Психотроп моддалар
Моддалар Фармакологик таъсир
Download 187.5 Kb.
|
ПСИХОТРОП МОДДАЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аминазин +++ +++
- Фторфеназин +++ ++
- Метеразин ++ +++
- Этаперазин ++ +++
- Rauwolfia
Метеразин шизофрения касаллигининг клиникасида бўшанглик, астеник ҳолат, апатия устунроқ бўлганда қўлланади; экстрапирамид ҳолатларни аминазинга нисбатан кўпроқ пайдо қилади. Метеразин қўлланганда психознинг кескинлашиши, уйқусизлик, юрак уриши тезлашиши мумкин. Психозга қарши таъсири аминазиндан анча кучли; нейролептик таъсир билан бирга нерв системаси фаолиятини оширади; шизофренияни клиникасида галлюцинация, васваслик бўлса, бу модда тинчлантиради. Адренолитик таъсири аминазинга нисбатан камроқ, спазмолитик, талвасага, гистаминга қарши хусусиятлари йўқ, ухлатувчи моддалар таъсирини камроқ оширади, кучли каталептик хусусиятга эга. Трифтазиннинг ножўя таъсирлари: экстрапирамид ўзгаришлар аминазинга нисбатан кўпроқ учрайди, агранулоцитоз, гепатотоксик таъсири аминазинга нисбатан камроқ.
Баъзи тажрибаларга кўра, галоперидол дофаминорецепторлардан глутамин кислотани чиқариб ташлаш хусусиятига эга, унинг қўзғатувчан таъсирига тўсқинлик қилади, марказий нерв системасида тормозланиш жараёнлари ошиб боради. Галоперидол кучли қусишга қарши таъсирга эга, наркотик таъсир қиладиган моддалар билан қўлланганда потенцирлаш хусусияти бор, периферик М-холинолитик, ганглийларни фалажловчи таъсирлари йўқ. Галоперидол шизофрения хуружларида, айниқса маниакал ҳолатларда қўлланади. Бошқа нейролептиклар таъсири бўлмаганда галоперидол таъсири кўпинча натижали бўлади, галлюцинацияларга сезиларли таъсир кўрсатади. Модда қўлланганда беморларда бўшашиш, бефарклик ҳолатлари юз бермайди, аксинча унинг фаолловчи хусусияти бор. Галоперидол қўлланилганда экстрапирамид ўзгаришлар кўпроқ учрайди.
Бутирофенон унумларига дроперидол —адренолитик хусусиятга эга. Наркотик аналгетик фентанил билан нейролептоанальгезия, тож томирлар ўткир етишмовчилигида оғриқ синдромини қолдириш учун ҳамда гипертоник кризларда қўлланади.ҳам киради, модда жуда қисқа вақт таъсир этади, кучли периферик Тиоксантен унумларидан хлорпротиксен кимёвий жиҳатдан аминазинга ўхшаб кетади, модда психозга қарши ҳамда тинчлантирувчи таъсир этади, бироқ фенотиазин унумларига нисбатан таъсири камроқ. Ухлатувчи ва оғриқ қолдирувчи моддалар таъсирини оширади, қусишни қолдиради, адренолитик, озроқбўлса ҳам талвасага қарши таъсир кўрсатади. Хлорпротиксеннинг депрессияга қарши хусусияти ҳам бор. Хлорпротиксен психоз ва психоневрозларда, алкогол психозида қўлланади, аминазинга нисбатан кам заҳарли, экстрапирамид ўзгаришлар нисбатан камроқ бўлади, баъзида уйқучанлик, тахикардия, гипотония, оғиз қуриш ҳоллари кузатилади. Дибензодиазепин унумларига клозапин киради, модда кучли психозга қарши ҳамда седатив таъсирга эга. Клозапиннинг кучли марказий холинолитик хусусияти бор, балки шу туфайли бу модда қўлланганда экстрапирамид ўзгаришлар, паркинсонизм ҳолатлари кузатилмайди. Каталептоген таъсири йўқ, баъзи ҳолатларда бошқа нейролептиклар таъсири бўлмаганда клозапин яхши натижа беради. Беморлар клозапинни яхши кўтарадилар, модда қўлланганда қон ҳамда юрак ва қон томирлар фаолиятини текшириб туриш лозим, чунки уларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Нейролептикларга Rauwolfia ўсимлигидан олинган резерпин алкалоиди ҳам киради, модданинг тинчлантирувчи хусусияти кўпроқ, бош мияда катехоламинлар ва серотонин алмашинувига таъсир кўрсатади. Резерпин медиаторларнинг нерв хужайраларида тўпланишини ва ҳажмини камайтиради, шу туфайли уларнинг марказий нерв системасига фаолловчи таъсири пасайиб кетади. Резерпин оғриқ қолдирмайди, аналгетиклар, талвасага қарши моддаларнинг таъсирини камайтиради. Бошқа нейролептикларни кўтара олмаганда, қон томирларнинг ўзгариши, атеросклероз, гипертония касалликлари туфайли келиб чиққан сурункали руҳий ўзгаришларда резерпинни қўллаш самарали бўлади. Резерпин ва унинг асосида олинган моддалар қон босими ошганда гипертония касаллигида қўлланади. Резерпин давомли қўлланилганда симпатик нерв системаси тонусини камайтириб, парасимпатик системаси тонусини ошириб юборади — қорачиқ тораяди, брадикардия, ичак перистальтикаси, ошқозон ширасининг ажралиши кўпаяди, қон босими пасаяди.
ДЕПРЕССИЯГА ҚАРШИ МОДДАЛАР Download 187.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling