Психология ва спорт психологияси
Спорт фаолиятининг ғоявий йўналиши
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- Реакциялар тўғрисида тушунча
Спорт фаолиятининг ғоявий йўналиши
Инсонни спорт фаолияти билан шуғулланишига ундовчи мотивлар спорт фаолиятининг ғоявий йўналишини асосини белигилаб берувчи хусусиятга эга бўлади. Маълум маънода спорт ўйин билан умумий ўхшашликка эга, чунки спорт фаолиятини мотивлари айнан шуларга киради. Спорт билан шуғулланиш – фақат рекордларгина эмас, спорт билан шуғулланиш бу инсонни меҳнатсеварликка, ўз устида тинимсиз ишлага, ўз Ватани шаънини ҳимоя қилишга ва ҳар томонлама тараққий этиш учун мухим воситаларидан бири сифатида катта ижтимоий аҳамиятга эга. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи шахсларни жсимоний тараққиёти масаласи билан бирга маънавий – ахлоқий сифатларини ҳам тарбиялаш имконини беради. Спорт тирик организмни жисмоний фаолияти бўлиб, мураккаб тузилишга эга ва бир бири билан органик боғланиб кэтган қуйидаги элементларни ўз ичига олади: а) жисмоний машқлар техникаси, жисмоний ривожланишни; б) жисмоний тарбиянинг ташкилий шаклларини; в) жисмоний тарбиянинг мақсад ва вазифаларини; г) жисмоний машқлар билан шуғулланишга ундовчи мотивларни. Жисмоний ривожланиш вазифаларни жисмоний тарбияни педагогик жараёни билан чеклаш мумкин эмас, чунки инсонни спорт билан шуғулланишга асосий ундовчи бу мотив ҳисобланади. Жисмоний тарбияни педагогик жараёнида спорт фаолияти билан шуғулланишга ундовчи мотивларига таъсир этмасдан туриб, ҳеч бир тренер спортчини спорт техникаси ва тактикасини пухта эгаллашга ўргата олмайди. Бу педагогик жараённи тўла жонли амалга оширишда тренер спротчини на фақат спорт техникасига балки, уни маънавий – ахлоқий қиёфасини ҳам шакллантиришга масъулдир. Реакциялар тўғрисида тушунча Онгли равишдаги иродавий хатти-ҳаракатлар спорт фаолиятида катта ўринни тутар экан, аксарият ҳолларда улар реакциялар жараёни шаклида намоён бўлади. Реакция онгли жавоб ҳаракати бўлиб, спортчи бўлажак қўзғатувчини олдиндан билади ва унга маълум бир тегишли жавобни олдиндан тайёрлайди. Реакция жараёнига мисол тариқасида старт ҳолатини келтириш мумкин. Спортчи стартга тайёрланар экан, нафақат ўз хатти-ҳаракатлари мақсадини олдиндан тасаввур қилади, балки унга эришиш воситаларини ҳам олдиндан белгилаб қўяди. У сигнал қайдай берилишини олдиндан билади ва уни онгли равишда кутади. Шу билан бирга мазкур сигналга қандай ҳаракат билан жавоб беришини англайди ва олдиндан бу хатти-ҳаракатларни ўзлаштириб, машқлантирган бўлади. Реакция жараёнларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у қисқа муддатли бўлади. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling