Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
Темперамент – инсоннинг турли вазиятларда нарса, ҳодиса, ҳолатлар ва инсонларнинг ҳатти-ҳаракатларига нисбатан реакциясини тушунтириб берувчи индивидуал-типологик хусусиятлари мажмуидир.
Темперамент хусусиятлари шахснинг ички-биологик, психофизиологик тузилмаси билан бевосита боғлиқ бўлиб, уларнинг намоён бўлиши унинг аниқ бир вазиятларга муносабатини, эстремал вазиятларда ўзини қандай тутишини белгилаб беради. Масалан, спортчи спорт фаолиятининг турли вазиятларида ўзини турлича тутади: мусобақада юқори натижаларга эришганлигини эшитган спортчининг ўзини тутиши, хатти-ҳаракатлари ёки аксинча ҳолларда намоён қиладиган реациялари унинг темпераментидан келиб чиқади. Шунинг учун ҳам иккала вазиятни ҳам кимдир оғир-босиқлик билан, бошқаси эса ўзини йўқотгудек даражада ҳис-ҳаяжон билан бошдан кечиради. Шунинг учун ҳам темпераментнинг шахс шаклланиши ва ижтимоий муҳитда ўзига хос мавқеини эгаллашидаги аҳамияти жуда катта. Темперамента хусусиятлари аслида туғма ҳисобланса-да, шахсга бевосита алоқадор ва англанадиган бўлгани учун ҳам маълум маънода ўзгариб боради. Шунинг учун ҳам туғилган чоғида сангвиникка ўхшаш ҳаракатлар намоён қилган болани умрининг охиригача фақат шундайлигича қолади деб ҳисоблаш нотўғри. “Темперамент” термини антик фаннинг индивидуал-психологик фарқлари табиатига бўлган қарашларга бориб тақалади. Қадимги юнон медицинасининг йирик вакили Гиппократ (эр.ол.V аср) фикрича организмнинг ҳолати асосан “шарбат”ларнинг, яъни, организмда мавжуд суюқликларнинг (қон, лимфа, ўт) миқдорий нисбатига боғлиқдир. Бу шарбатларнинг аралаштирилгандаги нисбати грекчасига “красис” (“гўзал” маъносида) сўзи билан аталган. Бир неча аср кейинроқ ишлаган римлик врачлар бу тушунчани лотинча temperamentum сўзи билан атаганлар, бу “қисмларнинг тегишли нисбати” дэган маънони билдиради. Бундан “темперамент” дэган термин келиб чиққан. Аста-секин антик фанда одамларнинг руҳий хусусияти красисга ёки темпераментга, организмда асосий “шарбат”лар аралашиб кэтган нисбатга боғлиқ дэган фикр қарор топди. Эрамиздан илгари II яшаган римлик анатом ва врач Гален биринчи бўлиб темпераментларнинг кенгайтирилган таснифини берди: у 13 турни ўз ичига қамраб олади. Темперамент турлари сони қадимги мидицина вакиллари томонидан кейинчалик тўрттага қадар камайтирилди. Уларнинг ҳар бири қандайдир суюқликнинг бошқалардан кўплиги билан ажралиб туради. Организмда суюқликларнинг аралашуви (у қоннинг кўплиги билан характерланади) сангвиник темперамент деб аталди (лотин тилидаги “сангвис”-қон сўзидан); лимфа кўп бўлганда флегматик темперамент (грекча “флегма”-шилимшиқ парда дэгани); сариқ ўтнинг кўпайганини холерик темперамент (грек тилидаги “холэ”-ўт сўзидан) ва ниҳоят, қора ўт кўп бўлган меланхолик темперамент деб (грекча “мелойна холэ”-қора ўт) аталади. Антик фан яратган темпераментнинг органиқ асоси тўғрисидаги таълимот ҳозир фақат тарихий жиҳатдан қизиқиш ўйғотади, холос. Кишининг темпераменти қанақалиги ҳақидаги тасаввур одатда шу шахс учун характерли бўлган айрим психологик хусусиятлар асосида вужудга келади. Сезиларли психик фаолликка эга бўлган, атрофда бўлаётган воқеаларга тез муносабатини билдирувчи, таассуротларини ҳадеб ўзгартиришга интилувчи, муваффақиятсизликлар ва кўнгилсизликларни нисбатан енгил ўтказиб юборувчи, жонли, ҳаракатчан, ифодали мимикаси ва ҳаракатлари бўлган киши сангвиник типига хос. Юраги кенг, барқарор интилишларга ва кайфиятларга, доимий ва чуқур ҳис-туйғуларга, ҳаракатлари ва нутқи бир хил маромда бўлган, руҳий ҳолати ташқи томонда ифода этиладиган киши флегматик типига хос. Жуда ғайратли, ишга жуда эҳтирос билан берилиш қобилиятига эга бўлган, тез ва шиддатли, қизғин эмоционал “портлаш” ва кайфиятнинг кескин ўзгаришларига мойил, илдам ҳаракатлар қиладиган киши холерик типига хос. Таъсирчан, чуқур кечинмали, гап кўтара олмайдиган, аммо атрофдаги воқеаларга унчалик эътибор бермайдиган, ўзини тўхтата оладиган ҳаракатлар қиладиган ва секин овоз чиқарадиган кишилар мелахоликлар типига хосдир. Темпераментнинг ҳар бир типи ҳам ижобий, ҳам салбий психологик хусусиятларда ўзини намоён қилиши мумкин. Агар холерикнинг куч-қуввати, эҳтирослилиги муносиб мақсадларга йўналтирилган бўлса, қимматли фазилатлар бўлиши мумкин, лекин етарлича бўлмаган мувозанатлик, эмоционаллик ва ҳаракатсизлик зарур тарбия бўлмаганда ўзини тута олмасликда, кескинликда, доимо қизишиб кетишга мойиллигини намоён этади. Сангвиникнинг жонлилиги ва ҳозиржавоблиги унинг ўзига хос хусусиятларидир, лекин тарбия етарли бўлмаган тақдирда уларни тегишлича диққатни тўпланишининг йўқлигига, юзакичиликка, бир йўла бир неча ишга қўл уришга мойилликка олиб келиши мумкин. Флегматикнинг вазминлиги, сабр-тоқатлилиги, шошқалоқликнинг йўқлиги аҳамиятли хусусиятлардир. Лекин тарбиянинг ноқулай шароитларида улар кишини бўшаштириб, ҳаётнинг кўпгина таассуротларига бефарқ қилиб қўйиш эҳтимоли мавжуд. Ҳиссиётнинг чуқурлиги ва барқарорлиги, эмоционал жиҳатдан сезгирлик меланхоликнинг қимматли фазилатлари ҳисобланади. Бироқ бу тип вакилларида тегишли тарбиявий таъсирлар етишмаган тақдирда ўзларининг шахсий кечинмаларига бутунлай берилиб кетиш, ортиқча уятчанлик ривожланиши мумкин. Шундай қилиб, темпераментнинг айнан бир хил бошланғич хусусиятлари уларнинг қандай – ижобий ёки салбий томонга ривожланишини олдиндан белгилаб бермайди. Шунинг учун тарбиячининг вазифаси бир хилдаги темпераментни бошқасига ўзгартиришга уриниб кўришдан иборат бўлмаслиги керак (бу мумкин ҳам эмас), балки мунтазам иш олиб бориш йўли билан ҳар бир темпераментнинг ижобий томонлари ривожланишига кўмаклашиш ва айни пайтда ушбу темперамент билан боғлиқ бўлиши мумкин салбий жиҳатлардан ҳоли бўлишга ёрдам беришдан иборатдир. Фақат тарбияланмаганлик натижаси ҳисобланган нарсани темперамент ҳисобига ўтказмаслик керак. Масалан, хулқ-атворда сабр-тоқат ва ўзини тута билмасликнинг йўқлиги холерик темпераментини билдирмайди албатта, у ҳар қандай темпераментда ҳам айнан тарбияда йўл қўйиладиган камчиликнинг оқибати бўлиши мумкин. Мактабда ўқувчи журъатсиз, деярли ўзини эплай олмайдиган бўлиб кўриниши, ўта меланхолик типдаги одамнинг тасаввурини бериши, лекин амалда ундай бўлмаслиги мумкин. Масалан, унинг хулқ-атворига ўқув предметларидан орқада қолиб кэтганлиги таъсир этгандир. Темперамент ва фаолиятнинг индивидуал хусусиятлари. Шахснинг индивидуал хусусиятлари ҳақида гап кэтганда, уларнинг туғма, биологик хусусиятларига алоҳида эътибор берилади. Чунки аслида бир томондан шахс ижтимоий мавжудот бўлса, иккинчи томондан - биологик яхлитлик, туғма сифатларни ўз ичига олган субстрат - индивид ҳамдир. Темперамент ва лаёқатлар индивиднинг динамик - ўзгарувчан психик фаолияти жараёнини таъминловчи сифатларини ўз ичига олади. Бу сифатларнинг аҳамияти шундаки, улар шахсда кейин онтогенетик тараққиёт жараёнида шаклланадиган бошқа хусусиятларга асос бўлади. Одам темпераментига алоқадор сифатларнинг ўзига хослиги шундаки, улар одам бир фаолият туридан иккинчисига, бир эмоционал ҳолатдан бошқасига, бир малакаларни бошқаси билан алмаштирган пайтларда реакцияларнинг эгилувчан ва динамиклигини таъминлайди ва шу нуқтаи назардан қараганда темперамент - шахс фаолияти ва хулқининг динамик (ўзгарувчан) ва эмоционал - ҳиссий томонларини характерловчи индивидуал хусусиятлар мажмуидир. Ўзини босиб олган, ҳаёт қийинчиликларини сабр - бардош билан кўтарадиган инсоннинг одамлар орасидаги обрўси ҳам баланд бўлади. Бу унинг ўз - ўзига нисбатан ҳурматини ҳам оширади, ишга, одамларга ва нарсаларга муносабатини такомиллаштириб боришига имкон беради. Темпераментни ва хулқ-атворни тарбияланганлиги айниқса спортчиларда “юлузлик касалига” чалинишни олдини олади. Темпераментнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, у ҳаётий воқеалар ва вазиятларни, жамиятдаги ижтимоий гуруҳларни “яхши - ёмон”, “аҳамиятли - аҳамиятсиз” мезонлари асосида ажратишга имкон беради. Яъни, темпрамент одамнинг ижтимоий объектларга нисбатан “сезгирлигини” тарбиялайди, профессионал маҳорат ва касб малакасининг ошиб боришига ёрдам беради. Академик И. Павлов темперамент хусусиятларини белгилаб берувчи олий нерв тизими хусусиятларини аниқлаб берган: Нерв тизимининг к у ч и , бу спортчининг кучли қўзғатувчилар таъсирига бардошли бўлишига имкон беради, шунга кўра уларда оғир меҳнат тури талаб қиладиган спорт тури билан шуғулланишга яроқлилик, чидам каби сифатларнинг намоён бўлиши: м у в о з а н а т л а ш г а н л и к, яъни асаб тизимидаги тормозланиш ва қўзғалиш жараёнларининг ўзаро мутоносиблиги, шунга кўра, ўзини тута олиш, босиқлик каби сифатлар ва уларга тескари сифатларнинг намоён бўлиши; х а р а к а т ч а н л и к , яъни қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларидаги ўзаро алмашиниш жараёнининг тезлиги ва ҳаракатчанлиги маъносида. қуйидаги расмда нерв жараёнлари билан темперамент типлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик асосида темперамент типлари акс эттирилган. 25 - расм
Шундай қилиб, асаб тизими билан боғлиқ индивидуал сифатларни билиш шарт, чунки улар бевосита меҳнат ва ўқиш жараёнларини ҳар бир инсон томонидан, унинг манфаатларига мос тарзда ташкил этишга хизмат қилади. Асабга боғлиқ бўлган табиий хусусиятлармизни ҳам умуман ўзгармас деб айтолмаймиз, чунки табиатда ўзгармайдиган нарсанинг ўзи йўқ. Шунинг учун ҳам охирги йилларда ўтказилаётган тадқиқотларда шахс тизимида шундай маъқул, “ҳаётий кўрсатгичли” хусусиятлар тизимини ўрганилмоқда ва унда темпераментга алоқадор сифатлар ҳам назарда тутилмоқда. Масалан, В.С. Мерлин темпераментнинг психологик таснифи ва уларнинг ҳаётий вазиятларда намоён бўлишини бошқариш масаласида кўп ишлар қилган. Унинг фикрича, инсонда мавжуд бўлган фаоллик, босиқлик, эмоционал тетиклик, ҳиссиётларнинг тезда намоён бўлиши ва ўзгарувчанлиги, кайфиятнинг турғунлиги, беҳаловатлилик, ишчанлик, янги ишга киришиб кетиш, малакаларнинг тез ҳосил бўлиши каби қатор сифатлар асосида шахсдаги ўша экстроверсия ва интроверсия хоссалари ётади ва уларни ҳам ўзгартириш ва шу орқали темпераментни бошқариш мумкин. Шулардан келиб чиққан холда спортчи шахсининг қайси спорт тури билан шуғулланиши, унинг ички имкониятларидан келиб чиқиб меҳнат қилиш услубини танлаш ва профессионал маҳоратини ўстиришга эътибор бериш зарур. Баъзи спортчиларда енгил атлетика, баъсиларда оғир спорт тури билан шуғулланиш имкониятларининг туғма индивидуал – психологик асослари мавжудлигига қараб спорт турини танлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling