Психологиянинг предмети


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/131
Sana11.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1698984
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   131
Bog'liq
умумий психология маруза матни

қисқа муддатли хотира деб аталади. 
Жуда кўп қайтаришлар ва қайта тиклашлар натижасида материални 
узоқ муддат давомида эсда сақланиб қолиши характерли бўлган узоқ 
муддатли хотирадан фарқ қилган ҳолда, қисқа муддатли хотира бир марта 
ҳамда жуда қисқа вақт оралиғида идрок қилиш ва шу ондаёқ қайта 
тиклашдан сўнг қисқа муддатли эсда олиб қолиш билан характерланади. 


Ҳозир илмий адабиётларда қисқа муддатли хотирани қуйидаги 
атамалар билан номлаш учрайди: «бир лаҳзалик», «дастлабки», «қисқа 
муддатли» ва бошқалар. 
 
Оператив хотира инсон томонидан бевосита амалга оширилаётган 
фаол тезкор ҳаракатлар, усуллар учун хизмат қилувчи жараённи 
англатувчи мнемик ҳолат оператив хотира деб аталади. Ҳозирги замон 
психологиясида ушбу ҳолатни намоён қилиш учун қуйидаги мисол 
келтирилади. Математик амални бажаришга киришар эканмиз, биз уни 
муайян бўлакларга ажратиб ҳал қилишни мақсад қилиб қўямиз. Шу 
боисдан оралиқ натижаларни ёдда сақлашга интиламиз, ниҳоясига 
яқинлашган сари айрим материаллар эсдан чиқа бошлайди. 
Мазкур ҳолат матнни талаба ёки ўқувчи томонидан ўқишда, уни 
кўчириб ёзишда, ижодий фикр юритишда, ақлий фаолиятни амалга 
оширишда яққол кўзга ташланади. 
Хотира жараёнлари
Хотира фаолияти эсда қолдиришдан бошланади. Эсда қолдириш 
идрок қилинган нарса ва ҳодисаларни мия пўстида из ҳосил қилишдир. 
Унинг физиологик асоси мия пўстида муваққат нерв боғланишининг вужудга 
келишидир. Эсда қолдириш ўзининг фаоллиги жиҳатидан иккига бўлинади: 
а) ихтиёрий эсда қолдириш; 
б) ихтиёрсиз эсда қолдириш. 
Ихтиёрсиз эсда қолдиришда олдиндан мақсад қуйилмайди, мавзу 
танланмайди ва ирода кучи сарфланмайди. Ўзининг гўзаллиги, ҳиссий 
таъсирчанлиги, ҳажми, ҳаракатчанлиги, тезлиги, шакли ва бошқа хоссалари 
билан фарқ қиладиган нарса ва ҳодисалар ихтиёрсиз эсда қолади. Масалан, 
тасодифий ҳодисалар, карнай-сурнай овози ихтиёрсиз эсда қолади. 
Ихтиёрий эсда қолдиришда эса олдиндан мақсад қўйиб мавзу 
белгиланади. Масалан, дарс материалларини эсда олиб қолиш, имтиҳонга 
тайёрланиш ва бошқалар. Ихтиёрий эсда қолдиришда қуйидаги турли 
усуллардан фойдаланилади: 
4. мақсад қўйиш, масалан, институтга кириш олдидаги мақсад; 
5. ўқув материалларини тушуниб эсда қолдириш; 
6. эсда қолдиришнинг рационал усулларидан фойдаланиш, масалан, эсга 
тушириш йўли билан эсда қолдириш. 
Беихтиёр эсда қолдиришда қизиқиш катта роль ўйнайди. Бизнинг 
олдинги тажрибамиз билан боғлиқ нарса ва ҳодисалар беихтиёр осон эсда 
қолади. Биз баъзи бир фактларни билсак, улар ҳақида тушунчага эга бўлса, 
шу фактларга тегишли бўлган ҳамма нарсалар осон эсда қолади. 
Ихтиёрсиз эсда қолдириш инсон ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлиб, 
ундан ортиқча ҳаракат талаб қилмаган ҳолда ҳаётий тажрибаларни 
кенгайтиради ва бойитади. Бироқ ихтиёрсиз эсда қолдириш тез бўлса ҳам 
кўпинча ноаниқ бўлади, бундай эсда олиб қолинган нарса ва ҳодисалар 
кейинчалик янглиш эсга туширилади. 


Ихтиёрий эсда қолдириш кўзда тутилган мақсадга мувофиқ танланган 
материални эсда қолдиришдир. Киши ихтиёрий эсда қолдириш учун эсда 
сақлашнинг махсус усулларини сақлаган ҳолда материални пухта эсда 
қолдириш учун ўзининг керакли кучини сарф қилади. Аммо механик эсда 
сақланишни маъноли эсда сақлаш билан қўлланилиши фойдалидир. 
Психология фанида эсда олиб қолишнинг қуйидаги турлари мавжуд: 
4. Маълумот, хабар, таассурот, ахборот ва материалларни эшитиш орқали 
идрок қилиш ҳамда эсда олиб қолиш. 
5. Эгаллаш ёки ўзлаштириш зарур бўлган материалларни кўриб идрок 
қилиш ёрдамида эсда олиб қолиш. 
6. Материалларни ҳаракат ёрдамида ва эшитиш орқали идрок қилиш ҳамда 
эсда олиб қолиш. 
7. Аралаш ҳолатда эсда олиб қолиш, эшитиш, кўриш, ҳаракат кабилар 
орқали идрок қилиш ва эсда олиб қолиш ёки бир нечта таъсир этувчилар 
ёрдамида акс эттириш. 
Мана шу йўллар орқали эшитиш, кўриш, эшитиш ҳаракат, 
комбиноторлаштирилган (аралаш) турлари ёрдамида хотиранинг қайси 
тури устунроқ ёки қайси бири бўш эканлигини аниқлаш мумкин. 
Эсда олиб қолишда ассоциацияларнинг аҳамияти муҳимдир. Бунинг 
учун эсда олиб қолиш жараёнининг боғланишлари пайдо бўлиш суръатини 
аниқлаш мақсадида улар хусусиятларига биноан қуйидаги:
7. Сабаб оқибат боғланиш. 
8. Бўлак ва яхлит муносабати. 
9. Қарама-қаршилик муносабати. 
10. Инкор этиш ҳолати. 
11. Адекват ёки аниқлик турларга ажратилади. 
Қатор психолог олимларнинг мулоҳазаларига биноан: 1) 
материални эсда олиб қолиш даражаси ёш даврлари хусусиятига эга эмас
балки унинг яккаҳол шахсий хусусиятларига боғлиқдир; 2) механик эсда 
олиб қолишнинг одат тусига кириб қолиши ҳам ёш даврларининг хусусияти 
эмасдир; 3) сўзларни эсда олиб қолиш, механик эсда олиб қолишнинг бирон-
бир хусусиятидир. 

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling