Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- II БОБ. СПОРТ ФАОЛИЯТИГА ПСИХОЛОГИК ТАВСИФ Спорт фаолияти тўғрисида умумий тушунча
НAЗOРAТ СAВOЛЛAР
Спорт психологияси фани нимани ўрганади? Спорт психологияси фанини предметини айтиб беринг. Спорт психологияси фанининг вазифаларни айтинг? Спорт психологиясини ривожланиш тарихи қандай? Спорт психологияси фанининг бошқа фанлар билан алоқасини айтинг. Спорт психологиясини бошқа фанлар билан алоқадор лигини айтинг II БОБ. СПОРТ ФАОЛИЯТИГА ПСИХОЛОГИК ТАВСИФ Спорт фаолияти тўғрисида умумий тушунча Маълумки, инсон ҳаёти давомида кўплаб фаолият турлари билан шуғулланади. Психология фанида шахс фаолиятини асосан учта турга ўйин, ўқиш ва меҳнат фаолияти ўрганилади. Фаолият - инсоннинг эҳтиёжи туфайли юзага келувчи, онгли тарзда бошқариладиган ички ва ташқи фаоллигидир. Спорт фаолияти ҳам инсон фаолиятини ҳар уччала турларини намоён этувчи, ҳар уччала турини иштирокида амалга оширилувчи фаолиятидир. Спорт фаолияти билан шуғулланиш бир шахсни эмас, балки бутун бир жамоани қолаверса, давлатни дунёга танитувчи энг муҳим воситалардан бридир. Тарихий тараққиёт жараёнида одамнинг ҳаракат қилишга ва жисмоний сифатларини ўстиришга бўлган эҳтиёжларини қондиришга доимо интилиши жисмоний машқларнинг аста – секин замонавий спорт турларига ўзгариб боришига олиб келди. Бугунги кунда замонавий спортни уч тоифага бўлиш мумкин, яъни, оммавий спорт, юқори натижалар спорти ва профессонал спортдир. Шуни назарда тутиш керакки, спортнинг ҳар бир тоифаси ўз олдига қўйган мақсадли йўналишларига эга бўлади. Жумладан: оммавий спорт билан шуғулланишдан кўзланган асосий мақсад - шуғулланувчилар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний ва психологик жиҳатдан ривожлантириш, шунингдек, бўш вақтларини мазмунли ўтказишдан иборат бўлса, юқори кўрсаткичлар спортида эса турли-туман жисмоний машқларни бажариш жараёнида спортчиларни энг юқори жисмоний ва психик имкониятларини аниқлаш ва қиёсий баҳо бериш асосий вазифа ҳисобланади. Профессионал спорт эса шоу - томошага, бизнеснинг алоҳида соҳасига айланиб, катта пул топишнинг манбаи бўлиб бормоқда, бунда баъзан кишилар, соғлиғига зарар етказиб бўлса-да, катта пул топишни мақсад қилиб қўймоқдалар. Бундан ташқари спорт фаолияти ўз моҳиятига кўра экстремал вазиятлардан ҳам ҳоли эмас. Маълумки, спортда, ҳамиша аниқ ва рамзий хавф мавжуддир. Масалан, бокс, кураш, дюз-до каби спорт турларида рақибдан оғир зарба олишнинг реал хавфи бор. Бундан ташқари спортчини олдида яна бир шундай хавф борки, у ҳам бўлса, рақибига ютқазиш хавфидир. Бундай рамзий хавф барча спорт турларида мавжуддир. Спорт фаолиятида маълум бир натижаларга эришиш қуйидаги жиҳатлар билан узвий боғлиқ: биринчидан, махсус жисмоний машқларни бажариш даврида турли шаклдаги мускуллар фаоллиги намоён бўлиб, спорт фаолияти мобайнида инсон керакли даражада жисмонан чиниқади, умумий жисмоний тайёргарликга эга бўлади; иккинчидан, спортчини танлаган спорт тури билан боғлиқ бўлиб, спортчидан муайян кўникма, малакаларини такомиллаштириб боришга интилиши жисмоний машқларни бажаришда энг юқори натижаларни кўрсатишга йўналтирилгандир; учинчидан, спортчини танлаган спорт турига оид жисмоний машқларни бажаришда юқори техникасини эгаллаш билан боғлиқ бўлиб, спортчидан махсус ва изчил тарзда давом этадиган узоқ вақтли машғулотларни талаб этади, бу жараёнда спортчи муайян ҳаракат малакаларини ўзлаштиради ва такомиллаштириб боради, шу билан бирга айни спорт тури бўйича шуғулланиш учун зарур бўлган куч, чидамлилик, тезкорлик, ҳаракатланишдаги чаққонлик, эпчиллик ва характердаги иродавий сифатларга мардлик, жасурлик, қатъийятлилик, ташаббускорлик, мустаққиллик, иродалилик, ғалабага ишонч ва ҳоказо эга бўлади; туртинчидан, спорт фаолияти спорт кураши билан боғлиқлиги яъни, бу ҳолат спорт мусобақаси жараёнида алоҳида ҳарактерга эга бўлиб, спортчида жисмоний кучларини юқори зўриқтиришга, катта куч ва ҳиссий – иродавий кечинмаларининг чуқурлиги, психик жараёнларнинг кескин фаолиятини ривожлантиришга ёрдам берувчи, спорт фаолиятининг зарур таркибий қисми бўлган, спорт мусобақалари жараёнида кескин тус олувчи беллашувлар билан боғлиқ; бешинчидан, жисмоний ва маънавий кучларни намоён бўлиши билан боғлиқлиги яъни, спорт фаолиятини мураккаб тузилишга эгалигини махсус малака ва кўникмаларни максимал даражада аниқлаш, мотор- ҳаракатчанлик қобилиятларини ривожлантириш, уларни доимий равишда юқори даражада сақлаб туриш зарурлиги. Шу нуқтаи назардан спорт фаолияти ниҳоятда мураккаб таркибга эга бўлиб, ўзига нафақат мусобақаларда иштирок этишни, балки изчил равишда олиб бориладиган тайёргарлик машғотларини ҳам қамраб олди; Маълумки, сезги ва идроклар ҳаракат фаолиятининг асоси бўлиб ҳисобланади. Ҳаракатни фақат сезгилар орқали идрок этиш мумкин. Шунинг учун ҳам сезги органларини ривожлантириш айниқса, мускул – ҳаракат, мувозанат, кўриш, эшитиш, тери – туюш сезгиларининг аҳамияти каттадир. Ҳаракат фаолияти тасаввур, ҳаёл, хотира ҳам ўзига хос аҳамият эга. Ҳар қандай ҳаракатни эсда қолдириш онг жараён ҳисобланади. Ҳаракатни олдин тасаввур қилмасдан туриб уни бажариш қийин. Ўқув – машқ жараёнидаги ҳар бир ҳаракатни умумий тасаввур қилиш тасчадифан эмас. Кураш, бокс, қиличбозлик, дзю-до, футбол, бакскетбол, волибол ва бошқа спорт турларида юқори тактик маҳоратга эга бўлиш, турли вазиялардаги ҳолатларни тез англаб, изчиллик билан қарор қабул қилишда тафаккрнинг ўрни муҳимдир. Ҳар қандай спорт турида жисмоний машқлар ва спорт машғулотларини узоқ муддатда бажариб бориш натижасида ихтисослаштирилган идроклар ривожланади. Жумладан: югуришда “вақтни ҳис қилиш”, сузишда “сувни ҳис қилиш”, футбол ва спорт ўйинларида “тўпни ҳис қилиш”, циклик спорт турларида “макон ва вақтни ҳис қилиш”, боксда “оралиқ масофани ҳис қилиш” ва бошқалар. Шуни ҳам алоҳида қайд этиш керакки, жисмоний машққа ўргатишда ва спорт машқи жараёнида шахсни психик жараёнларини ва эмоционал иродавий ҳолатларини ҳисобга олиш муҳимдир. Чунки, 1) куч чидамлилик сингари жисмоний сифатларни шаклланиши ва ривожланиши кўпиинча, иродавий сифатларнинг тузилишига, қисман эса, мақадга интилиш ва собитқадамикка боғилиқ; 2) янги ҳаракат малакаларини шакллантириш ва қайта ўрганишнинг тезлиги динамик стереотипнинг тез шаклланиши, мускул-харакат сезгиларини ва идрокни аниклиги, нерв тизимининг динамикалиги ва илдамлигига боғлиқдир; 3) спортчининг тактик фаолияти унинг ахборотларини қабул қилиш ва қайта ишлашдаги индивидуал хусусиятларига, оператив тафаккур ва бошқаларга боғлик; 4) мусобақаларда спортчининг яхши натижалар кўрсата олмаслиги баъзан уларнинг етарли жисмоний тайёргарликка эга эмасликларидан эмас, балки ўз кучини тўғри сафарбар қилиш кўникмаларини йўқлиги, психик зўриқишга бардош бера олмаслигидандир. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling