Психологиянинг предмети


Эсга тушириш ва унинг турлари


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Эсга тушириш ва унинг турлари. 
Ўтмишда идрок қилинган нарсалар, ҳис-туйғу, фикр ва иш-
ҳаракатларнинг онгимизда қайтадан тикланиши эсга тушириш дейилади. 
Эсга туширишнинг нерв-физиологик асослари бош мия пўстида илгари ҳосил 
бўлган нерв боғланишларнинг қўзғалишидир. Эсга туширишнинг таниш
эслаш, бевосита эслаш, орадан маълум вақт ўтказиб эслаш, ихтиёрсиз ва 
ихтиёрий турлари мавжуд. 
Таниш илгари идрок қилинган нарса ва ҳодисаларни такрор идрок 
қилиш натижасида у ёки бу ҳодисани эсга туширишдир. Таниш аниқ ва 
ноаниқ бўлиши мумкин. Ноаниқ танишда биз бу нарсани нотаниш 
эмаслигини ҳис қиламиз, холос. Масалан, бир одам кўзимизга иссиқ 
кўринади, лекин уни қаерда кўрганимизни эслай олмаймиз. Тўлиқ, аниқ 


танишда эса идрок қилинаётган нарсанинг номи катта роль ўйнайди. 
Масалан, биз бир кишини кўриб, уни таний олмасак, унинг фамилиясини ёки 
исмини эшитсак, дарров ким эканлигини биламиз. 
Эслаш нарса ва ҳодисаларни, уни айни пайтда идрок қилмай эсга 
туширишдир. Масалан, бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисаларни, билиб олган 
ишларимизни бемалол эсга туширишимиз мумкин. Эслаш ҳам аниқ ва 
ноаниқ бўлади. Масалан, биз шеърни ёддан айтиб берсак ҳам уни қаерда ва 
қачон ўқиганимизни эслай олмаймиз. Эсга тушириш аввал танишдан 
бошланади. Масалан, имтиҳонга кирганда билетни кўриб, унинг саволини 
ўқиб таниймиз. Демак, бунда предметнинг номи муҳим роль ўйнар экан. 
Бевосита эсга тушириш материални идрок қилиш кетиданоқ эсга 
туширишдан иборат. Масалан, шеърни ёд олганимизда бир неча сатрни 
ўқиган китобга қарамасдан такрорлаймиз, яъни бевосита эсга туширамиз. 
Бир карра кўздан кечирилган материални бевосита эсга туширилган 
миқдорига қараб, хотиранинг кўлами аниқланади. 
Материалнинг кўп қисмини бевосита эсга тушира оладиган кишининг 
хотира кўлами кенг ҳисобланади. Масалан, артистларда сўз ва ибораларни 
эсда тутиб қолиш хотирасининг кўлами кенг бўлади. Ҳисоб-китоб ишларини 
юритадиган ходимларда сонларни эсда тушириш хотирасининг кўлами кенг 
бўлади. 
Вақт ўтказиб эсга тушириш эсда олиб қолинган нарсани орадан бир 
қанча вақт ўтказиб эсга туширишдирки, бунда шу орада онгимизда бошқа 
жараёнлар ўтгандек бўлади. Масалан, ёшлигимиздаги воқеа ва ҳодисаларни 
шу тариқа эслаймиз. 
Идрок қилинган нарсалар миямизда ўрнашиб қолиши, эсимизда 
туриши туфайли турли усулда эсимизга тушиши мумкин. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling