кўрсатади. Бу каби иродавий фазилатларга қаҳрамонлик, саботлилик, қатъийлик, мустақиллик, ўзини тута билиш ва шу кабилар киради. Педагогнинг вазифаси – фақат иродавий фазилатлар доирасини кўрсатиб беришдан, уларнинг муҳим ахлоқий принциплари билан ички алоқасини очиб беришдан ташқари ўз иродасини ўзи тарбиялашга интилувчи ўқувчига ёрдам бериш, иродавий фазилатларни ривожлантиришнинг қандай усуллари кам самарадор ва қайси бирлари жиддий ёрдам бермаслигини кўрсатишдан иборатдир. Масалан, ўқувчилардан бири «сабр тоқатини ривожлантириш» учун кинокомедия кўрсатилаётганда кулмасликка ҳаракат қилди, кимдир қўлини пичоқ билан кесди ва ҳоказо. Иродани мустақил тарбиялашнинг ана шу усуллари самарасизлиги энг аввало шундаки, ўспирин бир лаҳзалик «иродавий хатти-ҳаракат»ни амалга ошириб, ўзининг иродаси кучли эканлиги тўғрисида фикрни тасдиқлаб олади. Аслида эса иродани мустақил тарбиялашдек асосий муаммони кундалик ҳаётда, ўқишда ва биринчи навбатда учрайдиган қийинчиликларни мунтазам равишда бартараф этиш ташкил этади. Иродани мустақил тарбиялаш усуллари турли хил бўлиб, уларнинг ҳаммаси қуйидаги шартларга амал қилишни ўз ичига олади. 1. Иродани тарбиялашни нисбатан арзимас қийинчиликларни бартараф этишни одат қилишдан бошлаш керак. Олдинига унчалик катта бўлмаган қийинчиликни, вақт ўтиши билан эса анча катта қийинчиликларни мунтазам равишда енгиб бориб, киши ўзининг иродасини машқ қилдиради ва чиниқтиради. 2. Қийинчиликларни ва тўсиқларни бартараф этиш маълум мақсадларга эришиш учун амалга оширилади. Мақсад қанчалик аҳамиятли бўлса, иродавий мотивлар даражаси қанчалик юқори бўлса, киши шунчалик қийинчиликларни бартараф этишга қодирдир. 3. Қабул қилинган қарор бажарилиши керак. Ҳар гал, қачонки, қарор қабул қилиниб, унинг бажарилиши кечиктирилаверса, кишининг иродаси ишдан чиқади. Қарор қабул қилаётиб, унинг ҳам мақсадга мувофиқлигини, ҳам бажарилишини ҳисобга олишимиз керак. Кишининг кундалик режимга бутун ҳаётининг тўғри тартибда олиб борилишига олиб борилишига қатъий амал қилиниши, киши иродасининг шаклланиши учун муҳим шартлар қаторига киради. Иродаси бўш одамлар устидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, улар на ўз ишларини, на дам олишларини ташкил қила олмайдилар. Иродали киши – ўз вақтининг хўжайини. Спорт билан мунтазам шуғулланиш киши иродасини чиниқтиришнинг муҳим шартларидан биридир. Жумладан, шуни айтиш керакки, асосий иродавий фазилатларнинг ривожланиши кишининг бошқа инсонлар билан мулоқоти жараёнида юз беради. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling