Психология ва спорт психологияси
МДҲда спорт психологиясининг ривожланиши
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- Спорт психологиясининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги
МДҲда спорт психологиясининг ривожланиши. Жисмоний тарбия ва спорт психологияси Россияда 1917 йилдан кейин пайдо бўлади. Революциядан аввал Россияда психология фани ва билимларнинг бу соҳаси мавжуд эмас эди. Бунга сабаб спортнинг ривожланмаганлиги, жисмоний тарбия назарияси ва методикасини илмий ишлаб чиқишга қизиқиш ва талаб йўқлиги бўлди.
Спорт психологияси юзага келиши мумкинлиги ва зарурлиги бир қатор бошқа омилларга ҳам асосланган. Бу биринчи навбатда ёшларнинг маънавий ва жисмоний баркамол ривожланиши ва спортчиларнинг маҳорати ўсиши масалаларини ҳал этиш билан боғлиқ спорт ва жисмоний тарбияни оммавийлаштириш амалиётига бўлган талаб эди. Спорт психологиясининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги Спорт психологияси биринчи навбатда умумий психология ва унинг соҳалари билан чамбарчас боғлиқдир. Бу соҳалар - ёш психологияси, ижтимоий психология, психодиагностика ва ҳар бир алоҳида спорт турига оид бўлган, ўзига хос жиҳатлар ҳамда шахсни касбий ривожланиши муаммоларга боғлиқ бўлган педагогик психология, меҳнат психология ва криатив психология, ижтимойи психологик тренинг, психологик хизмат ва психокоррекция кабилардан иборатдир. Ушбу алоқадорлик икки томонлама аҳамият касб этади. Чунки, бўлажак спортчиларнинг хам таълимий хам тарбиявий соҳаларига бирдек таъсир ўтказувчи жараёнлардир. Бу жараёнлар инсоннинг жисмоний ва психик камол топишига, унинг шахсини шакллантиришга қаратилган. Спорт психологиясининг меҳнат психологияси билан алоқадорлиги шундаки, спортда ҳам худди меҳнатдаги каби махсус қобилиятларни ўрганиш ва ривожлантириш, уларнинг турларини аниқлаш муаммоси мавжуд. Креатив психология билан алоқадорлиги ҳақида гапирилганда, спортнинг барча турларида ҳам ижодкорлик талаб этилишининг ўзи кифоя. Айрим спорт турларида (бадиий гимнастика, синхрон сузиш ва ҳоказоларда) бадиий ижодкорликсиз деярли ҳеч қандай натижаларни қўлга киритиб бўлмайди. Спорт психологияси инсонни айни шундай, ўзига хос шарт-шароитларда тадқиқ этувчи бошқа фанлар билан ҳам боғлиқдир. Биринчи галда унинг педагогика, жисмоний тарбия назарияси ва услубияти, спорт социологияси, спорт машғулотларини ўтказиш назарияси ва услубияти билан алоқадорлигини таъкидлаш мумкин. Бу алоқадорлик шунда кўринадики, спорт психологияси спортчи шахсининг намоён бўлиши ҳамда психикасининг ривожланиши қонуниятларини ўрганар экан, у мазкур фанларнинг янада такомиллаштирилиши учун асос бўлиб хизмат қилади ва жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари услубларининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Шунингдек, бошқа томондан қараганда спорт психологиясининг ўзи ҳам жисмоний тарбия назарияси ва услубияти, спорт социологияси ва бошқа спортга оид фанлар эришган ютуқлардан ўзининг методологик базасини бойтиш учун фойдаланади. Спорт психологияси физиология, айниқса олий нерв фаолияти физиологияси, таҳлилаторлар физиологияси, ҳамда нейрофизиология билан чамбарчас боғлиқдир. Бу аввало спортчилар темпераментининг асосларини ўрганиш зарурияти билан, шунингдек уларни машқ қилдириш, ҳаракатларини тасаввур этишни ривожлантириш ва ҳоказолар билан боғлиқдир. Спорт психологияси фани психологик хизмат (консультация) ва психокоррекция фани билан бевоста боғлиқ бўлиб, унинг ёрдамида спортчиларга кўрсатиладиган психологик хизматларни тизимли тарзда амалга ошириш зарурлиги, спортчиларни асосий назарий ёндашувлар ва тушунчалар билан, шунингдек, уларни психологик маслахат- консультацияни ўтказиш техникаси ва муложалари билан таништиради. Спорт психологияси ижтимоий психологик тренинг фани билан ҳам ўзвий боғлиқ бўлиб, унда тренинг машғулотларининг назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ қилиш, спортчилар билан турли хил кўринишдаги тренинг машқлари олиб бориш, спорт машғулотларнинг бориши давомида инсонларнинг жисмоний ва психик саломатлигига алоқадор бўлган амалий масалаларни таҳлил қилади. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling