Психология ва спорт психологияси


Қобилиятлар ва қизиқишлар диагностикаси


Download 5.36 Mb.
bet72/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

Қобилиятлар ва қизиқишлар диагностикаси. Амалий психологиянинг бугунги кундаги энг муҳим ва долзарб вазифаларидан бири лаёқат куртакларини илк ёшликдан аниқлаш, интеллект даражасига кўра шахс қобилиятлари йўналишини очиб беришдир. Шунинг учун ҳам ҳозирда кўплаб интеллект тестлари ва қобилиятларни диагностика қилиш усуллари ишлаб чиқилган ва улар муваффақиятли тарзда амалиётда қўлланмоқда.
Қобилиятларни ўлчаш муаммоси Х1Х асрнинг охири - ХХ асрнинг бошларига келиб изчил ҳал қилина бошланди. Хорижда бундай ишлар Спирмен, Бине, Айзенк ва бошқалар томонидан ўрганилди. Улар қобилиятлар ва иқтидорни ўрганиш учун махсус тастлардан фойдаландилар. Бу тестларнинг умумий моҳияти шундаки, уларда топшириқлар тизими тобора қийинлашиб борувчи тестлар - топшириқлар батареясидан иборат бўлади. Масалан, Айзенкнинг машҳур интеллект тести 40 та топшириқдан иборат бўлиб, у интеллектуал жараёнларнинг кечиши тезлигини ўлчайди. Бу ерда вақт мезони муҳим ҳисобланади. Бошқа муамллифлар секин ишлаш - қобилиятсизлик белгиси эмас деб, бошқачароқ усулларни ўйлаб топганлар. Кўпчилик олимлар учун, масалан, рус олимлари учун қобилиятни ўлчашнинг ишончли мезони - бу шахс ютуқларини ва унинг қобилиятидаги ўзгаришларни бевосита фаолият жараёнида қайд этишдир.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  1. Шaxснинг псиxoлoгик хусусиятлaри ҳaқидa нима биласиз.

  2. Тeмпeрaмeнт нима.

  3. Тeмпeрaмeнт типлaри (Гиппoкрaт бўйичa).

  4. Тeмпeрaмeнт типлaри (И.П.Пaвлoв бўйичa).

  5. Тeмпeрaмeнт вa фaoлият.

  6. Шахс характери дэганда нимани тушунасиз?

  7. Характернинг луғавий маъносини айтинг.

  8. Динамик стериотип қандай таркиб топади?

  9. Характернинг тузилиши нимадан иборат?

  10. Характернинг физиологик асосларини нима ташкил этади?

  11. Шахснинг умумий психик тузилишини айтинг.

  12. Шахсни ўз – ўзига бўлган муносабатида харктер хусусиятларини келтиринг.

  13. Шахсни мехнат ва нарсаларга бўлган муносабатини белгиловчи характер хусусиятларини изоҳланг.

  14. Характернинг ижобий хусусиятларини тушунтиринг.

  15. Қобилиятлар қандай психик жараёнларда намоён бўлади.

  16. Қобилиятларни фаолиятдаги ўрнини тушунтиринг.

  17. Қобилият хусусиятларини сифат томонларини кўрсатинг.

  18. Қобилиятнинг миқдор тушунчасини изоҳланг.

  19. Қобилият турлари, айнан спорт фаолияти муфаффақиятини таъминловчи қобилият турини тахлил қилинг.

  20. Креативлик – ижодий тафаккур тушунчасини спорт фаолиятидаги аҳамиятини ёритинг.




Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling