Психология ва спорт психологияси
Download 5.36 Mb.
|
психология хам спорт психологиясыокыу колланба 234 бет
Нутқнинг хусусиятлари (баланд товуш билан ёки секин гапириш, тез гапириши ёки босиқлиги, эмоционал бой ёки жонсиз) ҳам характернинг йўналишини белгилайди.
Ташқи қиёфа – юзининг очиқ ёки тунд эканлиги, кўзларининг самимий ёки жоҳиллиги, қадам босишлари тез ёки босиқ, майда қадам ёки салобатли, туриши – виқорли ёки камтарона, буларнинг ҳаммаси характерни ташқаридан кузатиб ўрганиш белгиларидир. Бундан ташқари, илм оламида инсон характерини турли белгиларга кўра, одамнинг турли табиий, туғма хусусиятларига характерни боғлашга қаратилган кўплаб уринишлар бўлган. Масалан, физиономика одам юз қирралари ва уларнинг бир-бирига нисбати орқали одам феъл-атворини ўрганишга ҳаракат қилса, хиромантия – қўл бармоқлари ва кафтдаги чизиқлар орқали, кўз ранги ва қарашлар, соч ва унинг хусусиятлари орқали ўрганиш йўлларини қидирган. Ч.Ломброзо, Э.Крэчмэр, У.Шелдонларнинг конституцион назариялари шахснинг ташқи кўриниши, тана тузилиши билан характерининг боғлиқлигини тушунтиришга уринган. Характер ва унинг ривожланиши, намоён бўлиши учун умумий қонуният шуки, у ташқи муҳит таъсирида, турли хил муносабатлар тизимида шаклланади ва шароитлар ўзгариши билан ўзгаради. Характер инсоннинг ташқи кўринишига таъсир қиларкан, унинг хатти-ҳаракатларида хулқ-атворида, фаолиятида ёрқин ифодасини топади. Характернинг моҳияти шахс хатти-ҳаракатларида тўлароқ акс этади, намоён бўлади. Шарқ мақолида ҳикмат кўп: “Қилиқ эксанг – одат ўрасан, одат эксанг – характер ўрасан, характер эксанг – тақдир ўрасан”. Унда инсоний хатти-ҳаракатларга урғу қўйилиши тўғри. Улар такрорланавериб, одатдаги нарса бўлиб қолади, характер хусусиятларида мустаҳкамланади, бу билан унинг моҳиятини ташкил этади, кишининг ижтимоий ҳаётдаги аҳволига ва бошқа одамлар томонидан унга нисбатан муносабатига таъсир қилади. Одамдаги иш, фаолият ва хатти-ҳаракатлар тизими – инсон характерининг пойдеворидир. Характер шахс дунёқарашига, унинг фаолияти мазмуни, у яшаётган ва ишлаётган жамоага, бошқа одамлар билан фаол муносабатларига боғлиқдир. Download 5.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling