Психология ва спорт психологияси
Спорт фаолиятининг мотивлари ва ғоявий йўналишлари
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
Спорт фаолиятининг мотивлари ва ғоявий йўналишлари
Психологияда мотив дэганда инсонни фаолиятга ундовчи ички куч сифатида иштирок этадиган ҳамма сабаблар тушунилади. Шахснинг турли хилдаги қизиқишлари, интилишлари, берилиши, кўрсатмалари, идеаллари ва бошқалар мотив бўлиши мумкин. Одамнинг нима қилмоқчи ёки нимага эришишни белгиловчи фаолият мақсадидан фарқли равишда мотивлар у нима учун айнан ана шу ишни бажаришни ёки шунга эришишни хоҳлашини тушунтиради. Мотив - бу ўта мураккаб психологик бирикма бўлиб, у мазмун жиҳатдан киши томонидан амалга ошириладиган ҳатти-ҳаракат ва фаолиятнинг асоси бўлиб ҳисобланади. Яъни мазкур ҳаракатларга ундовчи сабаб бўлган асосларни ифодалайди. Спорт билан шуғулланишга ундовчи мотивларнинг асосий психологик хусусиятлари, шахсни маълум бир спорт тури билан шуғулланишга йўналтириб унда қаноатланиш ҳиссини пайдо қилади ва бу хисларни айни спорт фаолиятидан ажратиб бўлмайди. Спорт фаолият мотивларини қуйидаги бевосита ва воситали1 жиҳатларга ажратиш мумкин. Спорт фаолиятининг бевосита мотивлари: а) спортчи мускулларидаги фаолликнинг намоён бўлишидан ўзига хос қаноатланиш ҳисларини бошидан кечириш; б) ўз харакактларининг аниқлиги, гўзаллиги, тезкорлиги ва чаққонлигидан эстетик завқланиш; в) мураккаб ва хафли машқлари бажариш вақтида ўзини дадил, жиддий ва қатъиятли кўрсатишга интилиш; г) спортнинг мухим таркибий қисми бўлган спорт мусобақаларида иштирок этишда пайдо бўладиган мамнуният; д) рекорд натижаларига эришиш учун интилиши, ўзининг спорт махоратига эга эканлигини исботлаш, ҳар қандай қийинчилик бўлишига қарамасдан ғалабани қўлга киритиш. Спорт фаолиятининг воситали мотивлари: а) кучли, бақувват ва соғлом бўлишга интилиш яъни, “спорт билан шуғулланаман, чунки у соғлиқни мустаҳкамлайди, одамни тетик ва ғайратли қилади” дэган мақсадда; б) спорт билан шуғулланиш орқали ўзини амалий фаолиятга тайёрлаш яъни, спорт билан шуғулланиш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини орттиришга интилиш; в) ўзида масъулиятни ҳис қилиш яъни, спорт билан шуғулланишнинг сабаби “Жисмоний тарбия” фанини мактаб дастурига мажбурий қилиб киритилганлиги; г) спорт фаолияти билан шуғулланишни ижтимоий аҳамиятини тўғри англаш орқали яъни, спорт орқали ўзини ва юртини бутун дунёга танитиш истагининг пайдо бўлиши. Спорт фаолияти мативлари бир биридан нафақат ҳилма хиллиги балан фарланади балки, уларнинг ривожланиш динамикаси спорт фаолияти билан узоқ ва мунтазам равишда шуғулланиш натижасида ўрин алашиниб ўзгариб боради. Рус олими А.Ц. Пуни спорт фаолияти мотивлари устида махсус тадқиқотлар ўтказиши орқали инсонни спорт фаолияти билан шуғулланишга ундовчи мотивлар ривожланиш динамикасини қуйидаги учта босқичга ажратган: 1. Спорт фаолияти билан шуғулланишнинг дастлабки босқичи; 2. Танлаган спорт турига ихтисослашув босқичи; 3. Спорт маҳоратини эгаллаш босқичи. Ҳар бир босқич спортчидан маълум бир мақсадларга эришишни талаб этади. Жумладан: 1. Спорт фаолияти билан шуғулланишнинг дастлабки босқичида дастлаб спортчидан танлаган спорт фаолият турининг мазмун – моҳиятига кириб боришни талаб этади. Бу фаолиятга ундовчи мотивлар қуйидагича характерга эга: а) жисмоний машқлар билан шуғулланишга бўлган турли хил қизиқишлар (ўсмир кўп ҳолларда битта спорт фаолияти тури билан бир вақтнинг ўзида бир нечта турлари балан шуғулланади. Акасарият ҳолларда улар ўзларини спорт маҳоратни кўрсата оладиган спорт тури билан эмас, балки умуман бошқа спорт тури билан шуғулланади); б) бевоситалилиги (“жисмоний тарбия билан шуғулланишимга сабаб мен у дарсни севаман”); в) муайян спорт тури билан шуғулланиш учун ижтимоий муҳитнинг мавжудлиги у билан боғлиқлиги (“Сирдарё бўйида яшайману нэга сузишни яхши билмаслигим керак?”); г) маълум даражада бурчга нисбатан масъулият ҳисини ўзида акс эттириши билан боғлиқлиги (“Жисмоний тарбия дарсига қатнашишим керак эди”). 2. Танлаган спорт турига ихтисослашув босқичи давридаги асосий мотивлар қуйидагича характерга эга: а) муайян спорт турига нисбатан ижтимоий қизиқиш ўйғониш ва ортади; б) муайян спорт турига нисбатан қобилиятларни намоён қилади ва уларни тараққий эттиришга итилади; в) спортдаги ютуқлар туфайли эмоционал кечинмаларни ортиши ва мустаҳкамлашга интилиши; г) махсус билимларни кенгайтириш, спорт техникасини такомиллаштириш машқланиш ҳолатини юқори даражасини эгаллаш. Ушбу сифат жиҳатидан янги бўлган спорт фаолияти мотивлари ўзининг бир нечта хусусиятига кўра тавсифланади. Улар асосана спорт ихтисослиги билан боғлиқдир. Спортчи муайян спорт тури билан шуғулланиш орқали шу соҳа эгасига айланиб боради. Жумладан; шуғулланадиган спорт фаолияти тури бўйича учинчи, иккинчи ва биринчи тоифга эга бўлиш орқали спортчи гимнаст, боксчи, футболчи, моҳир сузувчи, курашчи, баскетболчи ва ҳ.к. каби спорт малака тоифасига эга бўлади. 3. Спорт маҳоратини эгаллаш босқичи даврида спорт фаолиятининг асосий мотивлари сифатида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: а) қийин ва муракаблашган спорт моҳоратини юқори натижаларини сақлаб қолиш ва спорт кураши жараёнида янада юқори натижаларга эришиш учун интилиш; б) ўзининг спортда эришган ютуқлари билан Ватанига хизмат қилишга ва ҳалқаро мусобақаларда юртининг спорти шаънини сақлаб қолиш, дунё рекордларини қўлга кирититшга итилиш; в) танланган спорт турини ривожлантиришга интилиш, унинг тактик ва техник жиҳатдан бойитиш, ўз тажрибалрини ёш спортчиларга ўргатиш каби эҳтиёжларини юзага келиши билан боғлиқ бўлган мотивлар. Спорт фаолиятининг бу даврдаги мотивлари ўзининг аниқ ижтимоий йўналишлари билан ажралиб тўради. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling