Психология ва спорт психологияси
Спорт курашларида пайдо бўладиган ҳис
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мусобақалашув қўзғалиши
- Жанговор кўтаринки руҳ
- Спортга берилиб кетиш
- Агрессивлик, (тажовузкорлик)
- Шахсий устунлик туйғуси
- Спортчиликдан фахрланиш туйғуси
- Бурч ва масъулият туйғуси
Спорт курашларида пайдо бўладиган ҳис – туйғуларнинг тавсифи
Спорт фаолиятини амалга ошириш шароитида, айниқса спорт мусобақалари жараёнида ўзига хос шундай бир ҳис туйғулар пайдо бўлиб ва шаклланадики, улар маълум маънода бажарилаётган фаолиятнинг специфик жиҳатларини ўзида ифода этади. Улар биринчи галда мусобақа шарт-шароитлари таъсирида пайдо бўлади, зеро бундай ҳолларда спортга хос рақобат, ғалабага эришиш ёки муайян натижаларни қўлга киритиш учун кескин кураш жараёнлари, ҳаяжонли лаҳзалари юзага келади. Спорт курашлари жараёнида пайдо бўладиган ҳис- туйғуларнинг қуйидаги асосий турлари аниқланган: • Мусобақалашув қўзғалиши - бу ҳолат спортчининг юқори даражадаги фаоллиги ҳамда унинг стеник (ҳаракатга доир) ҳис -туйғулари билан характерланади. Одатда мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиш, муайян спортчига хос бўлган мусобақалашув қўзғалишининг меъёр даражасида бўлишига боғлиқ бўлади. • Жанговор кўтаринки руҳ - бу холат спортчи томонидан куч қувватнинг ўзига хос тарзда кўтарилиши, ниҳоятда катта шижоатни ва фаолликни ҳис этиш натижасида ўзида ғалабага бўлган ишонч ҳиссини мустаҳкамлаши, куч - ғайратини сарфлаш учун тайёрлиги, спортчининг ўз хатти-ҳаракатларини юқори даражада бошқара олиши тарзида намоён бўлади. • Спортга берилиб кетиш - бу ҳолат ёрқин эмоционал ҳис туйғулар, спорт курашига нисбатан бутун диққатни жалб этиш тарзида намоён бўлади, бу ҳолатни айниқса спортнинг ўйин турларида кўпроқ кузатиш мумкин. Бу жараёнда спорчилар ўйинга шу қадар берилиб кэтганларидан теварак-атрофларида содир бўлаётган воқеаларга ҳам эътибор бермай қўядилар, масалан улар бундай пайтда томошабинларнинг реакциясини ҳам, трибунадаги шовқин суронни ҳам, дўстларининг чақиргани-ю, мураббийнинг гапларини ва ҳоказоларни ҳам мутлақо эшитмайдилар. Бу ҳолат, айниқса, жамоаларнинг ғолиблик даражаси, унчалик катта бўлмаган очколар ҳисобига тез-тез ўзгариб турган пайтда кўпроқ кузатилади. • Спортча қизғинлик - бу салбий эмоционал ҳолат бўлиб, мазкур жараёнда, спортга берилиб кетиш шу даражага етиб борадики, натижада спортчилар аффект ҳолатига, яъни, ўзларини бошқара олмайдиган ҳолатга тушиб қоладилар. Васвасанинг аффектли ҳолатида иштирокчилар томонидан ўйин қоидаларининг бузилиши, рухсат этилмайдиган усулларнинг қўлланиши, рақибга нисбатан ва ҳатто ҳакамларга нисбатан ҳам қўполлик қилиш ҳолатлари кузатилади. • Агрессивлик, (тажовузкорлик) - агрессия сўзининг бевосита таржимаси тирик организмга зиён етказишни мақсад қилувчи реакция, дэган маънони англатади (Долларт ва бошқалар). Агрессивлик салбий ҳис туйғу бўлганлиги сабабли ҳақиқий спортга хос эмас. Бу ҳолат рақибга душманларча муносабатда бўлиш тарзида намоён бўлади. Бунда спортчи ҳар қандай йўл билан, ҳатто белгиланган мусобақа қоидаларини бузиб ёки рақибига онгли равишда жароҳат етказиб бўлса-да, ғалабага эришишга интилади. Бундай эмоционал ҳолатда улар томонидан рақиб ўзларига тенг ва ҳурматга лойиқ қарши тараф вакили эмас, балки нима қилиб бўлса-да ўйиндан чиқариб ташланиши керак бўлган “душман” сифатида қабул қилинади. Шундай қилиб, агрессивлик ҳолати спорт азарти ҳолатидан ўзининг онгли тарзда амалга оширилиши билан фарқ қилади. Чунки спорт азарти пайтида спортчининг ўз хатти-ҳаракатларини бошқариш ва назорат қилиш қобилияти пасайиб кэтган ёки мутлақо тарк этган бўлади. Агрессивлик ҳолати айниқса, профессионал спорт турларида яққол кўзга ташланади, баъзи ҳолларда эса бу спорт турларининг асосий “фазилати” га ҳам айланиб қолади. • Спорт жаҳлдорлиги - ушбу эмоционал ҳолатда ҳам муайян даражада агрессивлик белгилари бор. Бироқ, бунда спортчининг асабийлашуви ва норозилик туйғулари асосан унинг ўзига, қилган хатоларига ва нотўғри хатти-ҳаракатларига қаратилган бўлади. Спорт жаҳлдорлиги – бу ўта ёрқин ва кучли туйғудир, у муайян вазиятларда жуда тез пайдо бўлиб, юзага келган қийинчиликларни ҳал этишга қаратилган фаол хатти-ҳаракатларда кўзга ташланади. Ушбу ҳолат спортчининг интенсив ҳаракатли фаолияти ниҳоясига етгач, ўз-ўзидан барҳам топади. Спортга хос жаҳлдорликнинг таркибида қуйидаги психологик унсурлар мавжуддир: иззат нафсининг камситилиши, ўз-ўзини баҳолаш ва ўзгаларнинг баҳолашидан қониқмаслик. Шундай қилиб, спортга хос жаҳлдорлик спортчининг рақибига эмас, балки унинг ўзига қаратилгандир. • Спортчилик шаъни – уни маълум маънода маънавий туйғулар қаторига киритиш мумкин. Унинг моҳияти, спортчининг ўзи томонидан ҳимоя қилинаётган ижтимоий манфаатларини ўз шахсий манфаатлари сифатида ҳис этиши ва улар учун шахсан ва руҳий жавобгарлик кечинмаларини ҳис этишидан иборатдир. Бошқача сўз билан айтганда, ушбу туйғу асосида шахсий ва ижтимоий манфаатларнинг муштараклиги, яъни яхлитлиги ётади. Шу сабабли ҳам спортчилик шаъни спортчи бирор бир мусобақада муайян жамоанинг ёки жамиятнинг вакили сифатида иштирок этиб, ўз шаҳри, корхонаси ёки республикасининг шаънини ҳимоя қилаётганида янада яққолроқ намоён бўлади. • Шахсий устунлик туйғуси – бу ҳолат салбий эмоционал туйғудир. У спортчи “юлдузлик касаллиги”га чалинганда, ўзини катта олиб, бошқаларни писанд этмай қўйганда, шунингдек, ўз ютуқларига ўзи маҳлиё бўлиб қолганда намоён бўлади. Ушбу ҳолат спортчидаги ўта худбинликни, шахсий манфаатга ўчликни, ўзини ўз дўстларига, жамоасига қарши қўя олиш хусусиятларида ифодалайди. • Спортчиликдан фахрланиш туйғуси – ушбу туйғу ўта қийин спорт жангида ғалаба қўлга киритилганда юзага келади. Агар бу ғалаба жамоат орасида эътироф этилса ва қизғин кутиб олинса, унда эришилган ютуқлар учун мукофотлар олинса, мазкур туйғу янада кучлироқ намоён бўлади. Спортчиликдан фахрланиш туйғуси ўзига хос маънавий ҳиссиёт бўлиб, уни одатда ўз муваффақиятини фақат ўзининг шахсий муваффақияти деб эмас, балки муайян жамоа вакилининг муваффақиятини тан олиш деб тушунадиган спортчилар бошдан кечирадилар. • Бурч ва масъулият туйғуси — ушбу туйғу мусобақа шароитида спортчи иродасининг асосига айланади. Чунки у спортчининг ўз жамоаси олдидаги бурчи ва масъулиятини англатади. Ушбу туйғу юзага келтирадиган мотивлар спортчини олдида турган катта қийинчиликларни бартараф этишга даъват қилади. Спорт курашлари ҳамиша қийин кечади, қолаверса, аксарият ҳолларда улар кучли жисмоний толиқиш, жароҳатлар олиш, оғриқли таассуротларни, хавф-хатарни ҳис этиш билан боғлиқ бўлади. Бурч ва масъулият туйғусига эга бўлган спортчилар юқорида тилга олинган барча ҳолатларда жанг қанчалик оғир бўлмасин, ортга қайтмайдилар, уни давом эттирадилар. Субъектив тарзда бу туйғу спортчининг қандай қилиб бўлса-да, ғалабани қўлга киритиши зарурлигини, шунингдек, бу орқали ўз жамоаси ва жамоаси муваффақиятини таъминлашини англаб этишдан иборатдир. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling