Психология ва спорт психологияси


-расм. Мотор типидаги оддий реакциянинг чизмаси


Download 5.36 Mb.
bet80/139
Sana10.11.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1760729
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   139
Bog'liq
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет

28-расм. Мотор типидаги оддий реакциянинг чизмаси.
Дастлабки даврда ҳаракатланиш марказлари қўзғалган бўлади, бунинг оқибатида сигналга жавобан қилинадиган хатти-ҳаракатлар ўта тез ва енгил амалга оширилади. Бироқ сигнал (идрок этиш марказларининг бўшашганлиги сабабли) аксарият ҳолларда ноаник қабул қилинади, бу эса ўз навбатида реакциядаги хатоликларни келтириб чиқаради.
Сигнал қўзғатувчисининг жавоб ҳаракатини амалга оширувчи эшитиш таҳлилаторида бошланган қўзғалиш, (ҳатто мия қобиғининг тегишли қисмидаги энг паст даражадаги қўзғалиш жараёнида ҳам) эшитиш таҳлилаторининг миядаги охирги қисмига тезда кўчиб ўтади ва у ердан ассоциатив марказларга ўтади, зеро бу қўзғалишлар изчил машқлар туфайли одатий ҳолга айланиб, унга нисбатан асаб жараёнларининг динамик стереотипи ишлаб чиқилгандир. Мазкур қўзғалиш бирлаштирувчи нейронлар орқали мия қобиғининг ҳаракатлантирувчи қисмига етиб борса, у ерда бу қўзғалишлар жавоб ҳаракатларининг аввалдан тайёрлаб қўйилган “асаб формулалари”ни топади, натижада тегишли ҳаракат импулслари бир лаҳзада ҳаракатланиш аъзолари томон интилади.
Шу сабабли ҳам яширин даврнинг мотор лаҳзалари нафақат жуда тез, балки айни пайтда жуда кам энергияни сарфлаш орқали ҳам кечади (сенсор типдаги реакциянинг тамоман акси ўлароқ, бунда ҳаракатланиш марказларининг инертлигини енгиб ўтиш учун қўшимча энергия, яъни куч-қувват сарфланмайди). Шу боисдан мотор типидаги реакциялар энг тезкор реакциялар ҳисобланиб, уларнинг латент даври ўртача ҳисобда 100-125 сигма давом этади. Аммо аксарият ҳолларда уларда бир қатор камчиликларга йўл қўйиш ҳолатлари кузатилади, хусусан бу ҳол старт сигналини идрок этиш ва жавоб ҳаракатини амалга оширишда намоён бўлади. Жавоб ҳаракати баъзан стартга алоқаси бўлмаган қўзгатувчига жавобан, уларни сигнал ўрнида қабул қилиб фальстарт рўй беради.
Реакциянинг нейтрал типии - бош мия қобиғининг сенсор ва мотор участкаларидаги қўзғатувчи жараёнларнинг нисбатан вазминлиги билан ажралиб туради. Бунда спортчининг диққати бир вақтнинг ўзида ва бир хил даражада сигнални кутишга ҳамда унга жавоб ҳаракатини амалга оширишга қаратилади. Лаборатория шароитида нейтрал типдаги реакциянинг латент даври 140-150 сигма давом этади. Амалда реакциянинг бу тури масъулиятли ҳаракатларда, шу жумладан старт пайтида ҳам жуда кам кузатилади.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling